Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 855.9311.93

  • EUR

    13 570.7220.3

  • RUB

    128.16-0.14

+9C

+9C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+9c

  • Hozir

    +9 C

  • 13:00

    +10 C

  • 14:00

    +10 C

  • 15:00

    +11 C

  • 16:00

    +10 C

  • 17:00

    +10 C

  • 18:00

    +9 C

  • 19:00

    +9 C

  • 20:00

    +8 C

  • 21:00

    +8 C

  • 22:00

    +8 C

  • 23:00

    +7 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 21-November

+9C

  • Hozir

    +9 C

  • 13:00

    +10 C

  • 14:00

    +10 C

  • 15:00

    +11 C

  • 16:00

    +10 C

  • 17:00

    +10 C

  • 18:00

    +9 C

  • 19:00

    +9 C

  • 20:00

    +8 C

  • 21:00

    +8 C

  • 22:00

    +8 C

  • 23:00

    +7 C

  • Payshanba, 21

    +9 +20

  • Juma, 22

    +11 +20

  • Shanba, 23

    +11 +20

  • Yakshanba, 24

    +9 +20

  • Dushanba, 25

    +11 +20

  • Seshanba, 26

    +14 +20

  • Chorshanba, 27

    +15 +20

  • Payshanba, 28

    +17 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ishonch.uz мухбири дарахтларни қуритадиган дориларга «харидор» бўлди

Сотувчилар бу турдаги дориларнинг бозори чаққонлигини айтмоқда. Сўнгги пайтларда дарахтлар ҳеч бир сабабсиз қисқа муддатда бирдан қуриб қолмоқда. Айрим тадбиркорлар ва мутасаддилар дарахт илдизига қуритиб юборадиган махсус суюқлик қуяётгани ҳақида миш-мишлар ҳам йўқ эмас.
Ўзгача ракурс
1654 13:19 | 02.10.2023 13:19


Мисол учун, шу йилнинг сентябрь ойида Олмазор тумани, Чилтўғон (Тахтапул) маҳалласида тадбиркор қурилиш қилиш мақсадида дарахтларнинг тагини тешиб, қуритиб юборадиган суюқлик қуйгани ҳақида хабарлар тарқалди. Қизиғи, айни кунда ўша дарахтлар бирин-кетин қуриб бораётир.



Ishonch.uz мухбири дарахтларни мудҳиш усулда йўқ қилаётганларни фош қилиш мақсадида журналистик суриштирув ўтказди.



Хўш, дарахтларни қуритиб, қовжиратаётган ўша заҳри қотил суюқлик нима? Бу ҳақда эл оғзида юрган миш-мишлар ҳақиқатми? Дарахтларга заҳар қуяётганлар ким?


Эрта тонгда шу ўй-саволлар билан пойтахтнинг энг гавжум бозорларига йўл олдк. Мақсадимиз – бу заҳарнинг номи ва талабгорларини аниқлаш.


Дастлабки, манзил – Эски жўва деҳқон бозори.


Ўсимликларнинг дори-дармони билан шуғулланадиган сотувчилардан дарахтларни яширинча қуритса бўладиган суюқлик ҳақида сўрадик. Улар ҳадиксираб, ўша дори ҳақида сўзлаб беришди. Айтишларича, бу модда дарахтнинг танасига қуйилса, бир неча кунда таъсири сезиларкан.


Бу маҳсулот ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун бошқа бозорларга ҳам йўл олдик.


Назарбек бозоридаги бир сотувчининг таъкидлашича, «бегона ўтларни ўлдириш учун», – деб сотувга чиқарилаётган «Ураган», «Торнадо», «Раундап» номли бир қатор суюқликларни харидорлар айнан дарахтларни қуритиш ниятида сотиб олаётган экан.


Бундай дорилар ичида «номсиз заҳар» деб юритиладиган тури ҳам бор экан. Айни вақтда у қўлбола усулда тайёрланиб сотилмоқда. Маълум бўлишича, айнан у дорининг бозори чаққон.


Ўрганишлар давомида сўраган маҳсулотимизни шунчаки индамай топиб берганлар ҳам, обдон сўраб-суриштирганлар ҳам бўлди. Аммо «мақсадингиз дарахтларга озор бериш бўлса, сизга ҳеч нарса сотмайман», – деган сотувчини учратмадик.


Исм-шарифи сир қолиши шарти билан бир сотувчи бизга қуйидагиларни сўзлаб берди:


«Тўғриси, бундай дориларнинг тури кўп. Асосан, бегона ўтларни йўқ қилиш мақсадида ишлаб чиқарилган. Аммо шундай дориларнинг дозаси кучли бўлгани катта дарахтларни ҳам бемалол нобут қила олади. Ўзимизда қўлбола усулда тайёрланиб, «номсиз заҳар», деб сотилаётган суюқликнинг таъсири ҳам жуда юқори.


Кукун, капсула шаклидагиси эса асосан Россиядан келтирилади. Уларга сув аралаштириб, дарахтларнинг илдизига қуйилса, тахминан, 15-20 кун орасида ўз натижасини беради. Нархи 30 мингдан, 300 минг сўмгача. Бу дориларнинг харидори айниқса, Тошкент, Фарғона, Андижон, Сурхондарё вилоятида кўп. Бир келганда 100-200 қутигача сотиб олишади.


Мазкур маҳсулотларга қўшни Қозоғистондан ҳам харидорлар келиб туришади. Қисқаси, ҳозир бу дориларнинг бозори чаққон».


Очиғи, сотувчининг жавоблари бизни қаттиқ ранжитди. Зотан, бугунги экологик инқироз асрида атайлаб дарахтлар нобуд қилинаётгани катта фожеа. Экология ва табиатни асраб-авайлашга масъул бўлган мутасаддилар мана шу масалаларни зудлик билан назоратга олиши шарт.


Диёра РАВШАНОВА
Мафтуна КАРИМОВА


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс