Қизиқарли фактлар: Майдон жиҳатдан Хитой каттами ёки АҚШ?

Қитиқлаш Шарқнинг айрим қадимги давлатларида қонун билан тақиқланган, чунки эҳтирос уйғотовчи гуноҳ иш деб ҳисобланган.

12:35 | 07.11.2023
4,384
Қизиқарли фактлар: Майдон жиҳатдан Хитой каттами ёки АҚШ?
Катталаштириш

◾️ Алясканинг байроғини 13 ёшли бола ўйлаб топган.

◾️ Ҳар йил ари чақишидан илон чаққанидан кўра кўпроқ одам ўлади.

◾️ Акулаларда саратонга қарши иммунитет бор.

◾️ Колибри қушлари юра олмайди.

◾️ Австралияда бошида 50 центли тангада қиймати 2 долларга тенг кумуш бўлган.

◾️ Монаконинг миллий оркестри армиясидан каттароқ.

◾️ Канада майдони жиҳатдан Хитойдан катта, Хитой эса АҚШдан.

◾️ Қитиқлаш Шарқнинг айрим қадимги давлатларида қонун билан тақиқланган, чунки эҳтирос уйғотовчи гуноҳ иш деб ҳисобланган.

◾️ Францияда қиёфасида одамникига ўхшамаган (масалан, ўзга сайёраликлариники) қўғирчоқларни сотиш тақиқланади.

◾️ Қадимги Римда агар бемор операция пайтида жон берса, жарроҳнинг қўлини кесишган.

◾️ Дунёда энг ижро кўп этиладиган қўшиқ – “Haррy birthday” муаллифлик ҳуқуқи ҳимоясида.

◾️ Жеймс Кэмероннинг “Титаник” фильмида энг кўп тилга олинадиган сўз – Роза.

◾️ Инглиз ёзувчиси Виржиния Вульф аксар асарларини туриб ёзган.

◾️ Наполеон айлурофобияга чалинган: у мушуклардан қўрққан.

◾️ Бурун инсон ҳаётининг бутун умри давомида ўсади.

◾️ Қадимги юнонлар ўғил бола қориннинг ўнг томонида, қизлар эса чап томонида ривожланади деб ҳисоблашган.

◾️ Ҳар бир одамнинг тил изи ҳар хил.

◾️ Одам қизарганда, унинг ошқозони ҳам қизаради.

◾️ Оқ соқоллар қорага қараганда тезроқ ўсади.

◾️ 20 боладан атиги биттаси доктор айтган кунда туғилади.

◾️ Шекспир ва Сервантес бир кунда — 1616 йил 23 апрелда вафот этган.

◾️ Дельфин боласи овқатланиш пайтида нафас чиқармай туришни ўрганиши керак.

◾️ Катта одамнинг скелети 213та суякдан иборат.

◾️ Квитман (Жоржия) қишлоғида жўжаларнинг йўлни кесиб ўтишга ҳақи йўқ.

◾️ Лексингтон (Кентукки) штатида музқаймоқни чўнтакда олиш юриш қонунан тақиқланади.

◾️ Ҳар дақиқада дунёда иккита кучсиз зилзила содир бўлади.

◾️ Фторли кислота шишани эритиб юборади, шунинг учун уни фақат пластик идишларда сақлаш мумкин.

◾️ Ботулизм касалини қўзғатувчи бактерия шунчалик заҳарлики, бир килограмми сайёрадаги ҳамма одамларни ўлдириши мумкин.

◾️ Вазнингизни ўлчанг. Энди уни 360га бўлинг: танангизда тахминан шунча миқдорда ош тузи бор.

◾️ Энг ингичка соч толалари малласочларда, энг қалини эса қўнғирсочларда бўлади.

◾️ Катта одам бошининг оғирлиги 5 килограммга яқин бўлади.

◾️ Спорт пойабзали океанга ташлаб юборилса, 10 йилгача сузувчанлигини сақлаши мумкин.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

413 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади