Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 686.714.92

  • EUR

    14 004.86-18.66

  • RUB

    139.09-1.02

+25C

+25C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+25c

  • Hozir

    +25 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +21 C

  • 21:00

    +20 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +14 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 10-September

+25C

  • Hozir

    +25 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +21 C

  • 21:00

    +20 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +14 C

  • Seshanba, 10

    +25 +20

  • Chorshanba, 11

    +26 +20

  • Payshanba, 12

    +26 +20

  • Juma, 13

    +25 +20

  • Shanba, 14

    +25 +20

  • Yakshanba, 15

    +25 +20

  • Dushanba, 16

    +25 +20

  • Seshanba, 17

    +24 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Павел Дуров номзоди Нобель мукофотига илгари сурилди

Францияда ҳибсга олинган Телеграм мессенжери асосчиси Павел Дуровни Нобельь мукофотига номзод қилиб кўрсатиш таклиф этилди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
347 11:22 | 29.08.2024 11:22

Тегишли таклиф Россиядаги Евросиё халқаро университети ректори Константин Клименко томонидан илгари сурилган.
“Шахсан мен Павел Дуровни буюк шахс деб ҳисоблайман. У янги рақамли технологиялар даврининг етакчиси ҳисобланади. Менимча, Дуров Нобель мукофотига лойиқ.


Шунинг учун Нобельь қўмитасига Павел Дуровга Нобель мукофотини бериш тўғрисида расмий тақдимот юбордим”, дейди Клименко.


Унинг сўзларига кўра, ушбу ташаббус аллақачон Осиё ва Африка мамлакатларининг бир қатор университетлари ва жамоат ташкилотлари вакиллари томонидан қўллаб-қувватланган.
Шунингдек, мен БРИКС Дубай инвестиция форуми ташкилий қўмитаси раиси сифатида Павелни ушбу форумнинг фахрий меҳмони ва спикери бўлишга таклиф қилдим. Таклифни қайтариб олиш ниятим ҳам йўқ.


Агар Франция ҳукумати Дуровни қамоқдан чиқармаса, Павелга масофадан туриб БРИКСнинг Дубай форумида иштирок этиш имконияти берилади, дея хулоса қилди у.


Телеграм асосчиси 24-август куни Озарбайжондан Парижга шахсий самолётида борганда Ле Бурже аэропортида қўлга олингани хабар берилганди. У француз ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан Телеграмъда кибер ва молиявий жиноятлар масалаларида ҳамкорлик қилишдан бош тортганликда айбланмоқда. Франция полицияси вакилига кўра, Дуров ҳозирда миллий кибержиноятчилик ва фирибгарликка қарши кураш бошқармаси томонидан тергов қилинмоқда. Мессенжер асосчиси ҳамон ҳибсда сақланмоқда.


Телеграм компанияси муносабати
Компаниянинг таъкидлашича, Телеграм “Европа Иттифоқи қонунларига тўлиқ риоя қилади”, контентни модерация қилиш эса “соҳа стандартларига мос келиб, доимий равишда такомиллаштирилмоқда”. Шунингдек, компания бош директорининг “яшириш учун ҳеч нарсаси йўқлиги ва у мунтазам равишда Европа бўйлаб саёҳат қилиши” айтилган.


Дуров ёки платформа Телеграм фойдаланувчиларнинг суиистеъмолликлари учун жавобгар экани ҳақидаги даъволарни Телеграм жамоаси “абсурд” деб атаган.


“Бутун дунё бўйлаб қарийб бир миллиард фойдаланувчи Телеграмни алоқа воситаси ва муҳим маълумотлар манбаи сифатида ишлатади. Биз ушбу вазиятнинг тез орада ҳал этилишини кутмоқдамиз. Телеграм ҳар доим сиз билан”, дейилади муносабатда.


Франция президенти нима демоқда?
“Павел Дуров ҳибсга олинганидан кейин Франция ҳақидаги ёлғон маълумотларни ўқияпман. Франция сўз ва мулоқот эркинлиги, инновациялар ва тадбиркорликка содиқдир. Телеграм раҳбарининг Франция ҳудудида ҳибсга олиниши давом этаётган суд тергови доирасида амалга оширилди”, деди Макрон Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.


Маълумот ўрнида, Телеграм асосчиси Россиядан ташқари, Сент-Китс ва Невис, БАА ва Франция фуқаролигига эга. Амирликлар ва Россия Ташқи ишлар вазирлиги Францияни уларнинг ҳам фуқароси ҳисобланган Дуровга консуллик хизматини тақдим этишни сўраган.


Мадина Пўлат қизи тайёрлади


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид