Telegram Павел Дуровнинг ҳибсга олингани юзасидан изоҳ берди

Telegram маъмурияти кеча, 25 август куни шахсий самолётида Бокудан Парижга учиб келган Telegram асосчиси Павел Дуровнинг ҳибсга олиниши юзасидан муносабат билдирди.
“Telegram Евроиттифоқ қонунларига, жумладан, Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонуннинг модерация соҳаси стандартларига доир талабларига жавоб беради ва доимий равишда такомиллаштирилиб келинади.
Telegram бош директори Павел Дуровнинг яширадиган ҳеч нарсаси йўқ ва у тез-тез Европа бўйлаб саёҳат қилади. Ушбу платформадаги суиистеъмолликлар учун платформа ёки унинг эгаси жавобгар, деб даъво қилиш бемаъниликдан бошқаси эмас”, – дейилади компания муносабатида.
Шунингдек, айни пайтда Telegram мессенжеридан дунё бўйлаб деярли миллиард фойдаланувчи алоқа воситаси ва ҳаётий маълумотлар манбаи сифатида фойдаланиши таъкидланиб, “бу вазиятнинг тез орада ечими кутилаётгани” билдирилади.
Мақолага муносабат
МАВЗУГА ОИД ХАБАРЛАР
Ҳодиса





