Эрдўғанга туҳматлар ҳам қилишяпти — Фаҳреттин Алтун
Туркияда мамлакатнинг асосий мухолиф сиёсатчиси ҳисобланган – Истанбул мэри Экрем Имомўғли коррупцияда гумонланиб ҳибсга олинганидан сўнг, турли қарама-қарши фикрлар уйғониб, ҳаттоки Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғанга туҳмат қилиш ҳолатлари ҳам учрамоқда.
Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Коммуникация бошқармаси бошлиғи профессор доктор Фаҳреттин Алтуннинг таъкидлашича, айни пайтда Истанбул бош прокуратураси томонидан олиб борилган қатор текширувлар сабабли, нотўғри фикрлар ва ҳаттоки терговнинг яхлитлигига путур етказишга уринишлар бор. Профессор бу вазиятни Истанбул шаҳар ҳокимлиги ходимлари ва бошқа гумондорларни ҳибсга олиш қароридан сўнг, асосий мухолифат партияси раҳбарлари юзага келтирганлигини билдирган.
Расмийга кўра, тергов-суриштирув ишларининг моҳияти, тафсилотлари билан танишмай туриб, ҳатто Президентга ҳам туҳмат ва бўҳтонлар қилинмоқда.
"Турк миллати номидан ўз ваколатларини қўллаётган суд органларимизнинг мустақиллигига путур етказиш, шунингдек, Президентимизга дахл қилиш, бу мафкуравий туҳмат ҳаракатларига қарши Президентимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган бундай ҳаракатларга биз бундан кейин ҳам қаршимиз. Мустақил суд ҳокимияти томонидан қабул қилинган ҳар қандай қарор жамиятнинг барча қатламлари томонидан ҳурмат қилиниши кераклиги ҳақидаги фикримизни яна бир бор такрорлаймиз ва биз Коммуникация бошқармаси сифатида бу жараёнда дезинформацияга қарши курашишни давом эттиришимизни эслатиб ўтамиз. Фуқароларимиздан тасдиқланмаган ва шубҳали контентдан эҳтиёт бўлиш орқали ушбу курашни қўллаб-қувватлашларини ҳамда ҳар доимгидек расмий муассасалар ва ҳокимиятларнинг баёнотларига ишонишларини сўраймиз" дейди Фахреттин Алтун.
Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг энг йирик мегаполиси мэри устидан олиб борилаётган тергов доирасида жами 100 кишини ҳибсга олиш учун ордер берилган. Улар орасида шаҳар ҳокимининг матбуот маслаҳатчиси Мурат Онгун ҳамда бир қанча журналист ва тадбиркорлар бор.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0