Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 984.449.35

  • EUR

    13 442.7969.36

  • RUB

    129.902.27

+0C

+0C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+0c

  • Hozir

    +0 C

  • 18:00

    +0 C

  • 19:00

    -0 C

  • 20:00

    -0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -1 C

  • 23:00

    -1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 22-January

+0C

  • Hozir

    +0 C

  • 18:00

    +0 C

  • 19:00

    -0 C

  • 20:00

    -0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -1 C

  • 23:00

    -1 C

  • Chorshanba, 22

    +0 +20

  • Payshanba, 23

    -3 +20

  • Juma, 24

    +1 +20

  • Shanba, 25

    +3 +20

  • Yakshanba, 26

    +6 +20

  • Dushanba, 27

    +6 +20

  • Seshanba, 28

    +5 +20

  • Chorshanba, 29

    +3 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Яшаш баҳоси ошгандан ошиб бормоқда – энди 1000 доллар ҳам етмаяпти

Жаҳон иқтисодиётида “Истеъмол саватчаси”, “Харажатлар қиймати”, деган тушунчалар бор. Ўзбекистонда, айниқса пойтахт Тошкентда бу тушунчалар бўйича тадқиқотлар жуда кам, бори ҳам расмий ва реалликни тўла акс эта олмайди.
Жамият
533 15:57 | 11.12.2024 15:57

Тошкент дунёнинг энг қиммат шаҳарлари рейтинги етакчилар сафида эмас. Аммо сўнгги йилларда пойтахтимизда яшаш харажатлари кескин кўтарилиб бормоқдаки, ўсиш сурати бўйича дунёнинг манаман деган шаҳарлари билан беллашиши мумкин. Хўш, Ўзбекистон пойтахтида бир ой яшаш қанчага тушади, иқтисодий салоҳиятга номутаносиб бўлган бундай баланд нархлар сабаби нимада? Бу борадаги учинчи мақоламизда (1, 2) асосий харажатларни яна атрофлича таҳлил қилишга уринамиз.


Таъкидлаш жоиз, уч йиллик таҳлилларда айрим йўналишларда (масалан ижара тўловида) расмий пасайиш эълон қилинганига қарамай, умумий харажатлар мунтазам ўсиб бориши кузатилган.


Ҳисоб-китобни пойтахтга ўз омадини синаш учун келган ёш оила (эр хотин ва икки бола) мисолида қилиб кўрамиз, зеро ҳамма давлатларда ҳам айнан шундай ўрта қатлам тараққиётни ҳам, истеъмолни ҳам белгилайди.


Бошпана муаммоси – ижара тўлови


Сўнгги расмий маълумотларга ишонсак, ижара нархлари пасайган. Аммо буни ҳис қилиш қийин. Бугунги кунда Тошкентда ўртача ҳисобланган, 2 хонали жиҳозланган хонадонни 300 долларга топиш деярли имконсиз. 350 долларга топиш мумкин. Бу эса 4.5 млн сўм дегани.


Коммунал тўловлар


Яқин ўтмишда ҳам ҳеч ким эътибор қилмайдиган бу тўловлар сўнгги бир йил ичида чўнтакни жиддий қоқламоқда. Икки хонали уйга бир ойда ўртача 200-250 минг сўм атрофида свет, 100-150 минггача газ тўлови тўғри келяпти. Ҳали ЖЭК, чиқинди, сув каби тўловлар бор. Айниқса қиш ойларида бир уйнинг харажати 500 мингдан ошяпти. Бу яна иқтисод қилиб ишлатилганида.


Озиқ-овқат


Нисбатан барқарор йўналиш, чунки деҳқоннинг меҳнат маҳсули анча арзон. Аммо гўшт, ёғ, шакар каби маҳсулотлар ошишда давом этмоқда. Нарх ошиши, айниқса, барча нарсани харид қилишга мажбур бўлган йирик шаҳарлар аҳолисига жуда билинади.


Ўртача ҳисоб-китобга кўра тўрт кишилик кичик оила ҳафтасига 700-800 минг, ойига 3 млн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари зарур бўлади. Бу ҳам тежаб-тергаб ишлатилганда.


Йўлкира


Ҳамма нарса ошганда транспорт харажати ҳам ортда қолмаяпти. Жамоат транспорти ва заруратга кўра таксидан фойдаланилади, деб олайлик. Агар икки киши ишлайдиган бўлса, транспорт учун кундалик харажат камида 30-50 мингни, ойлик эса 1.2 млн сўмни ташкил этади. Лекин бунда ҳам болаларни боғча, мактабга жўнатиш ёки олиб келиш харажатлари кирмаган.


Кийиниш


Харажатларнинг энг мавҳуми, лекин зарурларидан бири. Катталарнинг либосини қўйиб туриб, қиш олдидан болаларга кийим харид қилиш тажрибасидан келиб чиқамиз. Дейлик мактаб ўқувчиси бўлган бир нафар, боғча тарбияланувчиси бўлган яна бир нафар болаларга биттадан куртка, этик, жемпер, шим ва кўйлак олиш ўртача 1,5-2 млн сўмга тушади.


Албатта, мавсумий уст-бош ҳар доим ҳам харид қилинавермайди. Лекин биз ота-онанинг бу борадаги харажатларини ҳисобга олмадик. Демак бир оиланинг кийиниш учун ойлик харажатларни камида 800 минг-1 млн сўм деб олиш мумкин. Бу ҳам иқтисод қилинганда.


Техника ва коммуникация


Бугун уяли алоқа, интернет, кабел телевидениеси каби қулайликлар ҳаётий заруратга айланган. Албатта, уларсиз ҳам яшаш мумкиндир, лекин энди ривожланиш бўлмайди. Ўртача интернет пакетни 120-150 минг, икки кишининг телефон тўловларини 80 минг, болалардан бирига 20 минг деб олсак, бир хонадонга 250 минг сўм харажат қўшилади. Бу мунтазам харажат.


Бундан ташқари ёш оила замонавий телефон ва ноутбукларсиз бўлиши мумкин эмас. Доим харажат қилинмасада, бир ойга чақилганда буларнинг хариди ўртача 250-300 минг сўмдан камига айланмайди. Жамланганида эса юқоридагиларга яна 500 минг қўшилиб турибди.


Таълим харажатлари


Замонамиз манзараси – кўпчилик фарзандлар таълим олишига жиддий эътибор беряпти. Тил ўргатилмаётган, бирор қўшимча машғулотга қатнамаётган болани топиш қийин бўлиб қолгани қувонарли. Лекин келажакка инвестиция ҳам чўнтакни қоқлаши тайин.


Боғча харажати камида 250 минг, мактабга қатновчи фарзанднинг қўшимча машғулотлар билан бирга таълими ва кунлик қўлига бериладиган пул ойига ўртача 400 минг деб оламиз. Демак жами 650 минг. Бунга турли йиғимлар, кутилмаган харажатларни қўшмадик. Албатта, бу рақамга қўшилмайдиганлар ҳам бўлади, лекин нисбийликда ва энг камида 700-800 минг бўлади.


Тушлик


Ишга қатновчи эр-хотин бир ойда камида 20 кун тушлик қилишга мажбур бўлади. Мана шу нуқта ҳам бироз оғриқли, маҳаллий аҳоли билан бирга Тошкентга мунтазам келиб кетувчи хорижликлар ҳам умумий овқатланиш тармоқларида егулик нархлари мунтазам ошиб бораётганини таъкидлашган. Бугунги кунда Тошкентда 25 мингга иссиқ овқат олиб қорин тўйдириш имконсиз бўлиб қолди. Лекин биз минимумни оламиз ва икки киши бир кун тушлик қилиши учун 80 минг сўм, ойлик харажатни эса 1.6 млн сўм деб чиқарамиз.


Хўш, якунда қандай манзара ҳосил бўлмоқда?


4,5 млн+500 минг+3 млн+1.2 млн +1 млн+500 минг+800 минг+1.6 млн=13,1 млн сўм ёки 1000 доллардан ортиқ!


Диққат қилинг – бу фақат тирикчилик харажатлари. Даволаниш, маданий ҳордиқ, саёҳатлар, узоқ муддат фойдаланилувчи буюмлар харид қилиш, кимгадир ёрдам бериш каби кейинга суриш мумкин бўлган харажатлар киритилмаган.


Кўринадики, оиланинг ҳар икки аъзоси бугунги кун даражасини сақлаб қолиш учун ойига камида 13-15 млн сўм маош олиши (пул топиши), яъни ҳар бири 6-7 млн сўмлик мунтазам ишга эга бўлиши лозим. Кимдир буни эплаяпти, кимдир эса йўқ.


Ўзбекистонда яшаш шароитлари бўйича пойтахт етакчилиги тайин. Шу билан бирга салоҳиятни намойиш этишда ҳам ҳеч бир шаҳар пойтахтга етмайди. Демак белни боғлаб Тошкентга йўл олганлар бу жиҳатларни ҳисобга олишлари лозим.


P.S.: Ҳисоб-китоблар расмий статистикага эмас, кундалик кузатувлар ва сўровларга асосланган.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0