Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 627.0212.22

  • EUR

    13 494.50-132.01

  • RUB

    142.18-1.15

+21C

+21C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+21c

  • Hozir

    +21 C

  • 07:00

    +24 C

  • 08:00

    +27 C

  • 09:00

    +30 C

  • 10:00

    +31 C

  • 11:00

    +33 C

  • 12:00

    +34 C

  • 13:00

    +35 C

  • 14:00

    +35 C

  • 15:00

    +35 C

  • 16:00

    +35 C

  • 17:00

    +35 C

  • 18:00

    +34 C

  • 19:00

    +33 C

  • 20:00

    +31 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +27 C

  • 23:00

    +25 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 19-June

+21C

  • Hozir

    +21 C

  • 07:00

    +24 C

  • 08:00

    +27 C

  • 09:00

    +30 C

  • 10:00

    +31 C

  • 11:00

    +33 C

  • 12:00

    +34 C

  • 13:00

    +35 C

  • 14:00

    +35 C

  • 15:00

    +35 C

  • 16:00

    +35 C

  • 17:00

    +35 C

  • 18:00

    +34 C

  • 19:00

    +33 C

  • 20:00

    +31 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +27 C

  • 23:00

    +25 C

  • Chorshanba, 19

    +21 +20

  • Payshanba, 20

    +22 +20

  • Juma, 21

    +23 +20

  • Shanba, 22

    +22 +20

  • Yakshanba, 23

    +25 +20

  • Dushanba, 24

    +24 +20

  • Seshanba, 25

    +23 +20

  • Chorshanba, 26

    +23 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

СССР олий ҳокимиятидаги “Шерлар” жанги

Социализм руҳини авом онгига сингдириб келган, аслида ичидан дарз кетган СССР жамияти узлуксиз манфаатлар қарама-қаршилиги қуршовида бўлган. Айниқса, 1980 йиллар давлатчиликнинг икки муҳим тузилмаси КГБ ва ИИВ ўзаро “ит-мушук”ка айланиб қолган паллага тўғри келди. Қартайиб, жағининг эвини қилолмай қолган КПСС Бош котиби Брежнев тузилмалар ўртасидаги қарама-қаршиликни ҳис қилса-да, нохуш вазиятни жиловлашнинг эпини қилмади.
Сиёсат
253 13:31 | 23.03.2024 13:31

Хушторнинг олтин боши


Пойтахт метросида хизмат олиб бораётган милиция ходимлари томонидан КГБ ходимининг тасодифан ўлдириб қўйилиши, тузилмалар ўртасидаги оловни янада алангалатди. Бош котибнинг қуролдош дўсти Николай Шёлков бошқарувидаги ички ишлар вазирлиги тузилмалари “катта” ёқтирмайдиган Юрий Андропов раҳбарлигидаги КГБчиларнинг “патини юлиш” пайига тушди. Милиция ва КГБчилар ўртасидаги кейинги хуфёна тўқнашувда 5 нафар ИИБ ходимлари отиб ўлдирилади. Цирк артисти Бугромованинг бриллиантлари ўғирланиши ортидан очилган ишнинг калаваси анчайин узун эди. Ҳодисаларнинг энг таъсирлиси, КГБ томонидан ўғриликда КПСС Бош котиби Л. И. Брежневнинг қизи Галина Брежневанинг хуштори сифатида бутун Москвага танилган опера қўшиқчаси Борис Буряц айбланаётганида эди.


Фалокат босган “иш”


Мазкур воқеликлар бўйича шов-шувли терговни Брежневнинг божаси КГБ бошлиғи ўринбосари С. Цивигунга олиб боради. Кимсан Бош котибнинг қизи қолаверса, ИИВнинг биринчи ўринбосари Ю.Чурбановнинг рафиқасининг жазманига “тил” теккизиш уёқда турсин олдидан ўтиб бўлмайдиган бир даврда, қариндош КГБчи Цивигуннинг боши қотиб юрган бир пайтда КПСС МК идеология котиби М.Суслов ҳузурига чақиртирилган. 1982 йилнинг 19 январида ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтган мулоқотдан сўнг С.Цивигун ўзининг дала ҳовлисида жонига қасд қилади. Орадан олти кун ўтгач, аниқроғи, 25 январда эса М.Суслов ҳам юрак хуружи туфайли вафот этгани хабари тарқалди. Ажабланарли томони шундаки, бу жиноят иши КПСС масъул ходими А. Ивановнинг ҳам бошига етган. У сиёсий бюро мажлисида айнан шу мавзуда ахборот беришига икки кун қолганида ўлдириб кетилган.

Парда ортидаги жанглар


Ҳаддан ошаётган Ю. Андропов бошчилигидаги КГБни жиловлаш пайига тушган ички ишлар вазири, Бош котибнинг дўсти Н.Шёлков 1982 йил поёнида ниҳоят дўстини, бебош Андроповни қамоққа олишга кўндиради. Сабаб қилиб, КГБ раҳбарининг котибаси хориж разведкаси агенти эканлиги тўғрисидаги хабар кўрсатилади. Милиция гуруҳлари тузилиб Лубянкадаги Андроповни ўз уйида қўлга олиш, ишни ими-жимида битиришнинг пухта режаси ишлаб чиқилади. Тезкор гуруҳ КГБчиларнинг қаттиқ қаршилигига дуч келган. Барча тўқнашувларда чекистларнинг қўли баланд келган.

Ушбу воқелик нафақат яқин атроф, балки чет давлатларга ҳам ёйилиб кетганди. Гарчанд ўз умрининг сўнгги кунларини яшаётган бўлса-да, Бош котиб вазиятни ўнглаш, тузилмаларни тинчлантириш пайига тушади. Ҳатто у ёқтирмасада ноиложликдан Андроповни муросага чорлайди. Олдига “илик” ташлаб, унга марказқўмнинг иккинчи котиблиги вазифасини топширади. Брежневнинг ўлимидан сўнг СССР “тахти”га ўтирган Андропов кўп яшамасада анчайин малъунликларга қўл урди. Энг аввало, ўзининг эски рақиби Шёлков ва унинг хотинини ўз жонига қасд қилиш даражасига олиб келди. Унинг сценарийси асосда “Ўзбеклар иши”, “Пахта иши” қатағони “старт” олди.

Бир гуруҳ шовинст, амалпарастларнинг мулкига айланган СССР аталмиш қўрғон бузилиб, тарих саҳнасидан ювилиб кетгунича қанчалаб одамлар қон қақшамади дейсиз?

Нурилла Шамсиев, ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0