Султонали Раҳматов: “Фарзандларим учун етарлича вақт ажрата олмаганман”
Куни кеча Маданият вазири Озодбек Назарбеков матбуот анжуманида истеъдодли бастакор Султонали Раҳматовнинг уйсиз қолганлиги муаммоси кўтарилди. Озодбек Назарбеков бастакорга давлат томонидан 3 хонали уй берилишини, айни пайтда ҳужжатлаштириш ишлари кетаётганини маълум қилди.
Ёдингизда бўлса, бироз аввалроқ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Султонали Раҳматов “35 йилдан бери халққа ва давлатга мусиқаларим хизмат қилиб келмоқда. Лекин давлат менга ёрдам бермади”, деб фикр билдирганди.
Бошидан моддий қийинчиликлар ўтганига қарамай, 11 йиллик танаффусдан сўнг Султонали Раҳматов айни пайтда Касаба уюшмалари федерациясининг қўллаб-қувватлаши ёрдамида, яккахон концерт дастурига тайёргарлик кўрмоқда.
18-19-20-21 апрел кунлари Касаба саройида композиторнинг яккахон концерт дастури бўлиб ўтади. Айни пайтда концертга тайёргарлик жараёнлари билан банд бўлган бастакорни қисқа суҳбатга чорладик ва қуйидаги иқтибосларни тингладик:
• “Шоу эмас, академияга яқин бўлган концерт тайёрлаяпман. Ўн йил ичида басталаган ва халққа намойиш қилинмаган энг сара асарларим бўлади. Осон ишнинг ортидан кетмаганман, болаликдан қийин бўлган санъат турини танлаганман.
• Ижодимнинг шайдолари кўп, ҳатто хорижда ишлаб юрган ватандошларимиз ҳам қачон концерт берасиз деб савол беради. Халқнинг кўнглидан мусиқаларим жой олмаган бўлса, мени соғинишармиди?”
• “Мусиқасиз менга ҳаёт йўқ. Мусиқа эшитмаган куним мен нафас олмаётган бўламан. Умримнинг охиригача шу санъат учун ўзимни бағишлайман.”
• “Жами 7 нафар фарзандим бор. Икки нафарини асраб олганман. Болалар менга меҳрибон, ҳаммаси билан муносабатим яхши. Фақат уларнинг ёшлигида мен етарлича оталик меҳрини бера олмаганман. Санъатга бўлган қизиқиши бор болаларим ҳам бор, мен бу соҳадан кетишига тўсқинлик қилганман. Ўзим эса фарзандларимнинг ёшида мени санъатдан ҳеч ким тўхтата олмаган. Ёниб кириб келганман”.
Феруза Раҳимова, Қувонч Тўраев
Мақолага муносабат
МАВЗУГА ОИД ХАБАРЛАР
Маданият ва маърифатСуд эксперти: Болалар ичимлиги ва ширинликлар таркибида “нaркотик-оғу”лар аниқланмоқда
Маданият ва маърифатЭксперт огоҳлантиради: ҳақорат мазмунидаги смайлик ва кинояли изоҳлар жиноий жавобгарликка сабаб бўлади
Маданият ва маърифат«Германияда муваффақият сири – билим ва интизом»: 10 йилдан буён хорижда яшаётган ўзбекистонлик билан суҳбат
Маданият ва маърифатБир ярим ойда психотроп моддалар учун 30 минг доллар сарфладим — маҳкума ҳикояси
Фикрлар ва Муҳокама (1)
Iskandar Ergashov
Sultonali Raxmatov biz O'zbeklarga Xudo tomonidan berilgan ne'mat. Lekin biz bu ne'matning qadriga yetmayapmiz. Agar imkonim bo'lganda edi bu insonga so'ragan studiyasini o'zim qurib bergan bo'lar edim.



