Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 928.2718.47

  • EUR

    13 462.2146.35

  • RUB

    129.660.57

-0C

-0C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-0c

  • Hozir

    -0 C

  • 11:00

    +2 C

  • 12:00

    +4 C

  • 13:00

    +6 C

  • 14:00

    +7 C

  • 15:00

    +7 C

  • 16:00

    +6 C

  • 17:00

    +5 C

  • 18:00

    +4 C

  • 19:00

    +2 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -0 C

  • 23:00

    -0 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 26-December

-0C

  • Hozir

    -0 C

  • 11:00

    +2 C

  • 12:00

    +4 C

  • 13:00

    +6 C

  • 14:00

    +7 C

  • 15:00

    +7 C

  • 16:00

    +6 C

  • 17:00

    +5 C

  • 18:00

    +4 C

  • 19:00

    +2 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -0 C

  • 23:00

    -0 C

  • Payshanba, 26

    -0 +20

  • Juma, 27

    -1 +20

  • Shanba, 28

    -2 +20

  • Yakshanba, 29

    4 +20

  • Dushanba, 30

    +6 +20

  • Seshanba, 31

    +5 +20

  • Chorshanba, 01

    +3 +20

  • Payshanba, 02

    +2 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Тарихдаги энг ёш сиёсатчи: 12 ёшидаёқ Нобелга номзод Грегори Смит

Америкалик Грегори Смит ўзининг таржимаи ҳолидаги фактлар билан ўқувчиларни ҳайратга солади. Бу вундеркинд бола икки ёшида ўқишни ўрганган ва ўн ёшидаёқ университетда таҳсил олган. У тарихдаги энг ёш сиёсатчи сифатида танилган. Грегори машҳур сиёсатчилар Михаил Горбачев ва Билл Клинтон билан учрашган ва тўрт марта Нобел мукофотига номзод бўлган.
Сиёсат
259 12:55 | 11.12.2024 12:55

Бу воқеаларнинг барчаси у 33 ёшга кирмасданоқ содир бўлганди. Смит атиги ўн ёшида талаба бўлган, лекин университетда ҳам катталар орасидан дўстлар топди. Истеъдодли ўсмир шон-шуҳрат чўққисига чиққанда, бошқа болаларга ёрдам беришга қарор қилди ва хайрия ишлари билан шуғуллана бошлади. Ажабтовур натижаларга эришган вундеркинд болакай тарихи ҳақида ҳикоя қиламиз.



Грегори Роберт Смит 1989 йил 9 июнда туғилган. Унинг ота-онаси Роберт ва Жанет коллежда танишган. Уларнинг танишуви худди филмларни эслатарди: йигит спортчи эди, қиз эса уни томошабинлар орасида туриб қўллаб-қувватларди. Кейинчалик ёш оила бошлиғи микробиология бўйича магистрлик даражасини олди ва унинг рафиқаси хусусий рақс академиясини очди. Афсуски,улар тўнғич фарзандларидан айрилдилар: Грег кенжа фарзанд бўлиб, операция йўли билан дунёга келган.


Бола туғилибоқ атрофдагиларни ҳайрон қолдиришга тушди, 3 ойлигида гапира бошлади, 7 ойлигида юра бошлади, 1 ёшу 2 ойлигида унинг қобилиятидан ҳайратда қолган ота-онасига ёдлаган нарсаларини айтиб берди, 1,5 ёшида математик масалаларни ечди, 2 ёшида динозаврларнинг ҳаёти ҳақида бошқаларга иштиёқ билан гапириб берди: у ушбу мавжудотлар ҳақида кўп нарсани биларди.


Болакайнинг онаси Жанет Смитнинг Washington Post газетасига ҳикоя қилишича, гўдакни тарбиялашда ҳеч қандай махсус усуллар қўлланилмаган. Она IQ даражасини кўтарувчи махсус парҳезлар қилмаган.



Ота боласини ўзи билан бирга саёҳатларга олиб борди ва унга энг тушунарли сўзлар билан атроф-муҳит ҳақида гапириб берди; гўдак бунга жавобан саволлар берди ва ота-оналар етарлича жавоб олмаганда, улар унга китоблар ва ўйинчоқлар беришди, кутубхоналарга, кинога, музейларга олиб боришди. Грегори икки ёшга тўлганда, онаси саратон касаллигига чалинди. Жанет кучли дори-дармонлар билан хасталикни енгишга қарор қилди ва шифохонада қолишдан бош тортди, чунки у тириклигида ўғли онаси яшашини истамаганди. Муолажалардан кейин она саратонни деярли енгишга муваффақ бўлди.


6 ёшида Грегори мактабга борди, лекин илм-фанни бошқаларга қараганда жуда тез ўрганди; масалан, 2–8-синфлар учун дастурни ўзлаштиришда унга атиги икки йил керак бўлди. У бир нечта мактабларни ўзгартирди ва катта Смит ўғли учун мос таълим муассасасини топиш учун Пенсилваниядан Флоридага кўчиб ўтишга мажбур бўлди. Ота ишдан кетди, она ҳам рақс академиясини ёпди. Ота-оналар ўқитувчилар билан ўзларининг вундеркинд фарзандлари учун махсус дастур бўйича музокаралар олиб боришар экан, у жаҳон ва маҳаллий янгиликлар билан қизиқди. Ўша пайтларда мактабдаги отишмалар оддий фожиа бўлган ва онасининг саратонга чалинганидан сўнг Грегори уни қўрқитадиган иккинчи нарсани аниқлади: бу атрофдаги одамларнинг тажовузкорлиги эди.


— Ўрта мактабимда зўравонлик кўп бўлган. Қуролли соқчилар залларда патруллик қилишарди. Жанжалларга гувоҳ бўлганман. Мен қўрқиб кетгандим. Бироқ, мен улғайиб, фаол сифатида зўравонликка қарши гапира бошлаганимда, одамлар мени ҳақ деб ўйлашди ва қўллаб-қувватладилар! - деганди Грег матбуот нашрларидан бирига. 10 ёшда мактаб ўқув дастури тўлиқ ўзлаштирилди ва Грег улғайганида ким бўлишни хоҳлаётганини аллақачон билар эди. Авиация муҳандиси, биотиббиёт тадқиқотчиси ва АҚШ президенти!


Мактабдан кейин бола давом этишга қарор қилди. Ота-онаси унга мактабдаги тажрибасини эслаб, уйда ўқишни таклиф қилишди, аммо Грегори коллежда ўқишни талаб қилди. 10 ёшли талабани қабул қилишга тайёр бўлган ягона мос таълим муассасаси Виржиния штатида эди. Бу Рэндолф-Мэйкон коллежи бўлиб, муваффақиятли абитуриентларга 70 000 доллар стипендия таклиф қилган. Грег коллежни ёқтириб қолди ва унинг умидларини оқлади. Ўзи илгари сурган ғояларини ёқтирадиган дўстларини топди. Ўша йилларда Грегори аллақачон яхши нотиқ эди ва тингловчиларга қандай мослашишни биларди.13 ёшида ўсмир математика бўйича бакалавр даражасини олди; 16 ёшида, 2006 йил май ойида математика магистри бўлди. Кейин у Пенсилвания штатининг Питсбург шаҳридаги Карнеги Мэллон университетида таҳсил олди ва у ерда биология фанлари номзоди илмий даражасига эришди.



Университетга жуда эрта кирганидан сўнг, Грег машҳур телекўрсатувларга таклиф қилина бошлади: улар ичида «60 дақиқа», «Дэвид Леттерман билан тунги шоу», «Опра Уинфри шоуси» кабилар бор эди.


Ёш Смит Халқаро ёшлар адвокатлари ташкилоти(International Youth Advocates)га асос солди, у бугунги кунда ҳам фаол ва бутун дунё бўйлаб болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ишлайди. Хайрия миссияси ҳомийлигида вундеркинд бола Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида Шарқий Тимор етимлари ва ёшлари учун инсонпарварлик ёрдами лойиҳаларини ташкил этишга муваффақ бўлди; Руандага биринчи оммавий кутубхонасини қуришда ёрдам бериш ва Христиан болалар жамғармасининг ёшлар элчиси сифатида Кенияда урушаётган учта кўчманчи қабилаларнинг болалари учун «тинчлик мактаби» қуриш учун 350 000 долларлик кампанияни бошлашга эришди.


Чет элга саёҳат қилишдан бўш вақтларида Грегори Америкада болалар ва ёшлар билан маърузалар ўқиди ва учрашувлар уюштирди. Унинг таъкидлашича, тинчлик ва ахлоқ ғоялари «аҳлоқсизлар» учун эмас, балки ҳақиқий замонавий одамлар учундир.


Смит АҚШ президенти Билл Клинтон ва собиқ СССР президенти Михаил Горбачёв билан учрашди, делегат сифатида БМТнинг болалар ҳуқуқлари бўйича махсус сессиясида қатнашди ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши, Флорида ва Виржиния Бош Ассамблеялари ва Жаҳон Форумида нутқ сўзлади. Смит ўзининг хайрия лойиҳалари учун тўрт марта Тинчлик учун Нобел мукофотига номзод бўлган, биринчи марта 12 ёшда номинант бўлишга муваффақ бўлди.


Грег ҳозирда Нью-Йоркдаги Икана тиббиёт мактабида илмий ходим сифатида фаолият юритади. У ерда стокастик ген ифодасини ўрганади; бу соҳадаги ютуқлар тўғри ташхис қўйиш, ирсий мойиллик бўлиши мумкин бўлган касалликларни даволаш усулларини ихтиро қилиш имконини беради. Грегори ўз интервьюларидан бирида онасининг касаллиги болалигида унга қаттиқ таъсир қилганини айтади. Касаллик ҳар дақиқада қайталаниши мумкин ва Грегори Смит инсонлар саломатлиги учун изланишдан тўхтамаяпти.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид