Валюта UZS
  • USD

    12 195.5015.63

  • EUR

    14 049.22-30.71

  • RUB

    149.711.19

+19C

+19C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+19c

  • Hozir

    +19 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +16 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 30-March

+19C

  • Hozir

    +19 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +16 C

  • Dushanba, 30

    +19 +20

  • Seshanba, 31

    +20 +20

  • Chorshanba, 01

    +21 +20

  • Payshanba, 02

    +21 +20

  • Juma, 03

    +17 +20

  • Shanba, 04

    +15 +20

  • Yakshanba, 05

    +21 +20

  • Dushanba, 06

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

«Tashkent Water Week-2026»: тафаккур ва нафосат уйғунлиги

Табиат ўзгаришлари, шиддат билан эриётган музликлар ва тобора замин қаърига чекинаётган обиҳаёт манбалари бугун инсониятни жиддий имтихон қаршисига қўймоқда. Шу боис ҳам жорий йилнинг 25-26 март кунлари кўҳна ва навқирон Тошкент шаҳри глобал сув дипломатиясининг стратегик марказига айланди.
Иқтисод
64 10:35 | 29.03.2026 10:35

«Tashkent Water Week-2026» халқаро форуми ўз ишини бошлар экан, пойтахтимиз кўчаларида нафақат баҳор нафаси, балки келажак авлодлар учун масъулият ҳисси уфуриб турарди. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Миллий тадқиқот университети ва нуфузли халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу анжуман сув инқирозига қарши жаҳон ҳамжамиятининг бирлашган иродаси ифодаси бўлди.


Форумнинг илк куни «JW Marriott Hotel» мажмуасининг муҳташам залларида дунёнинг 19 та мамлакатидан ташриф буюрган 1 200 дан ортиқ делегат ва 80 нафар халқаро экспертлар жам бўлди. Австриядан то Хитойгача, Франциядан то Саудия Арабистонигача бўлган давлатлар вакиллари бир стол атрофида сувнинг томчисида акс этган келажакни муҳокама қилишди. Форум доирасидаги «Вазирлар мулоқоти» минтақадаги юқори ва қуйи оқим давлатлари ўртасидаги ишонч кўприкларини мустаҳкамлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Зеро трансчегаравий дарёларнинг тақдири фақатгина мувофиқлаштирилган қадамлар, гидрометрик маълумотларнинг очиқ алмашинуви ва муштарак режалаштириш орқалигина ижобий ечим топиши мумкин. Бу ерда янграган ҳар бир фикр, ҳар бир рақам ортида қақраган замин ва яшил воҳаларнинг тақдири турарди.


Форумнинг теран жиҳатларидан бири «Women Water Week» (Аёллар сув ҳафталиги) ташаббуси бўлди. Бу йилги Бутунжаҳон сув ресурслари кунининг «Сув ва гендер тенглиги» шиори остида нишонланиши замирида катта ҳақиқат ётибди. Аёл хонадон фариштаси бўлиш билан бирга, сувдан оқилoна фойдаланиш маданиятини жамият онгига сингдирувчи асосий кучдир. Маҳаллий ва халқаро ҳамкорлар таъкидлаганидек, сув бошқарувида аёлларнинг ролини ошириш шунчаки ижтимоий тенглик эмас, балки тизим самарадорлигининг энг муҳим гаровидир. Соҳа билимдонлари томонидан тақдим этилган янги стратегия ва 2025 йилда қабул қилинган Сув кодексининг мазмун-моҳияти ҳақидаги маърузалар соҳада ҳуқуқий ва институционал ислоҳотлар янги босқичга чиққанини кўрсатди.


26 март куни форум ўз ишини ТИҚХММИ Миллий тадқиқот университетида янада қизғин давом эттирди. «Fish Pool» сессияларида БМТ ва Жаҳон банки каби нуфузли ташкилотларнинг раҳбар аёллари ўз ҳаётий тажрибалари ва лидерлик сирлари билан ўртоқлашдилар. Бу мулоқотлар ёш кадрлар ва соҳа мутахассислари учун ҳақиқий маҳорат мактабига айланди. Ҳафталик якунида соҳа ривожига ҳисса қўшган аёлларнинг тақдирланиши тадбирнинг мантиқий хотимаси бўлди.


Айниқса, «Women Water Week» доирасида тилга олинган рақамлар ва таҳлиллар жамиятни чуқур мушоҳадага чорлайди. Тадбирда қайд этилганидек, сув инқирозининг оғирлиги энг аввало, аёллар ва болалар зиммасига тушади, бироқ айнан аёлларнинг табиий ресурсларни бошқаришдаги ноёб интуицияси ва масъулияти бу инқироздан чиқишнинг калити бўлиши мумкин. Халқаро сув ресурсларини бошқариш институти (IWMI) ва ЮНЕСКО каби нуфузли ташкилотларнинг экспертлари томонидан таъкидланишича, сув хўжалигида аёлларнинг етакчилиги иқтисодий самарадорликни ошириш билан бирга ижтимоий адолатни ҳам таъминлайди.


Форумнинг мазмуний муҳитида «билимдан амалиётга» тамойили устувор бўлди. Миллий тадқиқот университетида ўтган сессияларда нафақат тажрибали олималар, балки сув соҳасига эндигина қадам қўяётган ёш инноватор қизларнинг ғоялари ҳам тингланди. Уларнинг фикрича, аёллар томонидан таклиф этилаётган ечимлар кўпинча экологик барқарорлик ва инсон омилига асослангани билан ажралиб туради. Бу эса минтақа давлатлари ўртасидаги сув муносабатларини «рақобат» тилидан «ҳамкорлик» тилига ўтказишда муҳим аҳамият касб этади.


Форум якунида қабул қилинган тавсиялар ва стратегиялар Ўзбекистоннинг сув сиёсатида янги даврни бошлаб бериши шубҳасиз. Тошкент форуми дунёга яна бир бор исботлади: сув тинчлик ва тараққиёт манбаи бўлиши учун унга бўлган муносабатда аёлларнинг меҳри ва илмнинг қудрати мужассам бўлиши лозим. Зеро сувни асраш – ҳаётни асраш демакдир, бу муқаддас ишда эса аёлларнинг овози ҳар қачонгидан ҳам баландроқ ва ишончлироқ янграмоқда.


Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Тошкент сув форуми қуруқ статистик маълумотлар алмашинуви эмас, балки минтақавий бирдамлик ва инновацион тафаккурнинг ғалабасидир. Биз бугун сувни қандай бошқаришни ўргансак, эртага фарзандларимиз биздан шунчалик миннатдор бўлишади. Ушбу халқаро ҳафталик Ўзбекистоннинг сув дипломатияси йўлидаги улуғвор қадами сифатида тарих саҳифаларидан муносиб ўрин олади.


Нодира Иброҳимова,


Сув соҳасида барқарор ривожланиш маркази.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Иқтисод