Тилгa эътибор – келaжaккa эътибор
Aлишер Навоийнинг «Тилга ихтиёрсиз – элга эътиборсиз» деган ҳикматида олам-олам маъно бор. Ҳар бир миллатнинг юраги тилидир. Тил яшаса, миллат ҳам барҳаёт бўлади.
Юртимизда ўзбек тилига бўлган эътибор кейинги йилларда янада кучайди. Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда Ўзбек тили байрами куни кенг нишонланадиган бўлди. Ҳар бир ташкилот, корхона, идораларда давлат тилига масъул ходимларнинг фаолият олиб бориши таъминланди. Хусусан, кимё саноати вакилларидан бири – Чирчиқ шаҳридаги «Maxam-Chirchiq» акциядорлик жамиятида ҳам давлат тили тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг май ойида корхонамизда «Ўзкимёсаноат» AЖ таркибига кирувчи акциядорлик жамиятлари бошқарув раисларининг маънавият ва маърифат ишлари самарадорлигини ошириш ва давлат тили қонунларига риоя этиш масалалари бўйича маслаҳатчилари иштирокида икки кунлик сайёр семинар-тренинг ташкил этилди. Семинарда ишлаб чиқилаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, буйруқлар ва бошқа ички ҳужжатларни давлат тилида тўғри тузиш бўйича машғулотлар ўтказилди.
Сўнгги уч йил давомида 200 нафарга яқин ишчи-ходим Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Малака ошириш маркази ўқитувчилари кўмагида давлат тилида иш юритиш бўйича малака ошириш ўқув курсларида ўз билимларини мустаҳкамлади.
Машғулотлар якунида курс битирувчиларига сертификатлар ва «Давлат тилида иш юритиш» услубий-амалий қўлланмаси тантанали равишда топширилди.
Жамиятга тегишли ҳудудда барча ташқи ёзувлар, жумладан, пешлавҳалар, эълонлар, реклама ва кўргазмали бошқа ахборот матнлари, ташқи реклама материалларининг давлат тили ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлиши таъминланди.
Корхона кириб-чиқиш ва марказий майдонида мумтоз куй-қўшиқ ва мақомлар эшиттирилиши ташкиллаштирилган. Шунингдек, корхонага кириш қисмида 3х7 метр ўлчамда электрон монитор ўрнатилган бўлиб, юртимизда юз бераётган янгиликлар, корхона ҳаёти акс этган янгиликлар лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ёритиб борилмоқда.
Корхона цех ва бўлимларидаги «Маънавият ва маърифат» хоналарини талаб даражасида бойитиш ва безатиш ишлари давом этмоқда. Шу йил давомида Aммоний сульфати ва сульфат кислота ишлаб чиқариш, алоқа цехи, ахборот-коммуникация технология бошқармаси, Aвтотранспорт цехи «Маънавият ва маърифат» хоналари лотин алифбосига асосланган ўзбек алифбосидаги ғоявий-мафкуравий, маънавий-маърифий мавзулардаги кўргазмали жиҳозлар билан тўлдирилди. Хоналардаги мавжуд ёзувлар лотин алифбосига ўзгартирилди, бадиий адабиётлар билан бойитилди. Бир қатор цехлар маърифат хоналари, ишлаб чиқариш бинолари, жамоат жойлари Тараққиёт стратегиясига оид кўргазмали қуроллар, шиорлар, баннер-плакатлар билан жиҳозланди.
Кимёгарлар боғи ҳудудида “Маънавият хиёбони” ташкил этилди ва у ерда ҳам барча кўргазмалар давлат тилида акс эттирилди.
Барча цех ва бўлимларда иш юритиш ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва эълон қилиш амалиёти жорий этилди.
Ишга янги қабул қилинаётган номзодлар билан давлат тилини билиш юзасидан суҳбатлар ўтказиб келинмоқда.
«Тил бор – миллат бор» шиори остида «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»дан ҳар бир сўз маъносининг шарҳи корхонанинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида бериб борилмоқда.
Корхона «Бизнес-режа»сига алоҳида банд сифатида маънавий-маърифий тадбирлар, давлат тилини татбиқ этиш жараёнларини молиялаштиришни назарда тутган манзилли пул маблағларини ажратиш киритилди. Бу ҳам тилимизга ҳар томонлама эътибор берилаётганидан далолатдир.
И.Курбаналиев,
«Маxam-Chirchiq» AЖ бошқаруви раиси маслаҳатчиси
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0