Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 913.194

  • EUR

    13 908.80-26.67

  • RUB

    154.170.87

+18C

+18C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+18c

  • Hozir

    +18 C

  • 12:00

    +19 C

  • 13:00

    +20 C

  • 14:00

    +21 C

  • 15:00

    +21 C

  • 16:00

    +21 C

  • 17:00

    +20 C

  • 18:00

    +18 C

  • 19:00

    +16 C

  • 20:00

    +14 C

  • 21:00

    +12 C

  • 22:00

    +10 C

  • 23:00

    +9 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 31-March

+18C

  • Hozir

    +18 C

  • 12:00

    +19 C

  • 13:00

    +20 C

  • 14:00

    +21 C

  • 15:00

    +21 C

  • 16:00

    +21 C

  • 17:00

    +20 C

  • 18:00

    +18 C

  • 19:00

    +16 C

  • 20:00

    +14 C

  • 21:00

    +12 C

  • 22:00

    +10 C

  • 23:00

    +9 C

  • Dushanba, 31

    +18 +20

  • Seshanba, 01

    +19 +20

  • Chorshanba, 02

    +18 +20

  • Payshanba, 03

    +21 +20

  • Juma, 04

    +25 +20

  • Shanba, 05

    +22 +20

  • Yakshanba, 06

    +21 +20

  • Dushanba, 07

    +23 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

«Тилла карта» эвазига – фуқаролик

АҚШнинг 47-президенти Дональд Трамп иш бошлаганига кўп бўлмай, қатор ташаббуслари ва мурожаатлари билан жаҳон афкор оммасини шошириб қўйди. Қайсидир давлатни қўшиб ёки сотиб олиш, кўприк номини ўзгартириш, мустақил давлатларга таҳдидлар, халқаро ташкилотлар аъзолигидан чиқиш, хориж маҳсулотлари солиғини ошириш ва ҳоказолар шулар жумласидандир.
Сиёсат
303 17:29 | 27.03.2025 17:29

Бугун Трампнинг «тилла карта»си ҳақида сўз юритамиз. Бу ҳам давлат ғазнасини тўлдиришнинг бир усули. Мазкур визанинг нархи беш миллион доллар. Бу мамлакатга инвестиция киритмоқчи бўлган хорижликларга мамлакат фуқаролиги расман сотилади, деганидир. Тўлов хорижликка АҚШда яшаш ва ишлаш ҳуқуқини беради ҳамда фуқароликка йўл очади.


Бу янгилик грин карта каби афзалликларга эга. Аммо фуқароликни олишга изн бермайди.


Карта Конгресс тасдиғидан ўтгач, ишга тушади, у ­дунёдаги энг қиммат виза дастури сифатида тарихга киради.


«Тилла ҳужжат» 1990 йилда қабул қилинган инвесторларга бериладиган EB-5 иммиграция визаси дастури ўрнини эгаллайди. Мазкур виза чет элликларга камида бир миллион доллар миқдорида ёки мамлакатнинг иқтисодиё­­ти оғир ҳудудларига 800 минг долларлик сармоя киритиш мажбуриятини юклар эди.


Савдо вазирлиги виза учун мурожаат қилувчилар тўла-тўкис текширувдан ўтишларини таъкидлайди. Нархи қимматлигига қарамай, унинг жаҳон бойлари орасида оммалашиши кутилмоқда.


Тўсқинликни фақат Қўшма Штатларнинг солиқ тизими яратиши мумкин, бу эса фуқароларни мамлакатдан ташқаридаги даромадларидан тўлаган солиқлари учун масъулиятни оширади.


Расмийлар «тилла карта» фирибгарлик йўли билан АҚШга кириб келишларнинг олдини олади, дейишмоқда.


Трампнинг «тилла карта» тўғрисидаги баёноти аввалига барчани ҳаяжонга солгани муқаррар. Чунки «У тадбиркор-да, давлат ишида ҳам касбидан унумли фойдаланмоқчи», деган гаплар урчиган эди. Аслида-чи?


Сармоя визалари дунёда кенг тарқалган. Тахминан юздан зиёд мамлакатлар, хусусан, АҚШ, Буюк Британия, Испания, Греция, Мальта, Австралия, Канада, Италия сингари давлатлар бойларга «тилла визалар» таклиф қилади.


Европа комиссияси анчадан бери бундай «тилла карталар»дан хавфсизлик нуқтаи назаридан воз кечишга даъват қилиб келади.


Португалия 2023 йилда ўзининг «тилла визаси»ни қайта кўриб чиқиб, тураржой муаммосини ҳал этиш мақсадида кўчмас мулкка сармоя киритишни тўхтатди. Яшашга рухсат берувчи ҳужжат олиш учун чет элликлар энди инвестиция жамғармаларига маблағ киритишлари мумкин.


Испания ҳам йирик миқдорда сармоя киритган хорижликларга ушбу мамлакатда яшаш ҳуқуқини берувчи «тилла виза»дан қайтган. Авваллари камида 500 минг евро маблағни кўчмас мулкка сарфлаган чет эллик уч йил яшаш ва ишлаш ҳуқуқини қўлга киритар эди.


Кипр ҳукумати «Сармоя – паспорт олиш учун имконият» дастурини тўхтатиб, икки йил аввал 222 нафар бадавлат сармоядор ва уларнинг оила аъзоларини фуқароликдан чиқарганди.


Туркияда ҳам кўчмас мулкни сотиб олиш чет эллик­ларга яшаш ва фуқаролик олиш имтиёзларини кафолатлайди. 2023 йил октябрь ­ойидан эътиборан 200 минг долларлик тураржой сотиб олган чет элликка яшаш учун изн берилади, беш йилдан кейин у фуқароликни олади.


400 минг доллар сармоя тиккан хорижлик ярим йилда Туркия фуқароси бўла олади. Мазкур сармоя дастури мурожаатчининг турмуш ўртоғи ва балоғатга етмаган фарзандларига ҳам тааллуқлидир.


Аброр Хон


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид