«Толибон» ҳукумати Ўзбекистондаги элчисини алмаштирди

13:24 | 22.04.2024
•
971
«Толибон» ҳукумати Ўзбекистондаги элчисини алмаштирди
Катталаштириш

«Толибон» ҳукумати Афғонистоннинг Тошкентдаги элчихонасига янги раҳбар тайинлади.

Журналист Сами Юсуфзайнинг ёзишича, ушбу лавозимга келиб чиқиши қандаҳорлик бўлган Абдул Ғаффор Бахр тайинланган. У бунга қадар Олий суднинг Тафтиш ва тадқиқотлар департаментига раҳбарлик қилиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февралида «Толибон» кон ва нефт вазири Шаҳобиддин Делавернинг ўғли эканлиги айтилган Муғфуруллоҳ Шаҳоб Ўзбекистондаги элчи сифатида таништирилган эди. Бироқ бу тайинлов мамлакатнинг айрим расмийлари томонидан илиқ қабул қилинмаган эди.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади