Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан сув спорти мажмуаси барпо этилмоқда

12:25 | 01.11.2026
•
25
Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан сув спорти мажмуаси барпо этилмоқда
Катталаштириш

Нурафшон шаҳрида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан янги сув спорти саройи қурилмоқда. Касаба уюшмалари фаоллари, ОАВ ҳамда жамоатчилик вакиллари ушбу бинонинг қурилиш жараёни билан танишди.

Иншоот “Нурафшон бизнес сити” ҳудудида жойлашган. Объект сув спортининг барча турлари (узоққа сузиш, сув полоси, баландликдан сакраш) бўйича ҳам машғулотлар, ҳам халқаро ва республика миқёсидаги мусобақаларни ўтказишга мўлжалланган. Умумий қиймати 143,65 млрд сўмни ташкил этган бўлиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси маблағлари ҳисобига молиялаштирилади. Ер ости сувлари юқорида жойлашгани сабабли махсус ёпиқ горизонтал дренаж тизими ўрнатилиб, сифатли гидроизоляция қилинган.

2026 йил октябрь охирига кўра, ер ости ва асосий конструктив ишлар якунланиб, ер усти конструкциялари ҳамда том ёпмасини монтаж қилиш ишлари олиб борилмоқда. Томнинг металл фермалари ўрнатилмоқда, сэндвич-панеллар ва зарур пардозлаш материаллари буюртма қилинган. ​Ҳавзалар учун зарур ускуналар Хитойда ишлаб чиқарилаётган бўлиб, 2027 йил бошида объектга етказилиши кутилмоқда. Сув спорти саройининг ўзи эса 2027 йил баҳорида фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, мазкур иншоот Федерация томонидан қурилаётган тўртинчи шу турдаги бино саналади. Шу вақтгача Наманганда "Океан", Тошкент шаҳридаги "Яккарасарой" ва Қарши шаҳрида "Қарши" мажмуалари ҳам Ўзбекистон касаба уюшмалари томонидан қуриб фойдаланишга топширилган. Бу тўртинчи объекти саналади.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади