Волгоград қамоқхонасидаги исёнда ўзбекистонликлар иштирок этмаган
Жорий йилнинг 23 август куни РФ Волгоград вилоятидаги 19-сонли қамоқхонада 4 нафар маҳкум қамоқхона ходимларини гаровга олган ва бир неча соатлик музокаралар ва якунда ўтказилган махсус амалиётдан кейин ўзларини «Исломий давлат» жангчилари дея таништирган 4 нафар шахс жисмонан йўқ қилинган эди.
Маҳкумларнинг исёни сабаб қамоқхонанинг 4 нафар ходими ҳалок бўлди, яна 4 нафари яраланди. Яна бир ходим, колония психологи воқеа жойидан қочишга муваффақ бўлган.
23 август куни турли манбалар исёнчи маҳкумларнинг шахси ҳақида ёзиб уларнинг икки нафари Тожикистон ва яна икки нафар Ўзбекистон фуқаролари эканини ёзган эди.
Baza нашрининг РФдаги тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги манбаларига таяниб ёзишича, ўзбекистонлик экани айтилган маҳкумлар – Рамзиддин Тошев ва Темур Хусиновлар ушбу жиноят ишига алоқадор бўлмаган.
Нашр, уларнинг номлари англашилмовчилик сабаб воқеанинг дастлабки соатларида эълон қилинган, бироқ исёнчилар йўқ қилинганидан сўнг уларнинг бу ишга алоқаси йўқлиги маълум бўлган.
Ўша кунги гаровга олишда Рустамчон Наврўзий ва Назирчон Тошовдан ташқари Шобдулкаримхон Каримов ва Шоҳижахон Сайфиевлар иштирок этган.
Сайфиев 2022 йилда гиёҳванд моддаларни кўп миқдорда тарқатишга урингани учун, Каримов эса 2019 йилда бир гуруҳ шахслар томонидан гиёҳванд моддаларни кўп миқдорда тарқатишга урингани учун судланган эди.
“Мигрант.уз” нашри Шохижаҳон Сайфиевнинг Ўзбекистон фуқароси ва у 2022 йилад яна икки нафар ўзбекистонлик билан катта миқдордаги накотик модда савдосида айбланиб қамоққа олинганини иддао қилмоқда. Бироқ бошқа манбаларда қамоқхонада исён кўтарганларнинг барчаси Тожикистон фуқаролари экани айтилади.
Ўзбекистон томони ҳозирча бу борада расмий маълумот бергани йўқ.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0