7 ойда яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми 149,7 трлн сўмдан ошди

09:41 | 24.09.2026
19
7 ойда яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми 149,7 трлн сўмдан ошди
Катталаштириш

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-июль ойларида яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми 149,7 трлн сўмни ташкил этди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15 фоизга ошган.

Ҳудудлар орасида энг катта ҳажм Тошкент шаҳри ҳисобига тўғри келган — 25,9 трлн сўм. Самарқанд вилоятида 17,7 трлн сўмлик, Наманган вилоятида 15,7 трлн сўмлик, Фарғона вилоятида эса 14,6 трлн сўмлик яшаш ва овқатланиш хизматлари кўрсатилган.

Шунингдек, Қашқадарёда 13 трлн сўм, Тошкент вилоятида 10,8 трлн сўм, Андижонда 9,9 трлн сўм, Хоразмда 8,3 трлн сўм ва Қорақалпоғистон Республикасида 7,9 трлн сўмлик хизматлар кўрсатилган. Бухоро вилоятида бу кўрсаткич 7,5 трлн сўм, Сурхондарёда 6,3 трлн сўм, Навоийда 4,8 трлн сўм, Жиззахда 4,3 трлн сўм ва Сирдарёда 2,9 трлн сўмни ташкил этган.

🏷️ Теглар:#овқатланиш
МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади