+26C

+26C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Ўзбекистон бугун Шарқ ва Ғарб ўртасида кўприк вазифасини ўтамоқда– «Euronews» раҳбари

31 12:02 | 25.08.2026 12:02

«Euronews» бош директори Клаус Струнс Тошкентда, Ислом цивилизацияси марказида ўтказилаётган форумда сўзга чиқиб, Ўзбекистоннинг бугунги халқаро майдондаги ўрнига тўхталди.


Унинг таъкидлашича, 1980 йилларда Европада Марказий Осиё ҳақида жамоатчилик деярли маълумотга эга эмас эди. Бугун эса вазият тубдан ўзгариб, Ўзбекистон Шарқ ва Ғарб, Европа ва Осиё ўртасидаги муҳим боғловчи марказга айланмоқда.


Клаус Струнс янги Ипак йўли нафақат транспорт ва савдо йўлаклари, балки илм-фан, технология, инновация, маданият ва ахборот алмашинуви учун глобал тармоқ бўлиши кераклигини таъкидлади. Унинг фикрича, Тошкент, Самарқанд ва Бухоро янги Ипак йўлининг муҳим марказларига айланиши мумкин.


«Euronews» раҳбари Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва Ислом цивилизацияси марказининг аҳамиятига алоҳида тўхталиб, уни шунчаки бино эмас, балки тарих, илм-фан, маданият ва келажакни боғловчи улкан ғоя сифатида баҳолади.


Шунингдек, у бугунги ахборот маконида журналистлар зиммасига катта масъулият юкланганини қайд этди. Хусусан, ҳаққоний ахборот тарқатиш, сўз эркинлигини ҳимоя қилиш, дезинформацияга қарши курашиш ва халқаро журналистлар ҳамкорлигини кучайтириш муҳимлигини таъкидлади.


Клаус Струнс сўзининг якунида ёшлар, олимлар, мутафаккирлар ва турли соҳалар вакилларини бирлаштириб, келажакни биргаликда шакллантириш зарурлигини айтди. У Ўзбекистон ва Европа ўртасидаги ҳамкорлик янада ривожланишига ишонч билдирди.


«Ўтмишни қалбимизда сақлаган ҳолда инновацияларни ривожлантириш ва келажакни биргаликда шакллантиришимиз керак», — деди «Euronews» бош директори.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид