Ўзбекистонни тузиш ташаббуси кимники эди: жадидлар ё коммунистларники?!
Файзулла Хўжаевнинг жияни билан суҳбат
Дунё харитасида Ўзбекистон номли давлат расман 1924 йил 27 октябрда пайдо бўлди. Шу куни Бухородаги Оқ уйда Файзулла Хўжаев Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси тузилганини эълон қилди. Шу билан Ўзбекистон Республикасининг СССР таркибида бўлса-да расмий тарихига старт берилди. Ушбу сиёсий эврилишларга бу йил роппа-роса 100 йил тўлмоқда. Хўш, бу 100 йиллик бугун биз учун нимани англатади? Ishonch.uz 1924 йилдан бошлаб, Ўзбекистон Совет Социалистик республикасини 13 йил бошқарган шахс – Файзулла Хўжаевнинг жияни Темур Хўжа ўғли билган айни мавзуда суҳбатлашди.
Шунингдек, бу йил Туркистон мухториятининг 107 йиллиги, Бухоро жумҳуриятининг 104 йиллиги. Бу саналар ичидан қай бири биз учун кўпроқ муҳим?
1924 йилдаги ҳудудий чегараланиш ғалабамиди ё хато? Бу Туркистонни парчалашми ёхуд Ўзбекистонни ташкил қилиш? Ўтган йили Туркия давлатининг100 йиллиги қандай нишонланди? АҚШнинг Мичиган университети профессори Темур Хўжа ўғли шу ва бошқа саволларга жавоб берди.
Мафтуна Каримова, журналист
Қувончбек Тўраев, монтаж устаси
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0