Жиззахда «Ишонч» кунлари

15:24 | 16.10.2026
•
13
Жиззахда «Ишонч» кунлари
Катталаштириш

“Ишонч” кунлари доирасида Жиззах шаҳрида касаба уюшмалари фаоллари, газетхонлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида ўтган давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилояти Кенгаши раиси ўринбосари Аъзам Ихтиёров, “Ishonch” ва “Ishonch-Доверие” газеталари бош муҳаррирининг ўринбосари Дармон Ибрагимов ва бошқалар сўзга чиқди.

Мулоқот давомида таҳририятнинг бугунги фаолияти ҳамда газеталарнинг ўқимишлигини ошириш борасида белгиланаётган чора-тадбирлар тилга олинди. Шунингдек, таҳририятнинг расмий веб-сайти, Telegram, Instagram, YouTube каналларида берилаётган телемаҳсулотлар ҳақида маълумотлар берилди.

Тадбирда иштирокчиларнинг газета оммабоплигини янада оширишга оид таклифлари ҳам ўрганилди. Учрашув якунида қизиқарли викторина ташкил этилиб, газета фаолиятига оид саволлар берилди. Ўз навбатида ғолиблар таҳририят совғалари билан тақдирланди. Анъанавий “Ишонч” кунлари давом этмоқда.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади