"112"нинг 827 нафар қизлари: улар байрамда нима совға кутмоқда?
ishonch.uz сайти ижодкорлари 8 март Халқаро хотин қизлар байрафи арафасида “112” ягона диспетчерлик хизматида бўлди. Байрам сўровномаси учун бежизга бу масканни танламадик, сабаби биргина шу марказнинг ўзида 827 нафари хотин-қизлар ишлайди.
Бу қандай ишхона дейсизми? АҚШдаги машҳур “911” хизмати ҳақида билсангиз керак, ушбу хизмат ўтган йили юртимизда ҳам йўлга қўйилди.
«112» ягона диспетчерлик хизмати турли давлат идораларининг фавқулодда вазиятларини ягона тармоққа бирлаштириб, шошилинч ёрдам чақириқларини қабул қилиш ва қайта ишлашни таъминлайди. Ушбу тизим Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти каби муҳим ташкилотларнинг фавқулодда хизматларини ягона платформада бирлаштиради.
«112» ягона диспетчерлик хизмати аҳолига тезкор ва самарали ёрдам кўрсатишда муҳим ўрин тутади. Бугунги кунда марказда 1 551 нафар ходим меҳнат қилаётган бўлса, уларнинг 827 нафари хотин-қизлардир. Улар куну тун фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиб, фавқулодда вазиятларда тегишли идоралар билан ҳамкорликда ёрдам кўрсатади.
Ягона диспетчерлик хизмати фуқароларнинг шошилинч мурожаатларини қабул қилиш ва автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш, тезкор ёрдам кўрсатишни ташкил этиш ҳамда вазирлик ва идораларнинг мувофиқлашган ҳолда ишлашини таъминлаш каби вазифаларни бажаради. Ушбу тизимнинг жорий этилиши қатор афзалликларни тақдим этади.
Диспетчерлик маркази операторлари юксак масъулият талаб этувчи касб эгалари ҳисобланади. Улар нафақат қўнғироқларни қабул қилиб мурожаатларни қайта ишлайдилар, балки инсон ҳаёти учун муҳим қарорларни ҳам қабул қилишга тўғри келади.
Феруза Каримжонова марказ операторларидан бири. У соҳага бўлган садоқати ва фидокорона меҳнати билан ажралиб туради:
– Кўп йиллардан бери оператор бўлиб ишлайман. Ягона диспетчерлик марказида меҳнат қилиб, қийин ҳолатга тушган инсонларга ёрдам берганимдан фахрланаман. Ишимиз турли ҳудудлардан келаётган қўнғироқларга жавоб бериш ва тезкор ёрдамни таъминлашдан иборат. Марказда иш уч сменада ташкил этилган. Ҳатто байрам кунлари ҳам навбатимиз келса, ишга чиқишга тайёрмиз. Сабаби, айнан ўша кунларда мурожаатлар сони ортиб кетади. Ишимни яхши кўрганим учун унинг қийинчиликлари сезилмайди, аксинча, кимнингдир муаммосини ҳал қилганимдан мамнун бўламан.
Феруза РАҲИМОВА
Мирнодир МИРАКМАЛОВ,
Диёрбек ҒАНИЕВ
ishonch.uz
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0