2024 йилда ишчи-ходимлар билан боғлиқ қанча бахтсиз ҳодиса юз берди?
Нодира ҒОИБНАЗАРОВА,
Касаба уюшмалари Федерациясининг бўлим мудири:
– Ўзбекистонда ўтган 2024 йилда 1000 га яқин одам бахтсиз ҳодисалар оқибатида жабрланган, десам хато қилмаган бўламан. Бу статистика юритилишида турли сонларни кузатишимиз мумкин. Айримлари ҳақида тўхталадиган бўлсам, бу соҳада махсус ваколатга эга Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг расмий маълумотларига кўра, ўтган йили ишлаб чиқариш жараёнида 868 та бахтсиз ҳодиса юз бериб, уларда 974 нафар ходим жароҳатланган. 261 нафари ҳалок бўлган.
Энди касаба уюшмаларига аъзо бўлган ташкилотлардаги ҳолатга қарайдиган бўлсак, бир йилда 177 та бахтсиз ҳодиса кузатилиб, унда 198 нафар ишчи-ходим жароҳатланган. 67 нафар одам ҳалок бўлган. Сўнгги 5 йилда эса, 1000 га яқин бахтсиз ҳодиса содир бўлган.
Уларнинг 112 таси «енгил», 594 таси «оғир», 299 таси «ўлим билан тугаган», 82 таси «гуруҳий бахтсиз ҳодиса» сифатида баҳоланган.
(P.S) Демак, шундан ҳам кўриниб турибдики, касаба уюшмаларига аъзо бўлмаган ташкилотларда меҳнат муҳофазаси ўлда-жўлда бўлади, тиббий суғурта ҳақида сўз ҳам бўлиши мумкин эмас. Оқибатда ишчи-ходимларнинг хавфсизлиги ва саломатлиги сўроқ остида қолиб, бахтсиз ҳодисалар ҳам кўп учрайди. Хулосани ўзингиз чиқариб олаверинг…
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0