Адлия вазирлиги – папарациялар нигоҳида!
“Ishonch PAPARATSI”нинг бу галги нишони — мамлакат ҳуқуқ тизимининг томири Ўзбекистон Адлия вазирлиги.
Фотосуратларда қонун устуворлиги ва адолат тамойиллари йўлида хизмат қилаётган адлия ходимларининг тонгги иш кайфияти акс этган.
Уларни объектив қаршисига олган «Ishonch PAPARATSI» инсон омилини, позитивлик ва очиқликни асосий қадрият сифатида илгари сурадиган медиа ташаббусдир.
Ishonch.uz суратлар изоҳини бироз юмор билан уйғунлаштирган.
Адлияда янги иш куни...
Вазирлик меҳнат қонунчилиги ва ички тартиб-қоидаларга амал қиладими? Соат миллари 9:00 га яқинлашмоқда. Ходимлар белгиланган вақтда иш жойида бўлишадими? «Ishonch PAPARATSI» кузатувни бошлади!
— Меҳнат шартномасида «Дресс-код — бу классика» деб ёзилганми?! Буни билмадик. Аммо, қонун ҳимоячиларининг қатъият ва шахдам қадамларига бу кийим ярашади.
Тонгги "Formal style" услубида келаётган юрист ишга шай!
Мультимедиа бўлими ҳодими журналист Хуршид Султонов доим алоқада.
«Кўринишидан, бугунги кун кайфияти машинадан тушишдан олдин тушиб бўлган. Наилож табассум қиламиз...»
Куннинг биринчи саволи:
Раҳбарият ходимга: “Салом. Келдингизми? Тез хонамга киринг топшириқ бор”.
"Жим туринг, шовқинланманг. Мени "Ishonch paparatsi" суратга олаяпти.
«Замонавий ходимнинг замонавий улови!»
Ривожланган мамлакатлар тажрибасини Ўзбекистон давлат хизматчилари фаолиятига олиб кираётган адлия ходими — Кун қаҳрамони!
«Иссиқ офтоб ва совуқ ҳаяжон».
Офтобдан қочиб сояга ўтиш мумкин, лекин папарацидан қочиб бўлмади. Тутилдим. Лекин бугун ишга кеч қолмадим.
«Биз кечикмаймиз, биз шунчаки эффектли кириб келамиз!»
Бундай хотиржамлик ва гўзаллик қаршисида ҳатто соат миллари ҳам бироз тўхтаб турса арзийди.
Адлия вазири ишга тонгдан келади.
Бу кун вазирликда “Меҳр улаш” хайрия қон топшириш – донорлик акцияси эълон қилинган эди.
«Тонгги пойганинг оғир артиллерияси!»
Қадамлар шахдам, мақсад аниқ — турникетдан эсон-омон ўтиб олиш.
«Тонгги позитив!»
Ишга кечикиш хавфи бўлмаганда ходимларнинг кайфияти мана шундай бўлади. Тонгги рейднинг энг позитив тасвири!
Миллий кийимда, брендли сумкада, телефон қўлда — Адлияда ишлаш ўзгача!
Вазирликда кечикмай ишга келишнинг ўзи ҳам катта жасорат
"Мен ўзи доим шундай жилмайиб юраман".
"Менинг ишга келишимнинг ўзи бир санъат!"
“Махфий агент ишга келаяпти. Бугунги миссия албатта бажарилади.”
Костюм — идеал. Қадам — ритмик. Сумка — замонавий.
Адлия вазирлигига ишга шундай келинади!
"Бу ҳаётда кўп нарсани кўрар одамлар".
Қадам — бир маромда, нигоҳ — ўз йўлида!
“Мен сизни кўряпман. Сиз ҳам мени кўряпсиз.”
"Ishonch paparatsi" билан сўзсиз сўзлашув.
“Бу папарациялар адлияни ҳам топиб келибди-да...”
«Биз учун ишхона ҳам ўз уйимиздек. Уйга бориш ҳам дўкон орқали, ишга келиш ҳам...»
Атлас кўйлакли ходима!
Бугун байрам куни эмас, лекин адлия ходималари учун ишга келишининг ўзи ҳар доим байрам!
«Тонгги рейднинг латофатли қаҳрамони».
Иш кунини гўзал табассум ва самимият билан бошлайдиган ходима.
"Йўл бўшатинг, биз келяпмиз..."
Эслатма, унутманг, кейинги “объект” сизнинг ишхонангиз бўлиши мумкин.
Фото: Қувонч Тўраев
Мирнодир Миракмалов




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0