Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 985.32-13.59

  • EUR

    13 511.2371.66

  • RUB

    132.220.93

+12C

+12C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+12c

  • Hozir

    +12 C

  • 15:00

    +12 C

  • 16:00

    +13 C

  • 17:00

    +12 C

  • 18:00

    +10 C

  • 19:00

    +9 C

  • 20:00

    +8 C

  • 21:00

    +4 C

  • 22:00

    +3 C

  • 23:00

    +2 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 06-February

+12C

  • Hozir

    +12 C

  • 15:00

    +12 C

  • 16:00

    +13 C

  • 17:00

    +12 C

  • 18:00

    +10 C

  • 19:00

    +9 C

  • 20:00

    +8 C

  • 21:00

    +4 C

  • 22:00

    +3 C

  • 23:00

    +2 C

  • Payshanba, 06

    +12 +20

  • Juma, 07

    +13 +20

  • Shanba, 08

    +15 +20

  • Yakshanba, 09

    +6 +20

  • Dushanba, 10

    +1 +20

  • Seshanba, 11

    +0 +20

  • Chorshanba, 12

    +5 +20

  • Payshanba, 13

    +7 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Болаларни кимга ишонайлик?

“Болажон халқмиз” деб мақтанамиз. Уларга бераётган меҳр-муҳаббатимизни кўз-кўз қиламиз. Аммо орамизда инсон деб аташга тил ожиз бўлган кимсаларнинг ҳам учраб туриши дилларни хира қилади.
Жамият
103 13:33 | 06.02.2025 13:33

Ушбу видеодаги ҳолат Қорақалпоғистондаги хусусий боғчаларнинг бирида бўлгани айтилмоқда. Гўдакка эътибор беринг: нари борса икки ёшдадир. Ўзини ҳимоя қилолмайдиган, йиғлашдан бошқа нарсага кучи етмайдиган мурғаккина болага қандай қўл кўтариш мумкин? Аёл деб аталмиш, табиатнинг бор назокати мужассам бўлган нозик ҳилқатнинг кези келганида шундай ҳаракатлар қилишга қодирлиги отни ҳам ҳуркитиши тайин.



Ажабо, аёлларга нима бўляпти ўзи? Кейинги вақтларда гоҳ боғчада, гоҳ уйда ёки мактабда болаларни аямасдан калтаклашлар, ур-теп, йиқит ҳолатлари кўпайиб кетмаяптими? Хотин-қизларнинг психологик жиҳатлари билан ишлайдиган оилавий психологлар, марказлар ва бошқа муассасалар кўп. Аммо афсуски, инсоннинг аслиятида юксак тарбия, қалбида меҳр бўлмаса, бундай ҳаракатларнинг барчаси бекор. Асабини жиловлай олмайдиган, руҳиятида нуқсони бор тарбиячини болаларга яқинлаштирмаслик мақсадга мувофиқ. Чунки унинг ўз уйида, ўз фарзанди тарбиясида ҳам оқсоқ эканлиги кундек равшан. Доим танбеҳ, бақир-чақирларни эшитадиган, калтакланишни бошдан ўтказган ва калтаклашнинг кўп гувоҳи бўлган болаларнинг руҳиятида кемтиклар пайдо бўлиши аниқ. Келажакка кимларни етказиб берамиз бу кетишда?



Шу ўринда, ОТМларнинг мактабгача таълим факультетларини тамомлаётган мутахассисларнинг психологик томонларини ўта қатъий назоратга олиб, хулоса берувчи алоҳида тизим ишлаб чиқишга зарурат борга ўхшайди. Қолаверса, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳам йилдан-йилга давом этиб келаётган бундай ҳолатларни қаттиқроқ назоратга олиши ва тарбиячиларни ишга олишда талабларни кучайтириши зарур ва шарт деб баралла айтиш мумкин.



Холида Эгамбердиева,


ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2878 16:57 | 05.08.2023