Валюта UZS
  • USD

    12 557.56-34.15

  • EUR

    14 809.13-12.57

  • RUB

    159.44-0.74

+38C

+38C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+38c

  • Hozir

    +38 C

  • 19:00

    +36 C

  • 20:00

    +34 C

  • 21:00

    +31 C

  • 22:00

    +30 C

  • 23:00

    +29 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 05-July

+38C

  • Hozir

    +38 C

  • 19:00

    +36 C

  • 20:00

    +34 C

  • 21:00

    +31 C

  • 22:00

    +30 C

  • 23:00

    +29 C

  • Shanba, 05

    +38 +20

  • Yakshanba, 06

    +37 +20

  • Dushanba, 07

    +35 +20

  • Seshanba, 08

    +35 +20

  • Chorshanba, 09

    +34 +20

  • Payshanba, 10

    +32 +20

  • Juma, 11

    +34 +20

  • Shanba, 12

    +37 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Брюс Ли 84 ёшда: афсонавий актёрнинг ўлимига нима сабаб бўлган?

Болалигида Брюс Ли номини эшитмаган, унга ҳавас қилмаган, у каби кучли ва чаққон бўлишни орзу қилмаган кишини топиш қийин. Ўттиз уч йил ҳам яшамаган актёр ва спортчининг шуҳрати бутун оламга ёйилган.
Ҳодиса
937 16:34 | 03.12.2024 16:34

Гарчи у бевақт дунёдан ўтган бўлсада, номи тилларда достон эди. Жорий кузда Брюс ҳаёт бўлганда нақ 84 ёшга кирган бўларди. Машҳур актёрнинг ўлими ҳануз муҳокама марказида бўлган мавзулардан бири саналади. Қисқа яшаган гонгконглик актёр кино ва жанг санъатининг тимсолларидан бири бўлиб қолди. Уни шарқ ва ғарб ўртасидаги кўприк деб ҳам аташарди. Гарчи илдизлари Хитойга бориб тақалса ҳам, Брюснинг фаолияти ва шахсий ҳаёти Ғарб, хусусан АҚШ билан ҳам мустаҳкам боғланганди.


Брюс Ли 1940 йил 27 ноябрда Сан-Францискода туғилган. Унинг ота-онаси гонгконглик Ли Хайцуан ва Грейс Ли эди. Унинг отаси кантон опера актёри эди. Онаси этник жиҳатдан аралаш (метис) бўлиб, унда европалик ва осиёликлар қони бўлган. Брюс хитойлик нуфузли Хотхунлар оиласида тарбияланган.


Бўлажак актёр каттагина оилада ўртанча фарзанд эди. Унинг икки опаси (Агнес ва Фиби) ва икки акаси (Питер ва Роберт) ва бир укаси бор эди. Хитойликлар эътиқодига кўра, болаларни ёвуз руҳлардан ҳимоя қилиш учун бир нечта исмлар қўйилиши керак бўлган. Тақвимга кўра, бола Аждаҳо йили ва Аждаҳо соатида туғилган, шунинг учун у Ли Хиулун исмини олди, бу «Кичик аждаҳо» деб таржима қилинади. Кейинчалик, онаси ўғлига Ли Чанфан исмини қўйди, бу «орқага қайтиш» деган маънони англатади. Бола туғилишидан бироз олдин Гонконгда яшовчи эр-хотин Америкага театр гастроли билан боришди. Ҳомиладор Грейс туғруқ сабабли саёҳатни давом эттира олмаслиги маълум бўлгач, у Сан-Францискода қолди. Шифохонада ҳамширалардан бири болага америкача Брюс исм қўйишни таклиф қилди, бўлажак актёр АҚШга кўчиб кетгунга қадар оилада бу исмни ҳеч ким эсламади.


Ли ҳаётининг дастлабки йиллари Гонконгда ўтди. У жисмонан заиф бола эди ва ота-онаси уни чиниқтиришга интилишди. Ўсмирлик чоғида Брюс Ла Салле кенг қамровли ривожланиш коллежига юборилган. 13 ёшида у рақс сабоқларини олишни бошлади ва тўрт йилдан сўнг у ча-ча чемпионлигини қўлга киритди.


Шу билан бирга, Брюс жанг санъати билан шуғулланган ва мактабда жанжаллашиб муаммо туғдиргандан сўнг, онаси уни тўнғич қизи Агнес билан яшаш учун АҚШга юборишга қарор қилди. Лининг АҚШда туғилгани ва унда фуқаролик борлиги ҳам бунда қўл келди.


Аввалига у Сан-Францискодаги опасининг олдига борди, лекин кейин Сиэтлга кўчиб ўтди ва у ерда маҳаллий ресторанлардан бирига официант бўлиб ишга кирди. Бу йилларда йигитча Эдисон техник мактабини тамомлаган ва Вашингтон университетининг драма ва фалсафага ихтисослашган йўналишига ўқишга кирди.



Ўсмирлик чоғида Брюс кунг-фуни ўрганишни хоҳларди - унга кўча жангларида ўзини тутиш учун кўникмалар керак эди. Ота-оналар ўғлининг танловини маъқуллашди ва уни Винг Чун санъатини ўрганиш учун машҳур жанг устаси Ип Ман ҳузурига юборишди. Йигит доимий равишда машғулот ўтказди, техника ва жанг усулларини синаб кўрди. Ли ўрганган услуб қуролсиз жанг қилишни ўз ичига олганди, аммо у кейинчалик қурол билан жанг қилишни ҳам ўзлаштириб олди. Машғулотлар давомида Брюс дзюдо, жиу-житсу ва боксни ўзлаштирган. У кунг-фунинг жит кун-до деб номланган янги услубини ишлаб чиқиш орқали жанг санъатига ҳисса қўшди. У 1961 йилда АҚШда очган жанг санъати мактабида дарс беришни бошлади. Дарслар арзон эмас эди, лекин шунга ўхшаш кўплаб ўқув юртларидан фарқли ўлароқ, бу мактаб миллатидан қатъи назар ҳаммани ўқитди. Ўқитувчи сифатида Лининг ўзи ҳеч қачон ўз маҳоратини оширишни тўхтатмади, ҳар бир ҳаракатини мукаммалликка олиб келди. Бўйи 172 см, вазни тахминан 60 кг бўлганда у шунчалик кучли, тез ва эпчил эдики, гўё у ҳеч қандай куч сарфламай, фақат рақибига тегиниш билан зарба бера оларди. Арнолд Шварценеггер минимал ёғ миқдори туфайли Лининг танасини «мукаммал спортчи модели» деб атаган.


Қўшма Штатларга кўчиб ўтгач, Ли ўз жанг санъатини намойиш қилиб, Америка телесериаллари ва фильмларида рол ўйнай бошлади. У ўзининг биринчи шон-шуҳратини Като ролини ўйнаган «Яшил асалари» сериали туфайли олди. Кейинчалик у «Бэтмен» да ҳам ушбу қаҳрамон образида пайдо бўлди. 1969 йилда унинг иштирокида «Марлоу» фильми чиқди.


1971 йилда кино оламида жанг санъати ғоясини ўзгартирган «Катта хўжайин» фильми пайдо бўлди. Актёр ва жанг устаси юлдузга айланди ва кўпчилик унинг нафақат спортдаги жасоратига, балки унинг услубига ҳам тақлид қилишга интилди, худди шундай соч турмагига тақлид қила бошладилар. Муваффақият тўлқинида Брюс мунтазам равишда ҳаракат қилишни давом эттирди. Унинг навбатдаги «Ғазаб мушти» фильмида ёш ва интилувчан актёр Жеки Чан рол ўйнади. Кейинчалик, юлдуз сифатида у интервьюсида Ли нафақат унинг касбидаги ривожланишига таъсир қилгани, балки жангда ўзини тутиш ғоясини ҳам шакллантиргани ҳақида гапирди. Брюс барча каскадёрларни ўзи бажаришга интилди, шунингдек, суратга олиш жараёнида иштирок этган барчага меҳрибон ва эътиборли эди.


Чак Норрис: вспоминая Дракона… - Будо Глобал

Шундан сўнг, «Аждаҳо йўли» картинаси чиқди, унда Ли ва Чак Норрис қаҳрамонлари ўртасидаги сўнгги жанг саҳнаси намойиш этилди, бу ҳали ҳам кино ижодкорлари учун намуна ҳисобланади. Актёрлар нафақат суратга олишди, балки бирга машқ қилишди. 1972 йилда Ли «Enter the Dragon» фильмида ишлади, унинг ўлимидан олти кун ўтиб фильм премьераси бўлиб ўтди. Ушбу картина актёрнинг ҳаёти давомида охиргиси эди. Брюс яна бир лойиҳа – «Ўлим ўйини»да 28 дақиқа суратга тушишга муваффақ бўлди. Филм1978 йилда чиқди; суратга олиш дублёрлар ёрдамида, актёр иштирокисиз якунланди.


Лининг шахсий ҳаёти муваффақиятли бўлганди. 1964 йилда у Вашингтон университетида ўзи танишган америкалик қиз Линда Эмери билан турмуш қурди. Чет элликлар билан никоҳ Хитойда маъқулланмагани сабабли, тўй яширин ўтди. Ушбу оилада икки фаррзанд дунёга келди, 1965 йилда Брендон исмли ўғил, тўрт йилдан сўнг Шеннон исмли қиз туғилди.


Афсуски, ёлғиз ўғилнинг тақдири фожиали якунланди. Брендон отасининг изидан бориб, актёр ва жанг санъати устасига айланди. 1993 йилда у суратга олиш майдончасида вафот этди: актёр кадрда отилган тўппончага ҳақиқий патрон ўрнатилган бўлиб чиқди.


Bruce Lee's Death: Details of His Sudden Passing 50 Years Ago


Брюс Лининг ўзи 1973 йил июлда, 33 ёшида вафот этганди. Унинг тасодифий ўлими ҳануз баҳсларга сабаб бўлади. Бу воқеа Гонконг учун, шунингдек, бутун дунёдаги мухлислар учун зарба бўлди. Ташхисга кўра, ўлимга мия шиши сабаб бўлган. Актёрнинг қабри Сиэтлда жойлашган. Маълумотларга кўра, актёрда бош оғриғига қарши таблеткани қабул қилгандан кейин шиш пайдо бўлган. Кенгайтирилган талқинга кўра, ўша пайтда Брюс жуда кўп спиртли ичимликлар истеъмол қилган, кўп сув ичган ва қаттиқ овқатлардан воз кечган, шунинг учун бу гипонатремия - натрий етишмовчилигини ривожлантирди, мазкур омил эса ўлимга сабаб бўлгани айтилади. Линданинг сўзларига кўра, сўнгги ойларда унинг эри қаттиқ овқат истеъмол қилишни тўхтатган ва фақат сабзи ва олма шарбати билан кун кечирган. Фақат суюқлик билан озиқланиш сабаб Брюс 1973 йил май ва июл ойлари орасида жуда кўп вазн йўқотган бўлиши мумкин.


Айрим мухлислар ўз севимли актёрининг бундай тез ва осон ўлимига ишонишни хоҳламадилар, бу Ли вафоти ҳақида кўплаб миш-мишларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Тахминлардан бири актёрнинг европаликлар ва америкаликларга хитойча жанг санъатини ўргатишини истамаган бошқа жангчи томонидан ўлдирилганидир. Аммо мазкур тахминлар тасдиқланмаган.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ҳодиса
Ҳайратланарли
0 2512 10:00 | 04.11.2023
Ҳодиса
Ҳодиса