Валюта UZS
  • USD

    12 228.5820.5

  • EUR

    14 282.98166.78

  • RUB

    155.960.96

+16C

+16C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+16c

  • Hozir

    +16 C

  • 21:00

    +15 C

  • 22:00

    +14 C

  • 23:00

    +12 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 09-April

+16C

  • Hozir

    +16 C

  • 21:00

    +15 C

  • 22:00

    +14 C

  • 23:00

    +12 C

  • Payshanba, 09

    +16 +20

  • Juma, 10

    +17 +20

  • Shanba, 11

    +18 +20

  • Yakshanba, 12

    +18 +20

  • Dushanba, 13

    +18 +20

  • Seshanba, 14

    +16 +20

  • Chorshanba, 15

    +10 +20

  • Payshanba, 16

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Чўкиб бораётган дарё

Тадбиркорни ҳақ деб, табиатни қақшатиш керакми?
Жамият
95 11:37 | 08.04.2026 11:37

“Бешариқ” маҳалласининг ариқларига сув чиқмай қўйди. Неча йилки, томорқада оддий кўкат етиштириш ҳам муаммога айланган. Охири, аксар одамлар қурбига қараб ҳовлисида артизиан қудуқлари қаздирди. Йил ўтар-ўтмас ундан ҳам сув чиқмай қолди. Яна ва яна қаздираверишди. Бунга сабаб маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи Оқсув дарёси ўзанларининг пастлаб кетганидир.



Китоб тумани “Бешариқ” маҳалласи Янгиариқ қишлоғида “Китоб темир-бетон маҳсулотлари” МЧЖга тегишли каръер фаолият юритади. Тўғри, мамлакатимизда сўнгги ўн йилликда қурилишлар ҳажми кескин ортди. Бу эса қум-шағалга бўлган талабни ҳам кучайтиргани рост. Бироқ, каръернинг фаолияти жиддий муаммоларни келтириб чиқармоқда.


– Дарё ўзани йилдан-йилга емирилиб бораяпти, – дейди шу ерлик Юнус Хўжаназаров. – Натижада икки қирғоқдаги Янгиариқ ва Сағаноқ қишлоқларини боғлаб турувчи кўприкни ёғингарчилик мавсумида сел олиб кетади. Ўзимиз ҳашар йўли билан яна автомобиллар ўтиши учун кўприк қурамиз. У ҳам кўпга бормайди. Болаларнинг мактаб ва боғчага қатнаши муаммога айланади. Кимдир вафот этса, қабристонга олиб бориш қийинлашади.


Китоб шаҳрининг биқинида жойлашган Сағаноқ қишлоғи аҳолиси кўприк йўқлиги сабабли бозорга бориб келиши учун ҳам 20-25 километр йўл босишга мажбур бўлмоқда. Уларнинг айтишича, такси хизмати ҳам бир неча баробар қимматлашиб кетган. Бозорлиғини 40-50 минг сўм тўлов қилишиб, уйига олиб келишади. Пиёдалар ўтиши учун қурилган кўприкнинг ҳам таг қисмлари очилиб, қулаш эҳтимоли ортиб кетган.



– Дарё ўз ўзанидан 7-8 метрга тушиб кетган, – дейди Тоғаймурод Ғоибов. – Ёшим етмиш еттида. Ўтган асрнинг саксонинчи йилларида аҳолини турар жойларига зиён етказмаслиги учун ўнлаб булдозерлар ишлар эди. Йиллар ўтиб каръер ташкил этилгани дарёни абгор аҳволга келтириб қўйди. Ҳозир таъмирталаб аҳволга келиб қолган кўприк ҳам 1992 йилда қурилган. Унгача ҳам иккита шундай кўприк бор эди. 1983 йилда каръер қурилди. У вақтларда корхона эҳтиёжига қараб қум-шағал олар эди. Кейинги йилларда корхона бошқа МЧЖ ўтгач, меъёр бузилди, назаримда.


Шу ерликларнинг айтишича, кунига 35-37 тагача “Ҳаво” русумли юк ташувчи автомобилларда қум-шағал олиб чиқилмоқда. Бу эса дарё ўзанининг кундан-кун пасайишига сабаб бўлмоқда. Қолаверса, оғир техникаларнинг ҳаракати маҳалланинг йўлларига ҳам зарар етказган.


– Йўлларимиз ўйдим-чуқур бўлиб кетди, ҳаракатланиш жуда оғир, – дейди Дилшод Нодиров. – Натижада одамлар йилига икки мартагача автомашинасини таъмирлашга мажбур бўлмоқда. Каръернинг шовқинини айтмайсизми?! Кечаси билан “Тақар-туқур” қилиб ускуналари ишлаб ётади. Тунги вақтларда оғир юк ташувчи техникалар тиним билмай қатнайди. Улар ҳаракатидан тебраниш юзага келиб, йўл четидаги уйларда ёриқлар пайдо бўлган.



Янгиариқликлар оғир юк ташувчи техникалар ҳаракати сабаб “Open Budjet” лойиҳасида ҳам иштирок эта олишмаяпти. Сабаби вақт ва имкониятларни сарфлаб ютиб олинган лойиҳа орқали таъмирланган йўл кўп ўтмай абгор ҳолатга келиб қолишини тахмин қилишмоқда. “Бешариқ” маҳалласида 6200 нафар аҳоли истиқомат қилади. 250 дан ортиқ хонадон эса Янгиариқ ва Сағаноқ қишлоқларида жойлашган. Бу эса аҳоли бирлашса, овоз олишда муваффақиятли иштирок этиши мумкинлигини кўрсатади.


Туман ҳокимлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими билан ҳамкорликда ҳозирча йўлларнинг қатнов қисмига белгиланган оғирлик меъёрлари бўйича йўл белги ўрнатиш ва белгига амал қилмаган оғир юк ташувчи техникалар ҳайдовчиларини жаримага тортишни муаммога ечиб деб билишмоқда ва бу бўйича ишлар ҳам бошлаб юборилган.


Ҳолат ҳақиқатда ўйга толдиради. Бир томонда емириб бораётган дарё, бир томонда эса азият чекаётган аҳоли. Биз тадбиркордан ҳолат юзасидан изоҳ сўраганимизда у интервью беришдан бош тортди ва қонуний лицензия асосида фаолият юритишини, 2043 йилгача 300 минг куб қум-шағал олишга рухсати борлигини, ушбу маҳсулотни хоҳласа бир кунда, хоҳласа 2043 йилгача олиш ҳуқуқига эга эканини маълум қилди.


Тадбиркорнинг таъкидлашича, каръернинг кунига қанча маҳсулот ишлаб чиқараётгани солиқ идоралари томонидан назоратга олинган, қолаверса, қазишма ишларини UzCosmos агентлиги ҳам кузатиб боради ва унга белгилаб берилган майдондан чиққудай бўлса, дарров тегишли идоралар бундан хабар топади.



– Бу кон 1983 йилда давлат рўйхатига олинган бўлиб, кон сифатида тасарруф қилинган, – дейди Тоғ-кон саноати устидан назорат қилиш инспекцияси Жанубий-минтақавий инспекция бош мутахассиси Ғиёс Аҳмедов. – 2018 йилда эса корхонага лицензия расмийлаштириб берилган. Лицензия қонун талабларидан келиб чиқиб, корхонанинг 2025 йилгача бўлган фаолияти бўйича бир неча маротаба текширишлар олиб борилиб, келгуси йиллар учун берилган иш режасига амал қилмагани аниқланиб, йўл қўйилган камчиликлари бўйича ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар вилоят прокуратурасига юборилган. Шу ўринда таъкидлаш керакки, корхона рухсатнома олишидан олдин техник иқтисодий асос норматив ҳужжатини тайёрлаши шарт. Ўша ҳужжатга кўра берилган ҳажмни олиб чиқиб кета олади.



Гапнинг индаллосини айтганда, дарё йилдан йилга чўкиб бормоқда. Уни қутқариш учун эса қўл узатадиган масъуллар топилмаяпти. Хўш, тадбиркор фаолияти қонун доирасида лицензиялаштирилгани у табиатга зиён етказса бўлиши мумкинлигини англатадими? Биз воқеа жойига борганимизда, афсуски, туманнинг экологияга масъул ходимлари Қарши шаҳрида экани маълум бўлди. Ҳолат юзасидан улардан изоҳ ололмадик. Балки аниқланган камчиликлар юзасидан тақдим этилган ҳужжатлар устида иш олиб бораётган вилоят прокуратураси ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериб, ушбу вазиятни ижобий томонга силжишига ҳисса қўшар. Биз вазиятни бориб, кўриб, фуқаролар билан гаплашиб, қонун доирасида холисона ёритдик. Изоҳи эса сиздан...


Баҳодир ҲАЛИМОВ,


Ishonch


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 6222 16:57 | 05.08.2023