Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 875.0613.23

  • EUR

    13 406.80-90.4

  • RUB

    124.75-0.72

-7C

-7C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-7c

  • Hozir

    -7 C

  • 07:00

    -7 C

  • 08:00

    -7 C

  • 09:00

    -5 C

  • 10:00

    -2 C

  • 11:00

    -0 C

  • 12:00

    +0 C

  • 13:00

    +1 C

  • 14:00

    +2 C

  • 15:00

    +2 C

  • 16:00

    +2 C

  • 17:00

    +0 C

  • 18:00

    -1 C

  • 19:00

    -1 C

  • 20:00

    -2 C

  • 21:00

    -4 C

  • 22:00

    -5 C

  • 23:00

    -6 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 21-December

-7C

  • Hozir

    -7 C

  • 07:00

    -7 C

  • 08:00

    -7 C

  • 09:00

    -5 C

  • 10:00

    -2 C

  • 11:00

    -0 C

  • 12:00

    +0 C

  • 13:00

    +1 C

  • 14:00

    +2 C

  • 15:00

    +2 C

  • 16:00

    +2 C

  • 17:00

    +0 C

  • 18:00

    -1 C

  • 19:00

    -1 C

  • 20:00

    -2 C

  • 21:00

    -4 C

  • 22:00

    -5 C

  • 23:00

    -6 C

  • Shanba, 21

    -6 +20

  • Yakshanba, 22

    -6 +20

  • Dushanba, 23

    -4 +20

  • Seshanba, 24

    -2 +20

  • Chorshanba, 25

    -1 +20

  • Payshanba, 26

    0 +20

  • Juma, 27

    0 +20

  • Shanba, 28

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Кадастр агентлиги ва Адлия вазирлиги ўзидан соқит қилаётган қонун лойиҳаси кимнинг қўлида?

Жамият
1871 14:24 | 07.08.2023 14:24

Президент топшириғини ким пайсалга солмоқда?


Маълумотларга кўра, мамлакатимизда тахминан 2 миллион 600 та хонадоннинг кадастр ҳужжати йўқ. Табиийки, бу уй-жойларда истиқомат қилаётган фуқаролар оилавий тадбиркорлик ёки уй-жойини кенгайтириш учун кредит, субсидия ҳамда ипотекадан фойдалана олмайди.


Давлатимиз раҳбари мазкур ҳолатларни бартараф этиш ва кадастри йўқ хонадонлар масаласини узил-кесил ҳал қилиш учун ўтган йилнинг 18 июлида Адлия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Кадастр агентлигига бу бўйича алоҳида қонун лойиҳаси ишлаб чиқиш топшириғини берган эди.


Орадан роса бир йил вақт ўтди. Лекин ўша қонун лойиҳасидан ҳалигача дарак йўқ. Аҳоли эса бу бўйича бирон енгиллик бўлишидан умидвор.


Хўш, мутасаддилар нима учун Президентнинг топшириғини бажаришга у қадар шошилмаяпти? Бунинг учун уларда бирон бир асос борми?


Шу саволларга ойдинлик киритиш мақсадида Кадастр агентлигига мурожаат қилдик.


Агентлик масъулининг таъкидлашича, ҳужжати йўқ хонадонларнинг электрон базаси шакллантирилиб, тегишли вазирлик ва идораларга киритилган.


«Қонун лойиҳасининг ҳозирги ҳолати бўйича маълумотни Адлия вазирлигидан олганингиз маъқул», дейди Кадастр агентлиги мулозими.


Адлия вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби Севара Ўринбоеванинг маълум қилишича эса қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган ва тегишли инстанцияга киритилган.


Мазкур лойиҳа қачон тугаши ва қабул қилиниб, амалиётга татбиқ этилиши ва унда назарда тутилаётган нормалар ҳақида ҳар икки ташкилотдан жўяли жавоб ололмадик.


Улар қисқагина қилиб: «ҳаммасини қонун кучга киргач, билиб оласиз», дейишди, холос.


Хўш, Кадастр агентлиги ва Адлия вазирлиги ўзидан соқит қилаётган қонун лойиҳаси ҳозир кимнинг ёки қайси ташкилотнинг қўлида? Бир йилдан буён туя гўшти еб ётган ўша қонун қачон қабул қилинади? Бу шунчалик қийин ва жиддий лойиҳамидики, йиллаб чўзилса… Бир йил оз фурсат эмас – бу вақтда ҳар қандай қонун ёки қарорни ишлаб чиқиб, амалиётга татбиқ қилиш мумкин-ку! Бунинг учун фақат хоҳиш ва ирода бўлса, кифоя. Балки масъул ташкилотларга мана шу икки жиҳат етишмаётгандир… Ёки бу лойиҳа «аввалгиларига ўхшамас» қабилида тайёрланяптимикан…


Ахир, гап миллионлаб инсонлар, минглаб оилалар тақдири ҳақида кетмоқда. Қолаверса, ўша қонун тезроқ қабул қилинса ва кучга кирса, давлат бюджетига ҳам салмоқли фойда бўлади.


Аслида-ку давлат фойдасига ўйнайдиган қарор ёки қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни амалиётга татбиқ қилишда мутасаддиларимизга етадигани йўқ. Аммо гап халқ, аҳоли ҳақида кетадиган бўлса, иш мана шундай пайсалга солиниб, аччиқ ичакдек чўзилиб ётаверади.


Демократик ҳуқуқий давлат деймиз, лекин ҳануз ҳуқуқдан ташқарида яшаймиз, юзаки тайёрланган ёки ишламайдиган қонунлар қабул қиламиз. Балки бу лойиҳа ўзгача тайёрланаётган, биз муболаға қилаётгандирмиз. Буниси энди интизорлик билан кутилаётган қонун қабул қилингач ойдинлашади.


P.S: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йилдаги 461-сонли қарори асосида ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга эгалик ҳуқуқини бериш учун бир мартали акция эълон қилинди ва кўплаб хонадонларнинг кадастр ҳужжатлари шакллантирилиб, эгалик ҳуқуқи берилди. Аммо мана шу жараёнларда ҳудудий комиссиялар томонидан ижобий хулоса берилган ва белгиланган тўлов асосида давлат рўйхатидан ўтказилган айрим уй-жойларга туман ёки шаҳар ҳокимининг қарори чиқмаган ва уларга кадастр ҳужжатлари берилмаган. Кутилаётган янги қонун лойиҳасида мана шу ҳолатлар ҳам инобатга олиниши керак.


Ғуломжон Мираҳмедов,
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2490 16:57 | 05.08.2023