Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 909.19-20.18

  • EUR

    13 935.47-28.25

  • RUB

    153.300.43

+5C

+5C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+5c

  • Hozir

    +5 C

  • 09:00

    +5 C

  • 10:00

    +5 C

  • 11:00

    +5 C

  • 12:00

    +5 C

  • 13:00

    +6 C

  • 14:00

    +6 C

  • 15:00

    +6 C

  • 16:00

    +6 C

  • 17:00

    +6 C

  • 18:00

    +6 C

  • 19:00

    +6 C

  • 20:00

    +5 C

  • 21:00

    +5 C

  • 22:00

    +5 C

  • 23:00

    +5 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 27-March

+5C

  • Hozir

    +5 C

  • 09:00

    +5 C

  • 10:00

    +5 C

  • 11:00

    +5 C

  • 12:00

    +5 C

  • 13:00

    +6 C

  • 14:00

    +6 C

  • 15:00

    +6 C

  • 16:00

    +6 C

  • 17:00

    +6 C

  • 18:00

    +6 C

  • 19:00

    +6 C

  • 20:00

    +5 C

  • 21:00

    +5 C

  • 22:00

    +5 C

  • 23:00

    +5 C

  • Payshanba, 27

    +5 +20

  • Juma, 28

    +4 +20

  • Shanba, 29

    +5 +20

  • Yakshanba, 30

    +7 +20

  • Dushanba, 31

    +8 +20

  • Seshanba, 01

    +9 +20

  • Chorshanba, 02

    +10 +20

  • Payshanba, 03

    +12 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ёдгор Саъдиев: Ватансиз одам — бечора одам

Мустақилликнинг 33 йиллигини нишонлаш арафасида турибмиз. Яқинда давлат раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.
Жамият
825 11:55 | 01.08.2024 11:55

Ушбу ҳужжатга кўра, энг азиз ва энг улуғ байрам “Бир бўлсак ягона халқмиз, бирлашсак Ватанмиз!” шиори остида кенг нишонланадиган бўлди. Дарҳақиқат, мустақиллик бебаҳо неъмат. Аммо унинг қадрига гоҳ етяпмиз, гоҳида йўқ.


Ватан ҳақида юзлаб асарлар битилган, минглаб сатрлар қораланган, ўнлаб фильмларда турли образлар орқали унинг қадр-қиммати очиб берилган. Бироқ биз, барибир, Ватанни юракдан таърифлашга, уни шарафлашга интилаверамиз. Аслида она тупроқ хусусида ҳар кимнинг ўз қараши, таърифу таснифи бор. Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев билан суҳбатимиз айни шу мавзу доирасида кечди.


— Ёдгор ака, ижодкорлар, ёзувчи-шоирлар юртга ўзгача таъриф беришади. Сиз уни қандай таърифлаган бўлардингиз?


Ватан бу ота-боболаримиз, аждодларимиз яшаб ўтган муқаддас замин! Ватан шундай туйғуки, кўксимизга жо бўлган шу туйғу учун жон бериш ҳам шарафдир. Ватансиз одам бечора одам.


Хизмат юзасидан кўп давлатларда бўламан, аммо орадан ҳеч қанча ўтмай, юртимизни соғиниб қоламан. Эски шаҳарда катта бўлганим учунми димоғимга иссиқ ноннинг ҳиди етишмаётгандек бўлаверади. Эсимни танибманки, эрта тонгда маҳалламиздан иссиқ ноннинг ҳиди келиб турарди.


Болалигимдаги Эски шаҳар ҳозир тубдан ўзгариб кетди: текис ва равон кўчалар, кўркам бинолар... Ҳозирги эски шаҳарда Янги Ўзбекистон қиёфаси акс этиб турибди. Буни қарангки, болалигим ўтган жойларга борсам, таниш ҳид димоғимга урилгандек бўлади ва мен юртимнинг ёқимли ифорини туяман. Ватан ҳақида гап кетганда, мана бу мисралар ёдимга тушади ва улар менинг кечинмаларимни тўла-тўкис ифодалайди:


Агар сен буғдой-бошоқ бўлсанг, сомонингман, Ватан.


То абад бошинг омон бўлсин, товонингман, Ватан.


Бўлмасин оввора ёв, ойболта қайраб юртима,


Ёв учун мангу ўтиб бўлмас довонингман, Ватан.


Аслида Ватан ҳақида узундан-узоқ нутқ ирод этишга ҳечам ҳожат йўқ. Биргина тўртлик ёки топиб айтилган ибора одамга, юракка бошқача таъсир қилади.


— Тўғри. Лекин орамизда шундай инсонлар борки, Ватанни мадҳ этсангиз, дарров маддоҳликка йўйишади.


Ундайлар ҳар доим бўлган ва уларнинг гап-сўзларига кўпам эътибор бермаслик керак. Она тупроқ, шонли юрт шаънига истаганча яхши гапларни айтиш лозим ва бу маддоҳликка кирмайди. Бу онасининг меҳнати, машаққатлари эвазига бирор-бир даражага эришган оқил фарзанднинг онасига эътирофидек гап аслида.


— Афсуски, орамизда кўксига уриб, «Ватан, ватаним...» дейдиганлар, аммо юрт бошига иш тушса, унинг корига яраш ўрнига ундан мудом кир ахтарадиганлар ҳам йўқ эмас...


Гапингизда жон бор. Билмадим, балки бундай тоифадаги одамлар қандайдир илинжда шу ишни ўзларига эп кўришар.


Раҳматли онам “Болам, юртинг, оиланг, касбинг ва дўстингга ҳеч қачон хиёнат қилма”, деб бот-бот такрорларди. Волидамнинг ҳеч эсдан чиқмайдиган бу панд-насиҳатига амал қилиб келяпман.


Бизнинг юртимиз, бу замин дунё тан олган алломалар макони. Улар ҳеч қачон ўз юртидан нолимаган, аксинча, эл-юрт, халқ учун бутун ҳаётини бағишлаган. Масалан, буюк саркарда Амир Темур бобомизни олайлик.


Бир вақтлар театримизда Усмон Азимнинг “Адолат фасли” номли драмаси саҳналаштирилган эди. Спектаклда каминага Амир Темур қиёфасини гавдалантириш насиб этганди. Бош қаҳрамоннинг сўзлари ҳалигача ёдимда:


“Адолатсизликдан азият чеккан инсоннинг қарғишини Аллоҳ таоло шаксиз қабул қилгай. Салтанатнинг ривожи, юртнинг ободлиги, элнинг фаровонлиги фақат адолат туфайлидир. Адолат барқарор юртга Парвардигор барака уруғини сочади. Бу юрт кўкарсин, гуллаб-яшнасин. Эй, Парвардигори олам, мулки Турон салтанатига адолат ҳамиша ёр бўлғай”.


Шундан келиб чиқиб, айтадиган бўлсам, бугун мамлакатимизга Шавкат Мирзиёев бош экан, Янги Ўзбекистонимизда ҳамиша адолат тантана қилгай.


— Бу гапларингизни айримлар баландпарвозликка йўйиши мумкин…


Мен бундай деб ўйламайман. Бугун мамлакатимиз тубдан ўзгарди. Одамлар ҳаётида кўп ва хўп ижобий ўзгаришлар рўй бермоқда. Буни тан олмаслик адолатдан эмас. Кимлар учундир ўтмишни эсдан чиқариш осондир, аммо мен учун эмас. Бугунги туб ислоҳотлар бир шахснинг иродаси билан амалга оширилаётгани айни ҳақиқат.


— Буни тан олмаётганларда балки ватанпарварлик туйғуси етишмас…


Шундай бўлиши мумкин. Назаримда, охирги вақтларда айримларда ватанпарварлик бироз сусайгандек. Юрт ҳақида дилдан гапирсангиз, маддоҳга чиқарадиганлар ҳам топиляпти. Аслида кимнингдир қандайдир ноҳақликка йўлиқиб, юртдан кўнгли совишига Ватан айбдор эмас. Ватан ҳеч қачон ўз фарзандига пичоқ санчмайди. Кимнингдир адолатсизликка дуч келиши унинг хатти-ҳаракати ёки шахслар билан боғлиқ ҳолат. Шу боис киндик қон тўкилган масканни ёмонлаб, айблаб бўлмайди. Ватандан гина қилишга ҳақимиз йўқ.


Ватандан талаб қилишдан олдин унга бир нима бериш керак дейсиз-да…


Яшанг, кўнглимдаги гапни топиб айтдингиз. Одам, энг аввало, Ватан менга нима берди деб эмас, аксинча, мен унга нима бердим, деб ўзини қийнаса, тўғри бўлади.


Ёшимиз ҳам анча улғайиб қолди. Маълум бир йўлни, даврни босиб ўтдик. Шу кунгача нималар қилдим, қандай ютуқларга эришдим, элга, миллатга нафим тегяптими, деб ўзимга кўп савол бераман. Шукр, халқ учун қўлдан келганча хизмат қилдик. Лекин бу ҳамма мақсадимга тўла-тўкис эришдим, дегани эмас. Фарзанд ўз ота-онасига қанча яхшилик қилмасин, уларнинг олдидаги қарзини узолмаганидек, Ватан корига ҳар қанча ярамайлик, шунча оздек туюлаверади.


2023 йилда “Ҳамдўстлик юлдузи” давлатлараро мукофотига лойиқ кўрилдим. Аслида бу миллий санъатимиз ва Ўзбекистонимизнинг яна бир бор тан олиниши, эътироф этилишидир.


Шундай бўлса-да, юрагимнинг туб-тубидан менга кўп яхши кунларни тортиқ этган юрт олдида қарзим кўплигини ҳис қиламан. Токи, юрак уриб турар экан, муқаддас юрт корига ярашга доим тайёрман. Биз бахтли одамлармиз, чунки шундай қўрғонда туғилдик. Тилагим Ватан омон бўлсин!


Фурсатдан фойдаланиб, бутун халқимизни байрам билан чин қалбимдан табриклайман. Илоҳим, эл-юрт равнақи, инсон қадрини улуғлаш йўлида олиб борилаётган ишлар баракали ва бардавом бўлаверсин!



«ISHONCH» мухбири Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ суҳбатлашди



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3693 16:57 | 05.08.2023