Фойдаланилмаган меҳнат таътилини рад этиш мумкинми?
— Ноишлаб чиқариш ташкилоти ходимларига кейинги иш йилида таътилнинг фойдаланилмаган қисмини тақдим қилишни рад этмоқда. Буни улар ишлаб чиқариш ташкилоти эмаслиги ва у ерда ишлаб чиқариш сабаблари бўлиши мумкин эмаслигини билан асослашмоқда. Бу қонунийми?
Саволга Меҳнат инспекциясининг Мурожаатлар билан ишлаш шўъбаси ҳуқуқ инспектори Элмурод Турдиев жавоб қайтарди:
– Иш берувчининг таътилнинг фойдаланилмаган қисмини ходимга беришни рад этиши қонунга зид.
Меҳнат кодексига кўра, ходимга меҳнат таътили ҳар йили тақдим қилиниши керак. Таътил ходимларга таътиллар жадвалида белгиланган кетма-кетликка мувофиқ берилади.
Шунингдек, томонлардан бирининг қарори билан эмас, балки ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра таътилни қисмларга бўлиш имконияти мавжуд. Бу ҳолда таътилнинг фойдаланилмаган қисми ходимга таътил тақдим қилинган иш йили давомида берилади. Ушбу талаб ходимнинг иш йили давомида таътилдан тўлиқ фойдаланиши кераклиги билан изоҳланади.
Таътилнинг фойдаланилмаган қисмини бошқа иш йилига кўчириш ёки уни ишлаб чиқариш хусусиятига кўра истисно тариқасида кейинги меҳнат таътилига қўшиш ҳам мумкин. Таътилнинг ўн тўрт календарь кундан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши ва ушбу йил давомида ходим ундан фойдаланиши шарт. Таътилнинг биринчи 14 календарь кунлик таътили эса кўчирилмайди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0