Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 627.0212.22

  • EUR

    13 494.50-132.01

  • RUB

    142.18-1.15

+24C

+24C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+24c

  • Hozir

    +24 C

  • 08:00

    +27 C

  • 09:00

    +30 C

  • 10:00

    +31 C

  • 11:00

    +33 C

  • 12:00

    +34 C

  • 13:00

    +35 C

  • 14:00

    +35 C

  • 15:00

    +35 C

  • 16:00

    +35 C

  • 17:00

    +35 C

  • 18:00

    +34 C

  • 19:00

    +33 C

  • 20:00

    +31 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +27 C

  • 23:00

    +25 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 19-June

+24C

  • Hozir

    +24 C

  • 08:00

    +27 C

  • 09:00

    +30 C

  • 10:00

    +31 C

  • 11:00

    +33 C

  • 12:00

    +34 C

  • 13:00

    +35 C

  • 14:00

    +35 C

  • 15:00

    +35 C

  • 16:00

    +35 C

  • 17:00

    +35 C

  • 18:00

    +34 C

  • 19:00

    +33 C

  • 20:00

    +31 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +27 C

  • 23:00

    +25 C

  • Chorshanba, 19

    +24 +20

  • Payshanba, 20

    +25 +20

  • Juma, 21

    +25 +20

  • Shanba, 22

    +25 +20

  • Yakshanba, 23

    +27 +20

  • Dushanba, 24

    +27 +20

  • Seshanba, 25

    +25 +20

  • Chorshanba, 26

    +23 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ҳисоракда бедор ўтган тун

10 июнь куни Шаҳрисабз туманидаги “Ҳисорак” сув омбори тўғонининг чап тарафидан қўшимча туннель очиш мақсадида олиб борилган муҳандислик техник тадбирлар вақтида сув сизиб чиқиш ҳолати кузатилди.
Ҳодиса
457 10:02 | 11.06.2024 10:02

Албатта, бу авария ҳолати жуда кўпчиликни хавотир ва саросимага солгани рост. Сув омбори яқинидаги “Мироқи”, “Чоршанбе”, “Қаъни” қишлоқлари, қўшни Китоб тумани аҳолиси сув хавфидан ҳимояланиш мақсадида ўз яшаш жойларини ташлаб нисбатан баландроқ минтақаларга кўчиб чиқа бошлаган. Ҳозирги тезкор ахборот даврида бу жараён яшиндек тарқалиб, аҳоли ўртасида “Жон керак бўлса, қочиб қол”, қабилидаги турли шов-шувли хабарлар тарқалишига ҳам сабаб бўлди. Шу боис, нафақат қўшни қишлоқлар, балки қўшни туманларнинг баъзи қишлоқлари (асосан Қашқадарё дарёси бўйидаги ҳудудлар) аҳолиси бу саросима таъсирида нисбатан баландроқ ҳудудларга боришга, ўз эҳтиёт чорасини кўришга киришди. Масалан, Чироқчи тумани паст “Қаҳрамон” қишлоғининг баъзи фуқаролари дашт “Қаҳрамон”даги қариндошлариникига келишган.


Ўзим дашт “Қаҳрамон”да яшайман. Масалан, меникига ҳам бир “мошин” қариндошларим келишди. Улар билан суҳбатлашиб турганимда бир танишим қўнғироқ қилиб, “Соат 00:00да “Ҳисорак” суви Қашқадарёга ва дарё орқали “Чимқўрғон” сув омборига қуйилиши мумкинлигини айтди. Ўзи оиласи билан Самарқандга кетаётганини билдирди. Мендан ҳам огоҳ бўлиб туришни сўради.


Аммо мен хотиржам эдим. Биз ижтимоий тармоқлар орқали вазиятни кузатиб турдик. Соат тунгги бирлар атрофида Касби туманида яшовчи бир танишим қўнғироқ қилиб, ҳол-аҳвол сўради. “Бизнинг қишлоқ Ҳисоракдан 150 километр узоқликда жойлашган. Шундай бўлса-да, баъзи одамлар машинада, баъзилари мотоциклда Бухорога қараб йўлга тушишган. Сизда нима гап?”, — деди у. Мен “Худо” деб уйда ўтирибмиз. Яратганнинг ўзи асрасин!”, — дедим. Воқеалар ривожида Шаҳрисабз тумани ҳокими Самад Ҳасанов, Қашқадарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи полковник Мирзаев икки марта “Ҳисорак” сув омбори яқинидан ва сув омбор тўғони устидан туриб, расмий баёнот берди.

Масъуллар аҳолини вазиятдан хабардор этиб, барчаси жойида экани, ваҳима ва саросимага тушмаслик зарурлигини, ҳаммаси назорат остидалигини билдиришди. Масъулларнинг баёнотини эшитгач, сув омбордаги ёриқнинг дамбалангани, вазият барқарор экани ҳақидаги видеолавҳалар тарқагач, қишлоқдошларим орасида ҳам бироз хотиржамлик кузатилди. Даштга кўчиб чиққан баъзи оилалар кеча туннинг ўзидаёқ ўз уйларига қайтиб кета бошлашди.


Тонг отди. Қашқадарё бўйига бориб, қарадик, одатий оқишда давом этмоқда. Йўлда даштга чиққанлар ҳам қатор-қатор уловларда уйларига қайтиб кетишарди. Тонгда “Ҳисорак” сув омбори яқинидаги қишлоқларда яшовчи танишлар билан ҳам гаплашдим. Улар ҳам туни билан ухламаганини, аммо дарёга қуйилган сувнинг безарар оқаётгани сабаб, одамларга хотиржамлик, одатий ҳаёт тарзи қайтганини таъкидлашди.
Илоҳим, шундай бўлсин! Яратганнинг ўзи ҳар хил бало ва офатлардан, ваҳимаю саросималардан асрасин!...


Акмал АБДИЕВ,
ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0