+17C

+17C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Кучли шамол сабаб Тошкент вилоятининг уч тумани электрсиз қолди

Шунингдек, пойтахт туманларидан бирида газ қувури ҳам зарарланган.
Ҳодиса
746 11:42 | 28.03.2024 11:42

Тошкент вилояти ва пойтахт ҳудудида кузатилаётган қаттиқ шамол натижасида бугун соат 09:30 ларда Тошкент шаҳридаги 110 кВли « L-K-D» электр узатиш тармоғи 60 МВт қувват билан авариявий ўчган.


Бунинг натижасида Тошкент вилоятининг Пискент, Қуйи Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларида истиқомат қилувчи 12 минг 550 та истеъмолчи, шунингдек, кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари электр таъминотидан узилган.


“Ҳозирги вақтда истеъмолчиларни бошқа манбалардан таъминлаш чоралари кўриляпти”, – дейилади Энергетика вазирлиги муносабатида.


Хабарда айтилишича, соат 10:20 да Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 19-квартал, Хирмонтепа маҳалласида диаметри 50 мм бўлган паст босимли газ қувури ҳам катта дарахт шамол оқибатида илдизидан қўпорилиб тушгани боис узилган.


Натижада ушбу ҳудуддаги 16 та кўп қаватли уйнинг 768 та хонадони табиий газдан вақтинча узилган.


Айни пайтда махсус ишчи гуруҳлар томонидан носозликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ҳодиса
dsdsd
0 1855 12:58 | 12.12.2023
Ҳодиса
Ҳодиса