"Ўлаётган тилимиз! Нажот борми?" 90 йиллар ўзбек тили ҳаракати аъзоси билан суҳбат
Кеча ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 35 йиллиги ёдга олинди. Аммо ўзбек тилини давлат тилига айлантиришга бўлган илк ҳаракатлар 36 йил бурун, 1988 йили 9 февралда талабалар шаҳарчасида бошланган эди. Масалани асосий кўтариб чиққанлар талабалар бўлиб, ташкилотчилари ўша пайтдаги 5-курс филология ва журналистика факультети талабалари бўлган. Ўшанда Давлат тили мақоми учун кураш матбуотда ҳам сезилди.
Ҳар ҳолда ҳаракат фаоллари воқеаларни айни кунда шундай эслайди. Ўшанда Тошкентда минглаб одамлар кўчаларда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилишини талаб қиладилар. Ана шундай катта меҳнат билан қўлга киритилган бу мақомга бугун муносабат қандай, кеча байрам кайфияти сезилдими?
Умуман, ўзбек тили бугун байрам қиладиган ҳолатдами?
Ishonch.uz мухбири 90 йиллардаги ўзбек тили ҳаракати фаолларидан бири, турколог олим Бахтиёр Исабек билан суҳбатлашди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0