"Мен ўзбекнинг мусаввириман" - Равшан Миртожиев замондошлари ёдида

Айни кунларда пойтахтимиздаги Тасвирий санъат галереясида ардоқли рассом ва ҳайкалтарош ижодига бағишланган «Мен ўзбекнинг мусаввириман» деб номланган кўргазма давом этмоқда.

09:01 | 17.02.2024
908

15 февраль куни кўргазманинг расмий очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда таниқли давлат арбоби Хайриддин Султонов, Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғафуров, машҳур шоирлар, рассомлар, ижодкорнинг яқинлари ва жамоатчилик фаоллари иштирок этди. Улар ҳайкалтарошнинг ҳаёт йўли, ижодий қирралари ва маҳорати ҳақида гапириб, хотирасини ёд этишди.

Шундан сўнг барча меҳмонлар хорижда ва юртимизда Равшан Миртожиев муаллифи бўлган 50 дан ортиқ ҳайкалларнинг кичик нусҳалари ва расмларини томоша қилиб, улар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар.

Кўргазма ҳақида батафсил маълумотга эга бўлиш учун юқоридаги видеомизни томоша қилинг.

Зебо НАМОЗОВА,
Қувонч ТЎРАЕВ,
Диёрбек ҒАНИЕВ,
Ishonch.uz

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ

Мақолага муносабат

744 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади
"Мен ўзбекнинг мусаввириман" - Равшан Миртожиев замондошлари ёдида | Ishonch.uz