Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 913.194

  • EUR

    13 908.80-26.67

  • RUB

    154.170.87

+18C

+18C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+18c

  • Hozir

    +18 C

  • 12:00

    +19 C

  • 13:00

    +20 C

  • 14:00

    +21 C

  • 15:00

    +21 C

  • 16:00

    +21 C

  • 17:00

    +20 C

  • 18:00

    +18 C

  • 19:00

    +16 C

  • 20:00

    +14 C

  • 21:00

    +12 C

  • 22:00

    +10 C

  • 23:00

    +9 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 31-March

+18C

  • Hozir

    +18 C

  • 12:00

    +19 C

  • 13:00

    +20 C

  • 14:00

    +21 C

  • 15:00

    +21 C

  • 16:00

    +21 C

  • 17:00

    +20 C

  • 18:00

    +18 C

  • 19:00

    +16 C

  • 20:00

    +14 C

  • 21:00

    +12 C

  • 22:00

    +10 C

  • 23:00

    +9 C

  • Dushanba, 31

    +18 +20

  • Seshanba, 01

    +19 +20

  • Chorshanba, 02

    +18 +20

  • Payshanba, 03

    +21 +20

  • Juma, 04

    +25 +20

  • Shanba, 05

    +22 +20

  • Yakshanba, 06

    +21 +20

  • Dushanba, 07

    +23 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Миллийликнинг нархи қанча?

Сўнгги пайтларда ҳафтанинг ҳар жума куни барча корхона-ташкилотларда ишловчи ходимлар, ҳатто ўқувчилар ҳам миллий либослар кийиб ишга ва ўқишга борадиган бўлишди. Бу, албатта, кўзларни қувонтиради, қалбларда миллий ғурур ва ифтихор туйғусини жўш урдиради. Аммо масаланинг бошқа оғриқли томони ҳам борки, ундан зинҳор-базинҳор кўз юмиб бўлмайди.
Жамият
310 16:41 | 27.03.2025 16:41

Эътибор берганмисиз, кундалик ҳаётда бирор нарсага талаб ошса, унинг нархи кўтарилиб кетади. Миллий либослар тарғиб қилина бошланганида ҳам худди шундай ҳолат рўй бериб, уларнинг баҳоси икки-уч баробарга қимматлашди.


– 4-синфда ўқийдиган набирамга дўппи олмоқчи эдим, – деди қуйичирчиқлик Мўътабар Абдуллае­­ва. – Бозорга борсам, 70 минг сўм экан. «Ие, бу қанақаси бўлди? Ахир ўтган йили 20-25 минг сўм атрофида эди-ку!» дея ажаблансам, «Бу йил асл жойидаги нархнинг ўзи ошиб кетди, биз ҳам қимматга олдик, арзонга сотсак, зарар кўрамиз», деб жавоб беришди...



Биз нарх-навони билиш мақсадида Тошкент вилоятидаги бозорлардан баъзиларида бўлдик ва айни кезларда урф бўлган чопон кўринишидаги миллий либослар қанча туришини сўраб-суриштирдик. Оққўрғон тумани буюм бозорида уларнинг энг арзони 250 минг сўм экан. Бошқалари сифатига қараб, 350-500 минг сўмгача. Қизиқ, уларнинг матолари ҳам, бичимлари ҳам жуда оддий, аммо нархи нега бунчалик юқори? Ёки ҳамма гап талаб кўпайганидами? Бундай шароитда неча пул бўлсаям, одамлар, барибир, харид қилишга мажбур бўлишади, деб ўйлашадими?


– Тўғри, матоси оддий, аммо сифатлилари ҳам бор, – деди сотувчи. – Оламан десангиз, келиштириб бераман. Чунки эндиликда кунлар исияпти, ҳаял ўтмай, уларни сотолмай қоламиз. Сўнгра навбат ёзда кийиладиганларига келади. Уларнинг нархлари ҳам осмонда. Албатта, эҳтиёж кўпайгач, қимматига сотамиз-да.



Биз қизалоқларнинг ироқи дўпписига харидор бўлдик.


– Улар 70 минг сўм, улама сочлиги эса 75 минг сўм, – деди виқор билан сотувчи йигит. – Сиз, яхшиси, мендан олаверинг. Чунки бу бозорда икки-уч жойдагина дўппи сотилади ва нархлари бир хил. Аммо арзон қилолмайман, чунки «оптом»га 65 мингдан оламан. Мен ҳам фойда кўришим керак-ку...


Бир сотувчи опанинг айтишича, эркакларбоп қалампирнусха дўппининг ҳам нархи бироз ошган. Бултур оддийлари 15 минг сўмдан сотилган бўлса, бу йил 35 минг сўмдан пулланяпти. Ўқувчи қизлардан баъзилари ўзларига мўлжалланган ироқи дўппилар қиммат бўлгани сабабли эркаклар дўпписини сотиб олиб ва чеккасига кўзмунчоқ тақиб кийишга одатланишибди.


Оққўрғон буюм бозоридан чиқиб, қўшни Қуйи Чирчиқ тумани сари йўл олдик. Бозорга киргач, атиги икки жойда дўппи сотилаётганига гувоҳ бўлдик.


– Булар 100 минг сўмдан, ками йўқ, – деди сотувчи аёл қошларини чимирганча. – 2 ёшдан 15 ёшгача бўлган қизларники ҳаммаси бир хил нархда. Уларни биз ҳам қимматга олиб келяпмиз, гап нимадалигини тушунгандирсиз?..


Хўш, мактаблардаги аҳвол қандай? Ўқишга миллий кийимларда борадиган ўқувчиларнинг ота-­оналарига бу иқтисодий жиҳатдан оғирлик қилмаяптими? Зарур маълумотлар олиш учун Нурафшон шаҳридаги 48-мактабга кириб бордик.


– Бошқармамизнинг қатъий топшириғига кўра, ҳар жума куни ўқитувчилар ҳам, ўқувчилар ҳам мактабда миллий либос кийиб юришади, – деди директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Зуҳра Зайниддинова. – Қуйи синфдагилар деярли юз фоиз ўзимиз махсус тиктирган дўппи ва нимчада келишади. Юқори синф ўқувчилари эса, ҳар жума кунида. Бироқ бу кийим-кечакларнинг нархлари ошиб кетгани чатоқ бўлди. Чунки ўқувчилар орасида моддий-ижтимоий аҳволи оғирроқ бўлган оилалар фарзандлари ҳам бор. Қолаверса, улар ўз номи билан бола, бошқа тенгдошлари қатори бир хил кийинишни хоҳлайдилар. Бас, шундай экан, бирорта корхона ушбу маҳсулотларни мактаб ўқувчилари учун арзонроқ нархларда ишлаб чиқарса, нур устига нур бўларди. Чунки миллийликка интилиш баъзи оилаларнинг иқтисодий ҳолатига салбий таъсир ўтказмаслиги керак.


Кўриб турганингиздек, бозордаги сотувчилар миллий либос ва дўппилар савдоси юришганидан мамнун. Фарзанди ҳеч кимдан кам бўлмаслигини истовчи ота-­оналар эса бу кийим-кечакларни қиммат баҳода сотиб олишга мажбур бўлишмоқда. Бизни ажаблантиргани, шу пайтгача бир четда чанг босиб ётган нарсалар тарғиботи бошлангани ҳамоно уларнинг нархларини бу қадар кўтаришдан мақсад нима – фақат пул топишми? У ҳолда биз миллийлигимизни пуллаяпмиз экан-да. Ҳолбуки, бу либосларни тайёрлаш учун зарур бўладиган хомашёлар қимматлашмаган. Тайёр маҳсулот нархларини кимлардир сунъий равишда оширмоқда. Бундай вазиятдан айрим олибсотарлар ҳам устамонларча фойдаланиб қолишмоқда.


Албатта, кўзни яшнатувчи бежирим либослару жимжимадор нақшли дўппиларни ҳар ким ҳам фахр билан кийгиси келади. Аммо бу мажбурий бўлмаслиги керак. Негаки, уларнинг асл эгаси ўзимиз. Шундай экан, миллийликни тарғиб қилиш баҳонасида айримлар ўз фойдасини кўзлаб, «отни қамчилаб қолиши» мутлақо нотўғри.


Миллийлик инсоннинг қалбида, онг-шуурида бўлади. Агар юқоридан тарғиб қилинишини кутмай, шундоқ ҳам ўша нарсалар эгнимизда бўлганида, эҳтимол, бугунгидек ҳолат кузатилмасди. Мана, энди ўз вақтида ғурур билан кийилмаган, қадрланмаган нарсаларнинг қадри баланд бўляпти.


Нигора Раҳимжонова


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3713 16:57 | 05.08.2023