Энди Россияда меҳнат қилиш оғир бўлади

Россия Федерацияси полицияси энди мигрантларни тезкор тартибда мамлакатдан чиқариб юбориш ҳуқуқига эга бўлди.

18:16 | 05.01.2025
•
1,238
Энди Россияда меҳнат қилиш оғир бўлади
Катталаштириш

5 февралдан бошлаб, Россиядаги мигрантлар учун янги қоидалар кучга киради. Хусусан, полиция, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ, қоидабузар хорижликларни мустақил равишда мамлакатдан чиқариб юбориш ҳақида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Бу қадам Россия ҳудудида миграция қоидаларига риоя этишни кучайтириш ва тартибни сақлаш мақсадида жорий этилмоқда.
Яъни, энди мигрантлар учун тезкор депортация хавфи юқори.
Бу ўзгариш мигрантлар ҳаётига жиддий таъсир қилади. Бу ҳақида Россия ОАВлари хабарлар тарқатмоқда.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади