Очиқлик индекси: тўртта вилоят ҳокимликлари энг ёмон кўрсаткични қайд этган
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан 2024 йил якунлари бўйича Очиқлик индекси эълон қилинди.
Баҳолаш натижаларига кўра, 50 та давлат органи “яшил” (2023 йилда 31 та), 35 таси “сариқ” (43 та) ва 13 таси “қизил” (29 та) самарадорлик кўрсаткичларини қайд этди.
Энг юқори самарадорлик кўрсаткичлари “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ (91 балл), Солиқ қўмитаси (90 балл), “Ўзавтосаноат” АЖ (89 балл) ва «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ (89 балл) томонидан кўрсатилган.
Энг юқори ижобий ўсиш «Uzbekistan Airvays» АЖ (+42 балл), Транспорт назорати инспекцияси (+46 балл), Спорт вазирлиги (+47 балл), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (+52 балл) томонидан қайд этилган.
Ҳокимликлар кесимида, жумладан, Фарғона, Сирдарё, Андижон, Жиззах вилояти ҳокимликлари энг ёпиқ ташкилот деб топилган.
Маълумот учун, индекс 84 та баҳолаш мезонидан таркиб топган 8 та индикатор асосида шакллантирилиб келинмоқда. Бу йилги баҳолашда жами 98 та та республика ижро этувчи ҳокимият органлари – вазирлик, қўмита, агентлик, инспекциялар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти қамраб олинди.
Якуний натижалар билан ушбу ҳавола орқали орқали танишиш мумкин.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0