Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 707.9557.69

  • EUR

    14 099.47115.87

  • RUB

    140.95-1.01

+11C

+11C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+11c

  • Hozir

    +11 C

  • 01:00

    +10 C

  • 02:00

    +10 C

  • 03:00

    +9 C

  • 04:00

    +8 C

  • 05:00

    +8 C

  • 06:00

    +7 C

  • 07:00

    +9 C

  • 08:00

    +14 C

  • 09:00

    +20 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +25 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +27 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 08-September

+11C

  • Hozir

    +11 C

  • 01:00

    +10 C

  • 02:00

    +10 C

  • 03:00

    +9 C

  • 04:00

    +8 C

  • 05:00

    +8 C

  • 06:00

    +7 C

  • 07:00

    +9 C

  • 08:00

    +14 C

  • 09:00

    +20 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +25 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +27 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • Yakshanba, 08

    +11 +20

  • Dushanba, 09

    +16 +20

  • Seshanba, 10

    +11 +20

  • Chorshanba, 11

    +13 +20

  • Payshanba, 12

    +12 +20

  • Juma, 13

    +13 +20

  • Shanba, 14

    +13 +20

  • Yakshanba, 15

    +15 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

«Отасиз ўсган президент» - Иброҳим Раиси ким эди?

Эрон Президенти Иброҳим Раисийнинг вафоти жаҳон ҳамжамияти диққат марказида бўлиб турибди. Шу кунлар Иброҳим Раисийнинг шахсиятига қизиқиш янада ортган. Хўш, Иброҳим Раисий қандай инсон бўлган? У ҳокимият тепасига қандай келди? Ishonch.uz президент ҳақида айрим маълумотларни тўплади.
Сиёсат
400 10:28 | 22.05.2024 10:28

Иброҳим Раисий 1960 йил 14 декабрда Машҳадда руҳоний оиласида туғилади. Бўлажак президент отадан беш ёшида етим қолди. Аммо, отасизлик унинг таълим олишига монелик қилмайди. У Машҳаддаги мадрасалардан бирида бошланғич билимга эга бўлиб, 15 ёшида Қум ва Теҳрон шаҳарларига йўл олди, кейинги таълимни шу ва бошқа бир қанча шаҳарлардаги мадраса ва мактабларда давом эттирди. Раисий кейинчалик Мотаҳари хусусий университетида ҳуқуқ фанлари доктори даражасига эришди.


Сиёсий фаолият


Раисий 19 ёшида инқилобчи сифатида бўй кўрсатди. У мутаассиб фундаменталист инқилоб иштирокчиси бўлиб, Паҳлавийлар сулоласи бошчилигидаги монархиянинг ағдарилишини қўллаб-қувватлади. 1978-1979 йиллардаги Ислом инқилобида фаол иштирок этди. Эроннинг турмуш тарзи ва жамиятини “шиа ислом меъёрларига” тўлиқ қайтариш учун фаол ҳаракат қилди.


Ёш прокурор


21 ёшида Раисий “намунали ва диндор мусулмон” сифатида Караж шаҳри прокурори этиб тайинланади. Кўп ўтмай, у бир вақтнинг ўзида Ҳамадон шаҳрининг ҳам прокурори бўлди. У “Ислом инқилоби қўмиталари” томонидан ўтказилган номақбуллар ва аксилинқилобчилар устидан инқилобдан кейинги суд жараёнларида қатнашгани айтилади. Шунингдек, Ҳамадон шаҳри прокурори этиб тайинланганидан тўрт ой ўтар ўтмас, бутун Ҳамадон вилоятига прокурор бўлади. 25 ёшида Раисий Теҳронга кўчади ва шаҳар прокурори ўринбосари лавозимида иш бошлайди. 1988 йилда 27 ёшли Раисий эронлик сиёсий маҳбусларни қатл қилишнинг асосий ташкилотчиларидан бирига айланди. Оммавий қатллардаги роли учун Раисий “Теҳрон қассоби” ва “1988 йил жаллоди” лақабини олади. Иброҳим Раисий 2004 йилда Эрон прокурори, 2012 йилдан бошлаб, Олий раҳбарнинг илтимосига биноан махсус черков судининг прокурори лавозимида ишлайди. 2014 йилнинг августида Иброҳим Раисий Эрон бош прокурори лавозимига тайинланади ва 2016 йил март ойида у бу лавозимдан истеъфога чиқади.


Хайрия фонди раҳбари


2016 йилнинг 7 мартида Раисий Эрондаги энг йирик ва нуфузли исломий хайрия ва зиёрат жамғармаси “Астан Қудс Разавий”нинг раиси этиб тайинланди. Жамғарма камбағалларга ҳамда Эрон ва қўшни Ироқдаги шиа зиёратгоҳларини зиёрат қилганларга кенг кўламли моддий ёрдам кўрсатди.


Зиёратгоҳларнинг атрофида муқаддас қадамжолар инфратузилмасини қурди ва модернизация қилди. “Шаҳидлар оилалари”деб аталганларга ёрдам берди.


Эрон президенти


2017 йилда Раисий илк бор Эрон президентлиги учун курашга кирди, аммо, иккинчи муддатга сайланган Ҳасан Руҳонийга ютқазди. Бироқ, 2021 йил 18 июнда бўлиб ўтган сайловларда ғалаба қозониб, ўша йилнинг 5 августида ўз лавозимига киришди. Раисий сайловолди дастурида қашшоқликни камайтириш ва коррупцияга қарши курашиш каби масалаларга эътибор қаратди ва тўрт йил ичида муҳтожлар учун тўрт миллион янги уй қуришга ваъда берди. Раисий инаугурация нутқида Эронга нисбатан санкцияларни олиб ташлашга ҳаракат қилишини айтди, бироқ бошқа мамлакатлар Эрон иқтисодиётини қандай бошқариш кераклигини айтишига йўл қўймаслигини қўшимча қилди. Умуман олганда, Раисий сиёсатнинг ўта консерватив қанотига мансуб бўлиб, Ғарб билан муносабатларда қаттиққўл бўлди.


Шахсий ҳаёт ва қарашлар


Иброҳим Раисий Машҳаднинг таниқли имоми Аҳмад Аламолхода Хуросонийнинг қизи Жамила Аламолходага уйланган. Жамила Аламолхода Теҳрондаги Шоҳид Беҳешти университети доценти, шунингдек, Фан ва технология бўйича фундаментал тадқиқотлар институти раиси ҳам.


Уларнинг икки қизи ва икки набираси бор. “Time” журналига кўра, 2021 йилда Раисий дунёнинг энг нуфузли 100 кишиси рўйхатига киритилган. Раисий Эрон ва форс тилидаги оммавий ахборот воситаларида фаол бўлган. Шунингдек, “Instagram”, “Twitter” ва “Facebook”да ўз саҳифасига эга эди.


У умри мобайнида олий ўқув юртларини янада кўпроқ исломлаштириш тарафдори бўлди. Ғарб давлатларининг иқтисодий санкцияларини эса Эрон учун фойдали деб ҳисоблади. Ҳатто санкцияларни “Эрон иқтисодиётини модернизация қилиш ва янада ривожлантириш учун ажойиб имконият” деб атади. Раисий чакана савдони эмас, балки қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришни қўллаб-қувватлади.


Ташқи сиёсат


Ташқи сиёсатда Раисий эронлик бошқа сиёсатчиларникидан кўра мўътадилроқ фаолият юритиб келди. У журналистнинг ташқи сиёсат ҳақидаги саволига “Исроилдан ташқари барча давлатлар билан ўзаро манфаатли алоқалар ўрнатиш устувор вазифа”, деб жавоб бериб келди.


Ҳукмронлигининг сўнгги йилларида Иброҳим Раисий ғарбга ва Исроилга қарши кучли позицияни эгаллади. Россиянинг Украинага бостириб киришидан кейин Раисий Эрон ва Россия ўртасидаги яқинлашувни қўллаб-қувватлади, бу эса Россияга Эрон қуроллари етказиб берилишига олиб келди.


Ўлим


19 май куни ОАВ Иброҳим Раисий вертолёти ҳалокатга учраб, президент вафот этгани ҳақида хабар берди. Унинг дафн маросими 2024 йил 23 май куни президентнинг она шаҳри Машҳадда Имом Ризо мақбарасида бўлиб ўтади.


Мафтуна Каримова
тайёрлади


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид