Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 749.757.99

  • EUR

    14 142.02106.97

  • RUB

    140.250.4

+22C

+22C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+22c

  • Hozir

    +22 C

  • 10:00

    +24 C

  • 11:00

    +26 C

  • 12:00

    +28 C

  • 13:00

    +29 C

  • 14:00

    +29 C

  • 15:00

    +29 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +26 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +21 C

  • 21:00

    +21 C

  • 22:00

    +21 C

  • 23:00

    +19 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 16-September

+22C

  • Hozir

    +22 C

  • 10:00

    +24 C

  • 11:00

    +26 C

  • 12:00

    +28 C

  • 13:00

    +29 C

  • 14:00

    +29 C

  • 15:00

    +29 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +26 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +21 C

  • 21:00

    +21 C

  • 22:00

    +21 C

  • 23:00

    +19 C

  • Dushanba, 16

    +22 +20

  • Seshanba, 17

    +19 +20

  • Chorshanba, 18

    +22 +20

  • Payshanba, 19

    +20 +20

  • Juma, 20

    +19 +20

  • Shanba, 21

    +19 +20

  • Yakshanba, 22

    +19 +20

  • Dushanba, 23

    +19 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Ака, оғир вазиятдаман, пул бериб туринг” – кўчада кундан-кунга кўпайиб бораётган фирибгарлар

“Унинг ёнида “хотиним” деб таништирган аёл ҳам бор эди. 300 минг сўм бердим ва “Аниқ қайтарасизми?” деб сўрадим. “Нима деяпсиз, истасангиз ҳужжатимни бераман, бензиним тугаб болаларим билан кўчада қолдим, уйга етиб боришим билан картангизга ташлаб юбораман” – деди. Икки кун алоқани сақлаб турди ва охири рақамимни блоклади...”.
Жамият
894 14:15 | 06.09.2024 14:15

Уларга албатта дуч келгансиз. Кўча-куйда ёнингизга келган ва турли баҳоналар билан пул сўрашган. Ҳар-хил вазиятлар ҳақида гапиришади ва пулни албатта қайтаришларини билдиришади. Шулардан бирига чув тушган юртдошимиз ҳикояси алоҳида диққатга сазовор.


“Марказдаги парклар ёнида машинамда ўтиргандим, болалар ичкарида айланиб юришган, уларни кутаётгандим. Бир йигит ёнимга келди ва қуюқ сўрашди. Кўриниши бинойидек, яхши кийиниб олган.


– Ака, машинамнинг бензини тугаб қолди. Келиб қуйиб берадиганларга буюртма берсам, камида 30 литр қуйиш керак экан. Менга бу кўплик қилади, 10-20 литр етади. Шуларни чақирсам, икковимиз бензинни бўлиб олсак, нима дейсиз? – деб сўради.


– Майли, ўзи менга зарур эмасди, лекин сизга ёрдам бўлса, розиман, – жавоб бердим.


– Фақат ярим соат кутиш керак экан. У етиб келгунча кетиб қолманг, илтимос.


– Хўп, ярим соат бўлса кутаман, ундан ортиғига вақтим йўқ.


Ярим соат ўтди. Йигит яна ёнимга келди.


– Ака, жуда ёлғончида булар. Кўча пробка экан, яна 40 минут кутинг деяпти. Шунинг учун сизнинг вақтингизни олмай, ўша 20 литрга яраша 260 минг пулни ташлаб кетаверинг. Мен ҳозир уйга борибоқ сизга ташлаб юбораман. Исмим Сардор, Зангиотада ҳамма мени танийди.


– Сардор, сизни ҳамма таниса, наҳотки картангизга 200-300 минг ташлаб юборадиган одам бўлмаса?


– Энди ака, сўрашга ноқулайда, аксига олиб укамда ҳам йўқ экан. Мен сизга албатта ташлаб юбораман.


– Қўйинг, сизга ишонгим келмаяпти.


– Ака, ана хотиним машинамда хотиним ўтирибди. Травмоталогия шифохонасидан олиб чиқдим, кўчада қолганимизга ноқулай бўляпман, олдида хижолат қилманг, – дея машинада ўтирган аёлга ишора қилди. Шунда у аёлнинг олдига бориб ҳам кўрдим. Жуда маҳзун, худди касалдек ўтирган эди.


Хуллас у десам бу деди, роса авради, хуллас пул беришга кўндирди. Кўнглимда шу бола фирибгарга ўхшаяпти, деган фикр ўтсада, чўнтагимда пул чиқардим. 260 минг санаб бераётсам “Шуни 300 минг қилақолинг, яхлит бўлсин” деди. 300 мингни бердим ва кетдим.


Уйига бориб пулни ўтказиши керак бўлган одам шу куни ўтказмади. Эртасига қўнғироқ қилдим. “Узр, укам кўричак бўлиб қолди, кечаси билан ёнида бўлдим. Ҳозир уйга бориб пулни тушираман” дея қўйнимни пуч ёнғоққа тўлдирди. Бу ваъдалар икки кун давом этди ва охири у мени телефонда ҳам, телеграмда ҳам блоклаб қўйди. Мен ҳамма ёзишмаларни скриншот қилгандим, овозли хабарлари, расмларини кўчириб олгандим. Ҳаммасини керакли жойга тақдим қилишим мумкин, лекин бундан нима фойда?


Ўғрилар оддий одамлардан ақллироқ бўлади ва нима деб ишончга киришни билишади. Ўз қўлим билан бердим, қарз ҳисобида ўтди. Устидан арз қилган ва топган тақдиримда ҳам “Қарз эдим, топганимда бераман” деса ҳеч қандай чора кўрилмайди. Қолаверса фирибгарлар жуда яхши билишади, 200-300 минг сўм учун ҳеч ким овора бўлиб қоғозбозлик қилиб юрмайди. Улар эса бир кунда неча кишини чув туширишлари мумкин. Яна муҳим жиҳати, улар одамнинг кўнгли юмшаб турадиган жойлар, яъни мачитлар, шифохоналар, қабристонлар олдида кўп юришади ва минг бир қасам билан кўнглингизга йўл топишади. Пул берадиганлар борлиги туфайли улар кўпайгандан кўпайиб боряпти, биз каби соддалар ўзимиз истаб-истамай уларнинг тегирмонига сув қуйяпмиз. Энг ёмони – ҳақиқий муҳтожлар дуч келса, ёрдам бергимиз келмай қолади энди”, – сўзларини тугатди суҳбатдошимиз.


Чиндан ҳам ишонч чиннидай нарса. Қайсидир нокас уни чилпарчин қилиб кетгани ортидан инсонлар ўртасида камайиб бораверади. Афсуски кўчаларимизда минглаб фирибгарлар кезиб юрибди ва жазосизлик уларнинг янада урчишига сабаб бўляпти. Ҳушёр бўлайлик!


Аброр Зоҳидов суҳбатлашди.



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 1997 16:57 | 05.08.2023