Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 749.757.99

  • EUR

    14 142.02106.97

  • RUB

    140.250.4

+22C

+22C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+22c

  • Hozir

    +22 C

  • 10:00

    +24 C

  • 11:00

    +26 C

  • 12:00

    +28 C

  • 13:00

    +29 C

  • 14:00

    +29 C

  • 15:00

    +29 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +26 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +21 C

  • 21:00

    +21 C

  • 22:00

    +21 C

  • 23:00

    +19 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 16-September

+22C

  • Hozir

    +22 C

  • 10:00

    +24 C

  • 11:00

    +26 C

  • 12:00

    +28 C

  • 13:00

    +29 C

  • 14:00

    +29 C

  • 15:00

    +29 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +26 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +21 C

  • 21:00

    +21 C

  • 22:00

    +21 C

  • 23:00

    +19 C

  • Dushanba, 16

    +22 +20

  • Seshanba, 17

    +19 +20

  • Chorshanba, 18

    +22 +20

  • Payshanba, 19

    +20 +20

  • Juma, 20

    +19 +20

  • Shanba, 21

    +19 +20

  • Yakshanba, 22

    +19 +20

  • Dushanba, 23

    +19 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Япон ундоқ, япон бундоқ дейсан” – ёхуд бу мамлакатда ёлғизликда ўлган 37 минг қария ва жасади уйда ойлаб қолиб кетган 4 минг нафар марҳум ҳақидаги хабарларни ўқиб...

Ҳодиса
407 14:29 | 06.09.2024 14:29

2024 йилнинг биринчи ярмида Японияда 37 мингдан ортиқ одам уйида ёлғиз ўлган, уларнинг қарийб 4 минг нафари вафот этганидан бир ой ўтгач, аниқланган. Бу давлатда ҳатто ўлик қолиб кетган уйни тозалаш хизмати анча ривожланиб улгурибди.



Яқинда иккита хавотирли статистикага кўзим тушди.


Биринчиси: 2024 йилнинг биринчи ярмида Японияда 37 мингдан ортиқ одам уйида ёлғиз ўлган, уларнинг қарийб 4 минг нафари вафот этганидан бир ой ўтгач, аниқланган. Бу давлатда ҳатто ўлик қолиб кетган уйни тозалаш хизмати анча ривожланиб улгурибди.


Иккинчи статистика: 2024 йилнинг 1 июль ҳолатига республикамизда 97,4 мингта никоҳ қайд этилган. Ўтган 6 ой мобайнида эса 22 минг 467 та оила ажрашибди. Ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг январь-август ойларида 32 минг 630 тани ташкил этган. Демак, ажримлар сони аввалги йилларга нисбатан сал камайган, бу янги оила қуришлар сони камайгани билан нисбат қилинмаса, албатта.


Ушбу статистик маълумотларни бир-бирига қандай дахли бор, дерсиз? Унда эшитинг.


Ҳақиқат шуки, Япония бугун тараққиётнинг чўққисига чиқди. Илм-фан, ишлаб чиқаришда тенгсиз давлатга айланди. Айниқса, мактаб ва мактабгача таълим соҳасига кўпчилигимиз ҳавасдамиз. Жаҳон миқёсида ўтказилган қатор мусобақаларда японлар тозалик тимсолига айлангани ҳам рост. Аммо озодалик, тартиб-интизом, тарбия шахснинг олий хусусияти саналган мамлакатда рўй бераётган юқоридаги ҳолат кишини қайғуга солади.


Хўш, бунинг сабаби нима бўлиши мумкин? Беш йиллик таълим мобайнида биринчи навбатда тарбия ўргатиладиган миллат охир-оқибат, бундай аянчли ҳолатга йўлиқмоқда? Уларнинг хатоси нимада?


Назаримизда, нафақат Японияда, балки барча ривожланган давлатларда аввало, умумият эмас, шахс, яна ҳам аниқроқ айтганда, шахсий манфаат устун туради. Одам ўзи учун яшаши, интилиши, ўрганиши керак. Уларнинг ҳеч бирида оила биздагичалик қадрият сифатида шаклланмаган. Бунинг оқибати эса аллақачон ўз «мева»сини беряпти. Ўта тарбияли фарзанд ҳам катта бўлгач, ота-онасини ташлаб, кетаверади. Бу ўша жамиятда оддий ҳолдек қабул қилинади. Қариган ота-онага ғамхўрлик қилиш, меҳр-оқибат кўрсатиш керак, деган туйғулар уларга ёт. Фарзанднинг ота-онаси олдида ҳеч қандай масъулияти ва мажбурияти йўқлиги, меҳр-оқибат тушунчаси мўртлиги, энг муҳими, оилага муносабат енгиллиги боис Японияда бугун минглаб қариялар қаровсиз қолиб кетяпти, ҳатто ўлиги ҳам хор бўляпти. Улар кутган тўкис жамият шумиди? Сен кимгадир муҳтож бўлган палла, ҳеч йўқ охирги манзилга кетар чоғинг атрофингда жигарларингдан биронтаси бўлмаса, машаққат чекиб, фарзанд ўстиришдан кўзланган мақсад нима унда?


Албатта, Япония бу ҳолатга бирдан тушиб қолгани йўқ. Бир вақтлар уларда ҳам оилага жиддий қаралган. Аммо йиллар ўтгани, илм-фан ривожлангани ва худбинлик ривожлангани сайин вазият ўзгарди. Оила масаласи иккинчи даражали ишга айланди. Кунчиқар мамлакатдаги бугунги ҳолатдан хулоса шуки, дунёни қадриятларга содиқ қолиш, ота-онага меҳр-оқибат кўрсатиш, оила олдидаги бурч-масъулият қутқаради.


Таассуфки, оила масаласида бизнинг бугунги вазиятимиз ҳавас қилгудек эмас. Орамизда оилага енгил қарайдиган, шахсий манфаатни ҳамма нарсадан устун кўрадиган ақлпешалар кўпайиб қолди. Уларнинг наздича, ҳар қайси одам якка шахс, тана, вужуд ўзиники, унга ўзи хўжайин, кўнгли тусаганини қилишга ҳақли. Хоҳласа, оила қуради, хоҳламаса, йўқ! Истаса, ажрашади, истмаса, йўқ! «Бу унинг шахсий танлови», дегувчиларнинг тегирмонига сув қуяётганлар ҳам бегона эмас. Ўзимиздан чиққан «чаёнлар». Шундайларнинг касрига қадриятлар унутиляпти. Ота-она, оилага муносабат ёмонлашяпти. Бурч, масъулият, мажбурият деган туйғуларга путур етяпти.


Тўғри, биз ҳам ривожланган давлатлар қаторида бўлишимиз учун уларнинг тажрибаларини ўрганишимиз керак. Буни инкор этиб бўлмайди. Лекин бу хўрозқанд чет элники бўлса, ётволиб ялаш керак, дегани эмас. Биз улардан фақат тараққиётимизга нафи тегадиган жиҳатларини олишимиз керак. Зотан, оила борасида бизга нафақат Япония балки равнақ топган мамлакатларнинг биронтаси намуна бўлолмайди. Улардан ўрганадиган ҳеч қандай жиҳатимиз йўқ. Бу борада аждодларимиз, ота-оналаримиз барчамизга ўрнак бўлмоғи даркор.


Аслида икки инсон ўзаро аҳдлашиб, оила қураркан, тез орада ажрашиб кетишни орзу қилмайди. Қўшгани билан қўша қариш, бахтли яшаш ниятида бўлади. Лекин маълум фурсат ўтиб, қарашлар ўзгаради. Оила ажрашиш ёқасига келиб қолса, эркак аёлни, аёл эркакни айблайди. «Сабр қилиш керак», «Сув келса симириб, тош келса кемириб бўлса-да, оилани сақлаб қолиш зарур», деган гаплар шу кунда унутилгандай. Чунки иккала томоннинг ҳам ўз ҳақиқати бор.


Бу – биринчидан. Иккинчидан, бугун ўша ривожланган давлатлардагидек, бизда ҳам меҳр-оқибат, одоб-ахлоқ йўқолиб, жабр-зулм кучайгандек. Оила қуриш осонлашиб, ажрашиш ўйинчоқ бўлгандек. Мажбурият ва масъулият мўртлашиб, одамлар худбинлашгандек.


Балки шу боис кимдир боласини, кимдир, онасини, кимдир аёлини, кимдир эрини тап тортмай, ўлдиряпти. Қисқаси, эр-хотин ўртасидаги гаплар, кўрпа тагидаги ишлар кўчага чиқяпти. Булар орасида, айниқса, хиёнат урчиб кетди. Кўп оилаларнинг пароканда бўлишида айнан шу ҳолатнинг роли катта бўляпти.


Айтишга тил бормайдиган, эшитганда одам уятдан қизарадиган бундай ҳодисаларни кун-кунора эшитяпмиз, ўқияпмиз, ҳатто оддий қабул қиляпмиз. Қўлга тушиб, шарманда бўлганларни қаҳрамонга айлантириб қўяётганимиз ҳам бор гап. Бунга мисоллар ҳам етарли…


Бир оилани яқиндан билардим. Ташқаридан қараганда, рисоладагидек – эр-хотиндан бахтли одам йўқ, ҳамма уларга ҳавас қиларди. Аммо эркакнинг биргина хатоси ҳаммасини чилпарчин қилди – ўз укасининг аёли билан… Шундан сўнг ота фарзандларига бир энлик хат қолдирди-ю, ўз жонига қасд қилди...


Икки нафар гулдек фарзанднинг отаси ўз жуфтини қўшниси билан ушлаб олди. Гап тарқагач, эр шармандаликка бардош беролмади. Ҳаммасига қўл силтаб, бўйнига сиртмоқ солди. Икки бола етим қолди…


Хўш, оилани сақлаб қолиш ва ривожлантириш учун кўплаб институтлар фаолият олиб бораётган, оила жамиятнинг ажралмас бўғини ҳисобланган бир даврда бунақа иллатлар нега авж олмоқда? Ажримлар статистикаси шунча бўлса, тирик етим фарзандлар сони қанча? Уларнинг эртанги тақдири нима бўлади? Катта бўлса, ким бўлади? Биз нега тобора тубанлашиб боряпмиз?


Бу саволлар ҳаммамизни қаттиқ хавотирга солиши керак. Акс ҳолда, бизда ҳам Япониядаги вазият такрорланмаслигига ҳеч ким кафолот беролмайди!


Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ


Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ҳодиса
Ҳайратланарли
0 1034 10:00 | 04.11.2023
Ҳодиса
Ҳодиса