Озарбайжон касаба уюшмалари вакиллари «Чинобод» санаторийси фаолияти билан танишди

Озарбайжон Касаба уюшмалари Конфедерацияси вакилларидан иборат делегация ташриф доирасида «Чинобод» санаторийсида бўлди. Меҳмонлар сиҳатгоҳ фаолияти, даволаш имкониятлари ҳамда беморлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.


Асосан юқори ва пастки ошқозон-ичак тизими касалликларини даволашга ихтисослашган санаторийда делегация аъзоларига балнеология ва физиотерапия бўлимларида олиб борилаётган муолажалар, замонавий даволаш усуллари ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш жараёнлари ҳақида маълумот берилди.


— Ушбу соҳада катта тажрибага эга инсон сифатида айтишим мумкинки, бу ерда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги ҳар бир аъзонинг дам олиб, даволаниши учун барча шароитлар яратилган.

Бу ерда янги технологиялар ва замонавий ускуналар қўлланилаётганига гувоҳ бўлдик”, — деди Парвиз Гейдаров Озарбайжон Касаба уюшмалари Конфедерацияси қошидаги курортлар ташкилоти «Озарбайжон Курортлари» вакили.







