Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 855.9311.93

  • EUR

    13 570.7220.3

  • RUB

    128.16-0.14

+10C

+10C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+10c

  • Hozir

    +10 C

  • 14:00

    +10 C

  • 15:00

    +11 C

  • 16:00

    +10 C

  • 17:00

    +10 C

  • 18:00

    +9 C

  • 19:00

    +9 C

  • 20:00

    +8 C

  • 21:00

    +8 C

  • 22:00

    +8 C

  • 23:00

    +7 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 21-November

+10C

  • Hozir

    +10 C

  • 14:00

    +10 C

  • 15:00

    +11 C

  • 16:00

    +10 C

  • 17:00

    +10 C

  • 18:00

    +9 C

  • 19:00

    +9 C

  • 20:00

    +8 C

  • 21:00

    +8 C

  • 22:00

    +8 C

  • 23:00

    +7 C

  • Payshanba, 21

    +10 +20

  • Juma, 22

    +13 +20

  • Shanba, 23

    +13 +20

  • Yakshanba, 24

    +11 +20

  • Dushanba, 25

    +12 +20

  • Seshanba, 26

    +16 +20

  • Chorshanba, 27

    +15 +20

  • Payshanba, 28

    +19 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Пойтахтда 1 кунда 3 тонна нон чиқиндига улоқтирилмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва экоташкилотлар эса сукутда Ishonch.uz мухбири нонни увол қилмаётган мамлакатлар тажрибасини ўрганди. Куни кеча Тошкентда бир кунда 3 тонна нон чиқиндига ташланаётгани кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Ўзгача ракурс
1285 12:21 | 26.09.2023 12:21

Аслида, бу Тошкентда илк бор қайд этилган ҳолат эмас, ўтган йилларда ҳам пойтахтда нон исроф бўлаётгани ҳақида бонг урилган эди. Шаҳар масъуллари ва экоташкилотлар эса увол бўлаётган нон маҳсулотлари борасида ҳар доимгидай сукут сақламоқда.


Лекин мутасаддилар исрофгарчиликнинг олдини олиш бўйича амалга оширилган чет эл ташаббусларини илгари суриши ҳам мумкин.


Аслида, нон увол бўлаётган шаҳар дунёда фақат Тошкент эмас.
Аҳолиси нонсевар мамлакат бўлган Туркияда ҳам тонна-тонна нон исроф қилинади.


Маълум бўлишича, бу мамлакатда ҳар йили 2 миллиард донадан ортиқ нон чиқиндига ташланади. Аммо бир неча йил аввал Истанбулда мазкур исрофгарчиликка қарши курашнинг янги усули ишлаб чиқилган.


Ҳокимлик ташаббуси билан Истанбулнинг Зейтинбурну туманида чиқиндига улоқтирилаётган нонлар тадбиркорлар томонидан қайта ишланиб, қаровсиз ҳайвонлар ва чорва моллари учун сотилади. Мазкур ҳудудда қотиб қолган нонни ташлаш учун алоҳида идишлар қўйилган бўлиб, бу ердан бир кунда 6 миллион дона атрофида қотган нон йиғиб олинади. Истанбулда 2013 йилдан буён бошланган ушбу ташаббусдан сўнг исрофгарчилик ҳар йили 18 фоиздан пасайишни бошлаган. Ўшанда масъуллар ресторан, ётоқхона ва йирик ташкилотлар ошхоналаридан ҳам қотган ва эскирган нон маҳсулотларини йиғиб, қайта ишлашни мақсад қилганини айтиб ўтган.
Туркиялик масъуллар бу ташаббус нонни увол қилмасликни одамларга эслатиб туриш учун ҳам кераклигини айтиб ўтган.


BaigeNews.kz сайти маълумотларига кўра, қўшни Қозоғистонда ҳам чиқиндига ташланган нонни қайта ишлаш тажрибаси мавжуд.


Остонада чиқинди контейнерлари ёнида "Фақат нон учун" ёзуви туширилган бочкалар қўйилган. Бу бочкага тўпланган нонлар корхонага олиб кетилиб, у ерда чорва учун озуқа тайёрланади. Ушбу бочкага ташланаётган маҳсулотлар ичида нафақат нон, балки печенье, булочка каби маҳсулотлар ҳам бор.


Тадбиркор Руслан Уббиниязовга кўра, ушбу бочкалардан бир кунда бир тоннага яқин нон қолдиқлари йиғиб олинади. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш маркази ташаббуси билан тадбиркор бочкаларни жойлаштиргани учун давлатга тўланадиган ижара тўловидан озод қилинган.


Голландиянинг Роттердам шаҳрида чиқиндига ташланган нондан электр энергияси ишлаб чиқариш усули ўйлаб топилган.


Қотиб қолган нон биогазга айлантирилади, у орқали электр энергияси ишлаб чиқарилади.


Голландияда нондан энергия олиш жараёнини ташкил этган биринчи шаҳар Амстердам эди. Ушбу технология пойтахтда ўзини яхши кўрсатганидан сўнг, Роттердамда ҳам худди шундай нон учун контейнерлар ўрнатилган.
Голландиядаги озиқланиш бўйича тадқиқот марказининг статистик маълумотларига кўра, Нидерландиянинг ҳар бир фуқароси йилига ўртача 41 килограмм озиқ-овқатни чиқиндига ташлайди. Бу чиқиндининг 22 фоизи нон ва хамир овқатларга тўғри келади.


Ушбу марказ мутахассислари мамлакатда дўкон ва ресторанларда ташлаб кетилган нонни қайта ишлаш лойиҳаларини илгари суриш зарурлигини таъкидлашган. Бундай ташаббуслар Европада аллақачон мавжуд. Масалан, Руминияда ресторан ва дўконлар озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик муддати тугашидан 3 кун олдин хайрия ташкилотларига топшириши шарт. Финляндияда эса мобил илова бир неча йилдан бери ишламоқда, бунинг натижасида дўконлар яроқлилик муддати тугаётган маҳсулотларни арзонлаштирилган нархларда сотишлари мумкин.


Қатор мамлакатларда эса чиқиндига ташланган нонни қайта ишлаш усуллари йўлга қўйилган.


Хулоса шуки, нон маҳсулотларини қайта ишлаш исрофгарчиликнинг олдини олиш билан бирга, даромад манбаи ва эко хавфлар камайишига ҳам ҳисса қўшувчи муҳим омилдир.


Бу борада дунё мамлакатларида ҳаракатлар бошланиб, яхши натижалар қайд этилган.
Шундай вақтда Ўзбекистонда бир кунда 3 тонна нон увол бўлаётгани, бу орқали эко муаммолар ҳам ортаётгани ачинарли ҳол.


Пойтахт аҳолиси, қолаверса, экологияга масъул ташкилотлар, шаҳар ҳокимлиги масалага бефарқ қарамайди, деган умиддамиз.


Мафтуна КАРИМОВА


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс