Рамазон Ҳайити байрамида неча кун дам берилади?
Рамазон ҳайити санаси расман эълон қилинмаган бўлса-да, байрамнинг биринч куни 30 ёки 31 март кунларига тўғри келишини инобатга олиб, Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан, дам олиш кунларини тахмин қилиш мумкин.
Агар Рамазон ойи 29 кунлик бўлса, Ҳайит байрамининг биринчи куни 30 март – якшанбага тўғри келади. Бунда ҳам иш ҳафтасининг туридан қатъий назар барча ходимлар учун 31 март – душанба дам олиш куни бўлади. Чунки, қонунчиликда дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилиши белгиланган.
Эслатма! Бунда ишлаб чиқариш-техник ва ташкилий шароитлар (мавжуд узлуксиз ишлаб чиқариш, аҳолига ҳар куни хизмат кўрсатиш, навбатчилик асосида ишлаш ва бошқалар) туфайли ишланмайдиган байрам кунлари тўхтатиб қўйиш мумкин бўлмаган ишларни бажаришда дам олиш кунлари кўчирилмайди.
Демак, юқоридагилардан хулоса қилинса, Рамазон ҳайитида 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар кетма-кет 3 кун дам олишлари мумкин:
- 29 март– шанба;
- 30 март – якшанба;
- 31 март – душанба.
6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар эса кетма-кет 2 кун дам олишлари мумкин:
- 30 март – якшанба;
- 31 март – душанба.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Рамазон ҳайити учун бериладиган қўшимча дам олиш кунлари белгиланиши ёки дам олиш кунлари кўчирилиши ҳам мумкин.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0