Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 694.9623.12

  • EUR

    13 508.7139.81

  • RUB

    134.660.02

+22C

+22C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+22c

  • Hozir

    +22 C

  • 12:00

    +23 C

  • 13:00

    +24 C

  • 14:00

    +24 C

  • 15:00

    +25 C

  • 16:00

    +25 C

  • 17:00

    +24 C

  • 18:00

    +23 C

  • 19:00

    +21 C

  • 20:00

    +19 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +15 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 18-April

+22C

  • Hozir

    +22 C

  • 12:00

    +23 C

  • 13:00

    +24 C

  • 14:00

    +24 C

  • 15:00

    +25 C

  • 16:00

    +25 C

  • 17:00

    +24 C

  • 18:00

    +23 C

  • 19:00

    +21 C

  • 20:00

    +19 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +15 C

  • Payshanba, 18

    +22 +20

  • Juma, 19

    +21 +20

  • Shanba, 20

    +23 +20

  • Yakshanba, 21

    +23 +20

  • Dushanba, 22

    +24 +20

  • Seshanba, 23

    +25 +20

  • Chorshanba, 24

    +26 +20

  • Payshanba, 25

    +26 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ярашмаган “Ёр-ёр” ёхуд фуқароларни эрмак қилиш ҳуқуқига эга дастур ҳақида

“ЗўрТВ” телеканалининг “Ёр-ёр” дастури бугун диққат марказида. Кўрсатув барча миллий анъаналарга, ҳатто қонунларга тупуриб, фақат рейтинг кетидан қува бошлаганига анча бўлган. Аммо муаллифлар буни сезишмайди ёки сезмасликка олишади.
Таҳлил
934 17:11 | 15.11.2023 17:11


Оддий мисол, кўрсатувнинг сўнгги сонларидан бирида кўринишидан айрим нуқсонлари бор қиз бошловчиларга бахти очилмаётганини айтиб, унга муносиб йигит топиб беришларини сўрайди. Қизнинг гапи тугар-тугамас асосий бошловчи Муҳаббат Ҳамроева бор овозда хохолаб кулади, қизиқчи Тўхтамурод Азизов кўксини чангаллаб ҳингиллайди, Ҳожи она мақомидаги Омина хола эса “Уйланган бўлса ҳам бўлуврадими?” дея сўрайди.


Шу бир неча сониянинг ўзини таҳлил қилиб кўрайлик: Муҳаббат Ҳамроеванинг хандонига нима сабаб бўлган ўзи? Қизнинг йигит топиб беришини сўраганими? Шундай бўлса, бу нега ғайритабиий туйилди?! Дастурнинг мазмун-моҳияти шундай сўровлар ва уларни қаноатлантириш эмасми?!


Йўқ! Осмондаги юлдуз – Муҳаббат опа яққол қизнинг аҳволи устидан кулди. Шу ҳолатида бахтини излаганини эрмак қилди. Буни мазкур лавҳани кўрган ёш бола ҳам тушунади.


Юзини яширган Тўхтамурод амакини қўятурамиз-да, Омина холанинг саволига юзланамиз: “Уйланган бўлса ҳам бўлуврадими?”. Хўш, қиз “Ҳа” деса, хола шунақасини топиб бериб, иккинчи хотин қилиб узатадими? Диққат қилинг, хола ажрашган бўлса ҳам бўладими, демаяпти. Айнан уйланганни таклиф қиляпти. Бу янги қабул қилинган қонунларга кўра қўшхотинлик тарғиботининг айни ўзгинасидир!


Бу ҳолат ижтимоий тармоқларда жиддий норозиликлар келтириб чиқарди.


Зафар Атаханов шундай ёзади:


– Бу икки опа ҳаддидан ошди. Битта ногирон қизнинг устидан кулиб ўтиришибди. Ўзи аслида “Ёр-ёр” кўрсатуви керак эмас. Лекин шунда ҳам четдан кўчириб олиб кўрсатув қилишаяпти. Эй икки опа – сизлар кимсизларки, у аёлнинг устидан куласизлар?! Нафрат пайдо бўлди менда. Бутун Ўзбекистондан одамлар кузатмоқда. Сизлар эса майнавозчилик қилиб ўтирибсизлар. Кўрсатув дегани ҳамма нарсани ҳам кўрсатавериш деганимаску. Халқимизга бу кўрсатувни кўрмасликни тавсия қиламан. Тарқатинглар, ушбу постни!


* * *


Дилфуз Самарқандийнинг фикрлари ҳам ўзига хос:


– “Ёр-ёр” кўрсатуви чиққанидан бери қанча одам айтиб келяпти. Бас, етар бунақа беъмани кўрсатувлар бизга керак эмас, дейилса ҳам яна намойиш этишда давом этаяпсизлар.


Тавба! Буларга ким ҳуқуқ берганки масхара қилишади? Ҳалқ оми дейишдан олдин эй инсонлар, журналистлар, ўйланглар! Ахир биз йўл чироқмизку. Бизнинг вазифамиз масхарабозлик эмас, мамлакат таназзулига қарши курашишку, тўғрими?


Телевидение журналисти ёки бошловчиси бўласизми, бунақа спектаклга йўл қўйишга умуман ҳаққингиз йўқ. Нега соғлом контентлар чиқмайди? Подкастлар, дебатлар? Нега ёш журналистларга “олдин бир нима қил” дейсизларда, лекин, ўзингиз ўрнак бўлишни эплолмайсизлар?


Шу кўрсатувни соғлом одам кўрадими? Ҳатто ўзингиз кўрмайсизку. Бу беъмани кўрсатувни чек қўйилиши тарафдориман.


* * *


Муаззам Иброҳимова эса анча жиддий танқид қилади:


– Фаросатсиз, виждонсиз “Ёр-ёр”чилар! Руҳиятида кемтиклик, танасида нуқсон бор бир мазлумани эфирга олиб чиқиб, устидан кулгани уялмадингизми? Ким сизларга бундай ҳуқуқ берган? Муҳаббат Ҳамроева, сизни шахсан танийман ва ҳурмат қилардим. Кўрсатув рейтинги учун бир нотавон ожизани изза қилиш пасткашлик эмасми?


Ёши катта бошловчилар-чи? Аллоҳга қай бет билан юзланасиз? Майли, бошқаларга ўхшамаган бир одам кўрсатувга келибди. Бахтини излаб, умид билан келган. Кўнгли учун, ўзи учун битта съёмка қилиб, яхши гапириб совға-салом билан қайтариб юборса бўламасмиди? Ёки устидан кулмай, нуқсонини эмас, чиройли фазилатларига урғу берса бўлармиди? Режиссер, оператор, продюсер... Хуллас бу циркка алоқаси бор масхарабозлар шу нотавоннинг куни бошингизга тушишидан қўрқмайсизми?


Бу томоша нечанчиси? Майли, турли сабаблар билан бахтини қидираётганлар мурожаати бордир, кўрсатув менталитетимизга зид бўлса-да, томошаталабдир. Бироқ, эрсираган, хотинсираганларнинг аксарияти аҳмоқдай нуқул устиларидан куласизлар, ерга урасизлар.


Ўзи кўрсатувни аллақачон ёпиш ва унинг “ижодкор”ларини яхшигина сазойи қилиш ва жаримага тортиш керак эди. Яқинда бир фожеа ҳам бўлди, эшитган бўлсангиз. Сиз таништирган эр хотинини чавақлаб қўйди.Ўшанда бу мағзава шоу ёпилади, деб ўйлаган эдим. Бироқ...


Маданиятсизлик Вазири эса уйқуда! Миллатнинг шаънига тупуриш ва уни калака қилиш давом этяпти.


Аслида бу кўрсатув анча олдин энг юқори доирада муҳокама бўлган эди. Давлат раҳбарининг Тошкент шаҳридаги фаоллар билан учрашувларидан бирида “Нуроний” жамғармаси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Рустам Калонов сўз олган ва шундай деганди:


– Муҳтарам президент. “Севимли” телеканалидаги “Ёр-ёр” кўрсатуви бизга умуман тўғри келмайди. Эркаклар чиқиб олиб бутун республикага “Менга хотин керак” деб ўтириши уят. Яхши одам бўлса, телевизорга чиқмаса ҳам ўзига хотин топиб олади.


Рустам Калонов кичик техник хатога йўл қўйди ва телеканал номини адаштирди. Лекин барча йиғилганлар гап нима ҳақда эканлигини тушуниб туришарди.


Президент телеканаллар фаолиятига аралашувни эп кўрмадими, ёки мавзуни алоҳида ўрганишни маъқул кўрдими, номаълум. Лекин шу онда қарор чиқаришдан тийилди ва бош вазирга шундай топшириқ берди:


– Абдулла Неъматович, масалани ўрганинг ва ўз тавсияларингизни беринг.


Тадбир якунида биз журналистлар давлат раҳбарининг телеканал фаолиятига аралашуви сўз эркинлигига мос эмаслиги, раиснинг таклифи ноўрин эканлиги ҳақида фикр юритгандик. Аммо вақт кўрсатмоқдаки, Рустам Калоновнинг сўзларида жон бор экан.


Ўшанда дастур юқорида доирада муҳокамага қўйилганми, қўйилган бўлса, унинг натижаси қандай бўлгани номаълум. Лекин “Ёр-ёр” кўрсатуви такрор-такрор эътирозларга сабаб бўлмоқда ва энди сўз эркинлигини ниқоб қилиб бўлмайди. Рейтинг ортидан қувиш, рекламаларни жалб қилиш тарозининг иккинчи палласини, яъни, одоб-ахлоқни босиб кетмаслиги керак.


Таъкидлаш жоиз, кўрсатув муаллифлари жисмоний ва ақлий нуқсони бор одамларни кўп марта эфирга олиб чиқишган ҳамда оммага сазойи қилишган. Бу эса гўёки ҳамма нарса мумкин, дегандек тасаввур ўйғотади. Яқинда тарқалган видеода эса бир чол машинада кетатуриб “Ёр-ёр” кўрсатувидан қайтаётгани, ўзига муносиб аёл топиб беришларини сўраганини билдиради. Атрофдагиларнинг “Кампирингиз-чи?” деган саволига эса “Ээ, кампир нима дейди?!” дея жавоб беради. Бу эса мазкур кўрсатув оила қадриятларини оёқости қилинишига сабабчи бўлаётганининг яна бир исботидир.


Дастур муаллифлари ўзларига савол берадиган пайт аллақачон келган – сўз эркинлиги ҳуқуқи ва миллийликка таҳдид тушунчаси бир-бирига зид келмаяптими?


Аброр ЗОҲИДОВ


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0