Самарқандда молиявий пирамида: 45 нафар фуқаро чув тушган
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган текширувда фуқаро Ҳ.Ҳ. ва бошқалар “Samarqand credit” номли МЧЖни ташкил этиб, жисмоний шахсларнинг маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланди.
Маълум бўлишича, улар олдиндан 20 фоиз тўлов қилиб, 5 хил турдаги кредитларни узоқ муддатга олиш мумкинлиги ҳақида "lnstagram" ижтимоий тармоғида эълон берган. Шундан сўнг 45 нафар фуқарога кредит ажратишини билдириб, дастлабки тўлов сифатида уларнинг жами 479 млн. сўм пулларини фирибгарлик йўли билан олиб қўйишган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 188-1-моддаси (пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0