Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 909.64-28.56

  • EUR

    14 908.05197.32

  • RUB

    159.750.24

+15C

+15C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+15c

  • Hozir

    +15 C

  • 09:00

    +17 C

  • 10:00

    +19 C

  • 11:00

    +21 C

  • 12:00

    +21 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +21 C

  • 15:00

    +21 C

  • 16:00

    +21 C

  • 17:00

    +21 C

  • 18:00

    +20 C

  • 19:00

    +19 C

  • 20:00

    +17 C

  • 21:00

    +15 C

  • 22:00

    +14 C

  • 23:00

    +13 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 22-April

+15C

  • Hozir

    +15 C

  • 09:00

    +17 C

  • 10:00

    +19 C

  • 11:00

    +21 C

  • 12:00

    +21 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +21 C

  • 15:00

    +21 C

  • 16:00

    +21 C

  • 17:00

    +21 C

  • 18:00

    +20 C

  • 19:00

    +19 C

  • 20:00

    +17 C

  • 21:00

    +15 C

  • 22:00

    +14 C

  • 23:00

    +13 C

  • Seshanba, 22

    +15 +20

  • Chorshanba, 23

    +15 +20

  • Payshanba, 24

    +15 +20

  • Juma, 25

    +17 +20

  • Shanba, 26

    +19 +20

  • Yakshanba, 27

    +20 +20

  • Dushanba, 28

    +21 +20

  • Seshanba, 29

    +17 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Сифатсиз қурилишларга қачон чек қўйилади?

Қурилиш соҳасидаги  муаммолар  ҳақида бонг урмаган ОАВ  қолмади ҳисоб. Қанча танқид қилинмасин, масъуллар мавжуд камчиликларга етарли даражада эътибор қаратмаяпти. Қурилиш билан боғлиқ муаммолар ҳақида эшитишга кўникиб ҳам қолгандекмиз. Аммо…
Жамият
110 16:27 | 13.09.2023 16:27

Реконструкция қилинаётган Тошкент халқаро аэропортига элтувчи кўприкнинг тўсинлари қулагач, ҳар куни ўзим ҳаракатланадиган Фарғона йўли кўчасидаги (Тошкент асосий вокзали билан туташ) кўприкка эътибор берадиган бўлдим. Кўприк кўпинча машиналарга тўла ва унда катта юк машиналари ҳам то тирбандлик бартараф этилгунча туради. Фойдаланишга топширилганига унча кўп бўлмаган эса-да, кўприк устида ёриқлар пайдо бўлган. Ҳар гал ундан ўтганимда бирон фожиа рўй бермасин-да, деган ўй ўтади хаёлимдан.


Кўприк воқеаси ҳали ёддан чиқмай туриб, Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиалидаги фаоллар зали шифт қисмининг қулагани ҳақида хабарлар тарқалди. Аввалига бино эски бўлса керак, деган тахминга бордим. Унинг 2008 йилда фойдаланишга топширилганини билгач, ҳайратга тушдим. Нега бу ҳолатлар масъулларни ҳушёр торттирмаяпти? Кетма-кет рўй бераётган ҳалокатлар албатта виждони уйғоқ мансабдорларни уйғотиши керак эмасми? Агар ушбу воқеалар чет элда бўлганида қандай чоралар кўрилган бўлар эди?


Асилбек Абдураҳмонов, архитектор:


– Беш йилдан бери Кореяда архитектура йўналишида ишлайман. Ушбу давлатда ҳам бундан 25 йиллар муқаддам ўз ишига масъулиятсиз ёндашган қурувчилар бўлган. Дейлик, 1989 йилда қурилган «Сампоонг» савдо маркази бир неча йил ичида зилзиласиз қулаган. Натижада, 600 га яқин инсон вафот этиб, 900 нафардан ортиғи бир умр ногирон бўлиб қолган.


Мана шу фалокат ҳамда бир йирик кўприкнинг қулаши Кореяда “Объектлар хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида”ги махсус қонуннинг қабул қилинишига сабаб бўлди. Кейинчалик турли хавфли объектлар ва табиий офатларга тизимли чора кўриш мақсадида “Хавфсизликни бошқариш тўғрисида”ги асосий қонун ҳам қабул қилинди. Натижада, бахтсиз ҳодисалар сони камайди. Кореядаги қулаб тушган катта савдо маркази нега сифатсиз қурилганди? Суриштирувларда буюртмачи давлат амалдорларига пора бериб, лойиҳани ўзгартиргани ва тўрт қаватли турар жой биноси ўрнига беш қаватли савдо маркази қургани аниқланди. Ана шу фожиа кейинчалик Жанубий Кореяда қурилиш билан боғлиқ турли нормалар назоратининг кескин кучайтирилишига сабаб бўлди.


Афсуски, бугун бизда ҳам коррупцион ишларнинг катта қисми қурилиш соҳасига тўғри келмоқда. Яъни ер олиш, қурилиш лойиҳаларини ўзгартириш ва ҳоказо ҳолатлар сифатсиз ва назоратсиз бинолар қурилишига сабаб бўлмоқда. Ўз-ўзидан қулаб тушаётган биноларнинг илдизи ҳам айнан қурилиш соҳасидаги ўғирлик ва коррупцияга бориб тақалмоқда.


Кореяда савдо маркази қулашидан кейин бинолар хавфсизлигини текширишнинг аниқ муддатлари ва хавфсизлик диагностикаси, масъул муҳандиснинг малакаси, бошқарув субъекти ва бошқалар учун маълум объектлар, муайян ўлчамдаги йирик бинолар ҳақида маълумотлар йиғиш йўлга қўйилди. Қонун асосида биноларда ҳар олти ойда бир марта мунтазам текширувларни, объектнинг хавфсизлик даражасига қараб, камида 2-4 йилда бир марта батафсил текширишни, камида 4-6 йилда бир марта батафсил хавфсизлик диагностикасини ўтказиш белгилаб қўйилди. Ҳозирда ҳокимият вакиллари объектлар ҳолатини турли тоифага ажратади – А, Б, C, Д ва Э каби беш даражага бўлган ҳолда баҳолайди. Д ва Э хавфли тоифага киритилади ва фойдаланишни чеклаш тўғрисида қарор қабул қилинади. Агар бизда ҳам шу тизим қўлланилса, аҳоли қандай уйларда яшаётганини билиб олармиди?


Сифатсиз уйлар фақат пойтахтда қурилмаяпти. Вилоятлардаги аҳвол бундан ҳам оғирроқ. Ёдингизда бўлса, Жиззах шаҳрида қурилиш талаб-меъёрлари бузилиши натижасида қулаган бино мавзуси кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлганди. Қурилиш фирмалари ёмғирдан кейинги қўзиқориндек кўпайди, аммо улар орасида ўз фойдасини кўзлаб, буни “бизнес” қилиб олган “тадбиркор”ларнинг кўплиги ачинарлидир.


Қурилишдаги муаммоларнинг асосий омили – тизимнинг шаффоф эмаслигида. Коррупция, кўр-кўрона назорат қилиш ёки умуман назорат қилмаслик ҳолатлари учрайди. Бу соҳадаги ўғриликлар ҳам кичкина маблағлар эмас. Қурувчиларнинг ҳаммаси ҳам ишига виждонан ёндашмайди.


Яна бир муҳим жиҳат, кўп қаватли уйларни мутахассислар эмас, балки ҳеч қандай малакага эга бўлмаган ёлланма ишчилар қурмоқда. Олис вилоятларда қуриладиган уйларнинг назорати ҳам талабга жавоб бермайди. Қурилиш жадал равишда ривожланаётган бир пайтда малакали мутахассисларни ўқитиш ёки қайта тайёрлаш масаласига алоҳида аҳамият қаратиш зарур.


“Мендан кетгунча, эгасига етгунча” қабилида қурилаётган уй ва иншоотларга зудлик билан чора кўрилиши ва ривожланган давлатлар қатори уйнинг зилзилабардошлиги текширилгандан кейингина сотилишини йўлга қўйиш керак. Токи аҳоли фалон пулга сотиб олаётган уйини қанчалик мустаҳкам эканини билган ҳолда харид қилсин.


Мақола тайёрлаш чоғида хорижда кўп-қаватли уй-жой қурилишидан тортиб, хонадон эгасига топширилиш жараёнигача бўлган босқичларга қизиқдим. Айни пайтда Японияда кўчмас мулк савдоси билан шуғулланадиган ҳамюртимиз Тимур Мажидов бу борадаги вазият Японияда қандай эканини маълум қилди:


– Японияда қурилишнинг асосан 2 та стандарти мавжуд бўлиб, улар эски сейсмик стандарт ва янги сейсмик стандарт (1978 йилда катта зилзиладан кейин ўзгартирилган) ҳисобланади. Қуриладиган бинолар стандартлар асосида қаттиқ текширишдан ўтказилиб, кейин фойдаланишга топширилади. Фойдаланишга топширишдан олдин 3 марталик диагностик текширувдан ўтказилади. Бунда девор, устун, панжара, нурланишлар даражаси, баландлиги билан деворларнинг бир-бирига тўғри келишининг диагностикаси ўтгандан кейингина фойдаланишга топширилади. Инсон тақдири ва саломатлиги биринчи ўринда, шу боис ҳукумат қурувчиларга қаттиқ талаблар қўяди. Тадбиркор шунчаки уйни битказиб, назоратсиз сота олмайди. Бу ерда пора олиш ва камчиликка кўз юмиш деган ҳолатларнинг ўзи йўқ…


Агар бизда ҳам бинолар қурилишига ҳалоллик билан ёндашилса ва қурилган уйларни сотишга маълум назоратдан сўнг рухсат берилса, соҳадаги қаллобликлар камайган бўлармиди?


Феруза РАҲИМОВА,
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3853 16:57 | 05.08.2023