Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 998.9113.9

  • EUR

    13 439.57154.61

  • RUB

    131.291.45

+5C

+5C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+5c

  • Hozir

    +5 C

  • 20:00

    +3 C

  • 21:00

    +2 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 05-February

+5C

  • Hozir

    +5 C

  • 20:00

    +3 C

  • 21:00

    +2 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +1 C

  • Chorshanba, 05

    +5 +20

  • Payshanba, 06

    +9 +20

  • Juma, 07

    +8 +20

  • Shanba, 08

    +7 +20

  • Yakshanba, 09

    +2 +20

  • Dushanba, 10

    +0 +20

  • Seshanba, 11

    -0 +20

  • Chorshanba, 12

    +0 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Шов-шув бўлган “иш” ҳарбий судда кўриб чиқилади. Махфий

Ўтган йилнинг октябрида Тошкент вилояти Қибрай туманида содир бўлган суиқасдга уриниш ижтимоий тармоқнинг ўзбек сегментида шов-шув бўлган ва кўплаб саволларни туғдирган эди.
Жамият
676 17:05 | 10.01.2025 17:05

Ушбу жиноий ишнинг кенг муҳокама қилинишига сабаб жабрланувчи томон, гарчи аввалги расмий маълумотларда исми тилга олинмаган бўлса-да, Президент Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг собиқ раҳбари Комил Алламжонов бўлганлиги эди.


Бош прокуратура воқеа содир бўлган кундан роппа-роса бир ой ўтиб, Алламжоновнинг суиқасд нишони бўлгани ҳақида ёзди ва ушбу жиноятни содир этишга алоқадор бўлган жами 7 нафар шахс аниқланиб, 5 нафари қамоққа олингани, 2 нафарига нисбатан эса қидирув эълон қилинганини билдирди.


Бир муддат ўтиб эса Бош прокуратура томонидан Комил Алламжоновга нисбатан содир этилган қотилликка уриниш билан боғлиқ жиноят иши доирасида Россия Федерацияси фуқаролари Бислан Расаев ва Шамиль Темирхановларга нисбатан халқаро қидирув эълон қилинди.


Улар қонунга хилоф равишда Ўзбекистонга кириш ва чиқиш, жиноят ҳақида хабар бермаслик ҳамда ўқотар қуролнинг қонунга хилоф муомаласи каби жиноий ҳаракатларни содир этганликда гумонланган.


Айни кунларда эса Комил Алламжоновга уюштирилган қуролли ҳужум ортидан очилган жиноий иш судга оширилган.


“Эзгулик” жамияти раиси, ҳуқуқшунос Абдураҳмон Ташановнинг ёзишича, “иш” бўйича маҳкама Ҳарбий судда, ёпиқ суд мажлисида бошланган.


“Судланувчилар сонининг кўплиги, қўйилаётган айбловнинг жиддийлиги ва ҳолатнинг жамоатчилик учун қанчалик муҳимлигига қарамасдан яна мавҳумлик ҳукм сурмоқда”, – деб ёзади Ташанов ушбу жиноий иш доирасида расмий маълумотлар берилмаётганига ишора қилиб.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2861 16:57 | 05.08.2023