“Темир от”ни жиловлаган ўзбек аёли
ishonch.uz нинг навбатдаги қаҳрамони 34 ёшли Мухтасар Абдуллаева. У Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида яшайди ва аҳоли "тракторчи қиз" cифатида танийди.
Мухтасар оиладаги ягона қиз сифатида болалигиданоқ онасига дала ишларида кўмаклашади. У далага, кенгликларга ўша пайтларда меҳр қўйди, кейинчалик техникага қизиқди. Бу шунчаки ҳавас эмаслигини вақт ўтиб тушунди ва бу касбга меҳр қўйди.
Мухтасар бугунги кунда тумандаги энг маъсулиятли тракторчилардан бири. Касби ва меҳнатсеварлиги билан ҳурмат қозониб келмоқда. Унга ҳавас қилиб, тракторчи бўламан деб турган қизларнинг сони ҳам кўпайиб бормоқда.
У суҳбат жараёнида қандай қилиб трактор ҳайдашга қизиқиб қолгани, умуман бу касбда ўзини қандай ҳис қилиши ҳақида гапириб берди.
Жамшид Эргашев,
ishonch.uz
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0