Ўтган йилги ЙТҲларнинг 2 мингга яқини болаларнинг ўлими ёки жабрланиши билан боғлиқ бўлган
Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида бўлиб ўтган мажлисда ИИВнинг 2023 йилдаги ишлари юзасидан ахбороти эшитилди.

Қайд этилишича, автомобил йўлларида йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан таъсирчан назорат тўлиқ ва самарали ўрнатилмаганлиги сабабли, 2023 йилда жами 16 млн дан ортиқ қоидабузарлик қайд этилган, жумладан 13 млн дан кўп қўпол қоидабузарлик, 42 мингга яқин транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш, 300 мингдан ортиқ пиёдалар қоидабузарлиги қайд этилган.
Оқибатда, 9 839 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уларда 9 209 нафар фуқаро жароҳатланган ва 2 282 нафар фуқаро ҳалок бўлган.
Энг ачинарлиси, 2023 йилда болалар билан боғлиқ 1 794 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уларда 1 568 нафар бола жароҳатланган ва 263 нафар бола ҳалок бўлган.
Шунингдек, мажлисда аҳолидан Сенатга келиб тушаётган ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ мурожаатларнинг аксарияти ходимларнинг, айниқса, йўл-патрул хизмати ходимларининг тарбиясиз ҳаракатлари, йўл ҳаракати қатнашчилари билан қўпол муомаласи устидан эътирозни акс эттираётгани айтиб ўтилди.
“Шу боис Қўмита томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича аҳолини норозилигига сабаб бўлаётган омиллар, хусусан автомобил йўлларида ўрнатилаётган радарлар ҳолати, уларни ўрнатиш меъёрлари, қонун ва қонуности ҳужжатлардаги тафовутлар батафсил ўрганилиши режалаштирилмоқда”, – дейилади Сенат ахборот хизмати хабарида.
Мақолага муносабат
МАВЗУГА ОИД ХАБАРЛАР
ҲодисаЮртимизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш билан чиқди
Ҳодиса




