Тиббиёт ходимлари 5 кунлик иш режимига ўтади

14:07 | 19.01.2026
•
4,201
Тиббиёт ходимлари 5 кунлик иш режимига ўтади
Катталаштириш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.11.2025 йилдаги ПҚ-336-сон қарори 5-бандига кўра 2026 йил 1 апрелдан бошлаб давлат тиббиёт муассасаларининг иш вақти режими:

5 кунлик иш ҳафтасига ўтказилади;
байрам ва дам олиш кунларида навбатчилик асосида ишлаш йўлга қўйилади.

Иш режимини 5 кунлик иш ҳафтасига ўтказиш учун Меҳнат кодекси талабларига кўра қуйидагиларни амалга ошириш керак:
1. Меҳнат кодексининг 137-моддаси 5-қисмига асосан оммавий равишда ходимларни меҳнат шартлари ўзгараётганлиги учун муассасанинг касаба уюшмаси қўмитаси билан дастлабки маслаҳатлашувларни ўтказиш (2026 йил 1 февралгача).

2. Иш режими белгиланган ички ҳужжатларни: жамоа шартнома (агар белгиланган бўлса), ички меҳнат тартиб қоидалари ва иш вақти жадвалларини касаба уюшмаси қўмитаси билан келишган ҳолда ўзгартириш (2026 йил 1 февралгача).

3. Меҳнат кодексининг 137-моддаси 2-қисмига асосан камида 2 ой олдин ходимларга (кундузги ходимларга) меҳнат шартлари ўзгариши ҳақида ёзма шаклда имзо қўйдириб, огоҳлантириш хати бериш (2026 йил 1 февралгача).

4. Ички ҳужжатларга киритилган ўзгартиришлар билан барча ходимларни таништириш (2026 йил 1 апрелгача).

5. Ходимлар (кундузги) билан меҳнат шартномаларига ўзгартиришлар киритиш (2026 йил 1 апрелгача).

Ички ҳужжатларга ўзгартириш киритишда Меҳнат кодексининг 184, 477 ва 478-моддалари ва Вазирлар Маҳкамасининг

14.11.2024 йилдаги 758-сон қарорининг 4 ва 8-иловаларида белгиланган ҳафталик ва кунлик иш вақти меъёрларига риоя этиш керак.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади