Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 687.70-7.17

  • EUR

    13 790.2623.94

  • RUB

    140.030.55

+19C

+19C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+19c

  • Hozir

    +19 C

  • 22:00

    +18 C

  • 23:00

    +18 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 21-May

+19C

  • Hozir

    +19 C

  • 22:00

    +18 C

  • 23:00

    +18 C

  • Seshanba, 21

    +19 +20

  • Chorshanba, 22

    +19 +20

  • Payshanba, 23

    +22 +20

  • Juma, 24

    +19 +20

  • Shanba, 25

    +20 +20

  • Yakshanba, 26

    +14 +20

  • Dushanba, 27

    +18 +20

  • Seshanba, 28

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Тиланчилик ортидаги катта ёлғон

Якшанба эди. Бозорда айланиб юрганимда тиланчилик қилиб ўтирган бир аёлни учратдим. Кийимлари орастагина, қўлида бир ёшлар атрофидаги гўдакнинг суратини ушлаб олганича, “Мана шу боланинг операцияси учун пул керак, ёрдам беринг илтимос” дея зорланарди.
Жамият
390 04:23 | 09.04.2024 04:23

Суратдаги болага разм солдим: жуссаси озғин, қорни дока билан танғиб ташланган, билагида қандайдир аппарат уланган, ўзи ухлаб ётибди. Хуллас, сурат ҳар қандай қаҳри қаттиқ одамниям ўйга толдиради. Одамлар аёлга раҳми келиб, ёнига ёйиб олган рўмолига пул ташлаб ўтар эди.


Унга яқинлашдим ва секингина эгилиб: “бу болага нима бўлган?” деб сўрадим. У бўлса, бунақа саволни кутмаган шекилли, кўзлари катта-катта бўлиб кетди.


— Операция қилиниши керак... — негадир ерга қараб гапирди у.


— Касали қанақа? Қанча пул кетади операциясига?


— Докторлар ҳисоблаб энди айтишади.


— Ўзингиз қайси маҳаллада яшайсиз? Қайсидир “дафтар”да рўйхатга олинганмисиз?


— Унақа нарсаларни тушунмайман, аммо шароитимиз оғир...


— У ҳолда бу туманда сизни кимдир таниши керак, ҳозир ҳокимликка қўнғироқ қиламан. Сизга иложи борича ёрдамлашишади.Чунки сиздақа қийналган инсонларга “Саховат ва кўмак” жамғармасидан имкон қадар ёрдам кўрсатиляпти-ку ҳозир.


Телефонимни қўлимга олишим биланоқ, аёл қаддини ростлаб, бироз дадиллашди.


— Мен бу ерлик эмасман, — деди у шоша-пиша. — Бу болам ҳозир каттароқ... Яъни етти ёшда. Аммо касал-да, барибир. Пул керак…


Буни эшитиб, ҳангу-манг бўлиб қолдим. Ахир мен чин дилдан, қўлимдан келганича ёрдам беришга тайёр эдим у аёлга. Шу гапидан кейин бир сўз демай, ерга ёйиб олган рўмолига ҳамма қатори пул ташладим-у, йўлимда давом этдим. Ким билсин, эҳтимол шунга мажбур бўлгандир, бояқиш аёл.


Бу воқеага икки йўл бўлди. Яқиндагина яна ўша тумандаги бозорга йўлим тушди. Не кўз билан кўрайки, ҳудди ўша аёл ўтган-кетгандан ёрдам сўраб, тиланчилик қиляпти. Қўлида эса, ҳув ўша, бир ёшлардаги(эҳтимол ҳозир 9-10 ёшдир) болакайнинг сурати…


Холида Эгамбердиева,
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид