Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 927.1736.74

  • EUR

    14 717.58-3.29

  • RUB

    155.73-0.31

+28C

+28C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+28c

  • Hozir

    +28 C

  • 12:00

    +29 C

  • 13:00

    +30 C

  • 14:00

    +31 C

  • 15:00

    +31 C

  • 16:00

    +31 C

  • 17:00

    +30 C

  • 18:00

    +29 C

  • 19:00

    +27 C

  • 20:00

    +26 C

  • 21:00

    +21 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +18 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 26-April

+28C

  • Hozir

    +28 C

  • 12:00

    +29 C

  • 13:00

    +30 C

  • 14:00

    +31 C

  • 15:00

    +31 C

  • 16:00

    +31 C

  • 17:00

    +30 C

  • 18:00

    +29 C

  • 19:00

    +27 C

  • 20:00

    +26 C

  • 21:00

    +21 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +18 C

  • Shanba, 26

    +28 +20

  • Yakshanba, 27

    +31 +20

  • Dushanba, 28

    +34 +20

  • Seshanba, 29

    +31 +20

  • Chorshanba, 30

    +21 +20

  • Payshanba, 01

    +25 +20

  • Juma, 02

    +27 +20

  • Shanba, 03

    +29 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

«Ҳудудгазтаъминот» хатосини тан олди

Орада бир фуқаронинг ойлаб сарсон-саргардон бўлгани қолди
Жамият
167 16:27 | 25.04.2025 16:27

Бундан бир ҳафта илгари Ishonch.uz сайтида «Ўрнатилган тартибда ҳал этилаётган масала» сарлавҳали танқидий мақола эълон қилинган эди. Унда фахрий журналист Муродхон Калонхоновнинг нотураржойи билан боғлиқ муаммо ҳақида сўз борганди.


Куни кеча Муродхон Калонхонов таҳририятда келди. Айтишича, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ мутасаддилари у билан боғланишибди. Ишчи гуруҳ тузилиб, масалани жойига чиқиб ўрганишибди. Натижада масъуллар мақолада келтирилган важлар асосли эканини тан олиб, ноқулайлик, яъни техник хато учун М.Калонхоновдан узр сўрашибди.


Фахрий журналист таҳририятга ташаккур билдириш асноси унга «Ҳудудгаз пойтахт» газ таъминоти бўлими бошлиғи Р.Азимов имзоси билан келган хатни тақдим этди. Қуйида муносабатни жузъий тузатишлар билан мазмунан келтирамиз:


«Мақолада қайд этилган масала жойига бориб, ўрганилди. Маълум бўлишича, сизнинг Гулобод мавзеси, 2-уй, 65-хонадонингиз Тошкент шаҳар ҳокимининг 94-қарорига биноан, тураржой мақомидан нотурарга ўтказилган ва аризангизга кўра, газ тармоғидан бутунлай узилган, ҳисоблагич ҳам олиб ташланган. Бироқ мабодо эҳтиёж туғилиб, хонадонни яна газ тармоғига улаш керак бўлиб қолса, асқатади, деган мақсадда ҳисоб рақамингиз сақланиб қолинган. Маҳалла истеъмолчилари билан ишлаш бўлими томонидан турмуш ўртоғингиз М.Калонхонова номидаги Гулобод мавзеси, 2-уй, 65-хонадондаги 06099275-ҳисоб рақами Биллинггаз дастурида ўрганилиб, ҳисоб-китоб юритилганида 01.01.2020 йилдан 1.229.348 сўм қарздорлик аниқланган ва уни ундириш мақсадида судга мурожаат қилинган. Суд қарздорликни ундириш ҳақида қарор чиқарган.Сизга нисбатан юқорида қайд этилган қарздорлик асоссиз бўлиб, у техник хатолик оқибатида юзага келгани аниқланди ва сизлардан ундирилган пуллар ўзингизга қайтариб берилиб, эндиликда бундай хатога йўл қўймаслик юзасидан тадбирлар белгиланди. Айни пайтда сизда газдан фойдаланиш учун умуман эҳтиёж йўқлиги боис ҳисоб рақамингиз ўчириб ташланди».


Кўриб турганингиздек, мутасаддилар хатосини тан олишяпти. Бу эса, яна қатор саволларни юзага келтираяпти. Хусусан, мутасаддиларнинг жавоб хатидаги мана бу бандга эътибор беринг: «Табиийки, суд бу қарздорликни ундириш ҳақида қарор чиқарган».


Биринчидан, нима учун, суд ишни кўраётган вақтида иккинчи томонни ҳам тинглаб, кейин қарор чиқармаган? Ёки адолат қўрғонидагилар айни вақтда мамлакатимизда инсон қадри улуғлаш йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлардан бехабарми? Бир истеъмолчига нисбатан ноҳақ қўлланилган қарздорлик жамоатчилик эътиборига ҳавола этилгач, бекор қилинди. Борди-ю, шу масала омма ҳукмига ҳавола этилмаганда нима бўларди? М.Калонхонов ушбу масала юзасидан туман прокуратурасига мурожаат йўллаган, аммо улар ҳам у кишининг ўзини айбдор қилишган эди. Хўш, энди прокуратурадагилар ҳолатни қандай изоҳлашади? Ахир, улар бир инсонни айбсиз айбдорга айлантириб, сарсон-саргардон бўлишига «муносиб ҳисса қўшишганди». Аслида прокуратура органлари ва суд ҳокимияти ҳар қандай масалага холис ва одилона ёндашиши керак эмасми?


Хуллас, бир фуқаронинг бошига тушган саргузаштлар туман даражасидаги газ таъминоти, прокуратура ва суд тизимининг юзига ойна тутди. Уларнинг нечоғлиқ «холис ва адолатли» эканини исботлади. Бу-ку аниқлангани, оммага ошкор бўлмаётганлари қанча? Сўз бораётган масала бўйича туманлардаги коммунал хизмат кўрсатиш шохобчалари, пурокуратура, суд остоналарида сарғайиб юрганлар кам деб ўйлайсизми?


Ҳа, айтганча, яна бир қизиқ ҳолат. М.Калонхоновга бу сафар ҳозир ўзи яшаб турган хонадони учун маиший чиқиндидан қарздорлик келибди. Ваҳоланки, у бир йиллик тўловни олдиндан амалга ошириб қўйган. Қўлида буни исботловчи чек бор. Бу ҳам етмагандек, ЙҲХВ унга нисбатан гўёки 01 Х 562 ОВ рақамли транспорт воситасига жарима қўллабди. Айни пайтда М.Калонхоновнинг бундай рақамли машинаси йўқ. Ўғлига тегишли автоуловга 2024 йил 15 апрелда қайд қилинган қоидабузарликка 2025 йил 10 апрелда қайта жарима келганига нима дейсиз? Мазкур қоидабузарлик учун белгиланган жарима унинг ўғли томонидан ўша вақтнинг ўзида сўндирилган.


Буни қаранг, бизга нисбатан қўлланилган ноқонуний қарздорликни минг машаққат билан бартараф этиб турган бир пайтда яна айни ҳолатга дуч келиб турсам, шу адолатданми, – дейди Муродхон Калонхонов. – Бу шунчаки тасодифмикан ёки мутасаддилар атайлаб қилишяптими? Қўлимда юқоридаги қарздорлик ва жарималар мутлақо асоссиз эканини асословчи ҳужжатлар бор. Менга нисбатан қилинаётган адолатсизликлар яна судга оширилиб, мажбурий тартибда ундирилмасдан олдин мутасаддиларга юзланишни лозим топдим. Чунки яна ташкилотларнинг остонасида беҳуда сарсон-саргардон бўлишга энди тоқатим етмайди.


Хўш, юқоридаги ҳолатлар бўйича масъуллар нима дейишади? Улардан изоҳ кутамиз ва мавзуга яна қайтамиз.


Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3880 16:57 | 05.08.2023